Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Shri‑Lanka

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Шри Ланка Демократик Социалист Республикаси

இலங்கை சனநாயக சோஷலிசக் குடியரசு
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: Сри Ланка Матҳа
Location of Shri‑Lanka
Пойтахт Сри Жаеварденепура Котте
Энг катта шаҳар Коломбо
Расмий тил(лар) Сингалча
Тамилча
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Маҳинда Ражапаксе
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
4-феврал 1948
Майдон
• Бутун
65,610 км2 (122-ўрин)
• Сув (%)
4.4
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
20,064,776 (53-ўрин)
• Зичлик 305/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$87,150 мил. (59-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$4,343
Пул бирлиги Сри Ланка Рупеэ (ЛКР)
Вақт минтақаси УТC+5:30
• Ёз (ДСТ)
УТC+5:30
Қисқартма CЕ
Телефон префикси 94
Интернет домени .лк
.ලංකා
.இலங்கை

Шри Ланка (1972-йилгача Сейлон), Шри Ланка Демократик Социалистик Республикаси — Ҳинд океанидаги Шри-Ланка оролида, Ҳиндистон ярим оролидан жануби-шарқда жойлашган давлат. Майдони − 65,6 минг км². Аҳолиси — 19,5 миллион киши (2002). Расмий пойтахти — ЖаяварденапураКотте (парламент жойлашган); амалдаги пойтахти — Коломбо шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (ргоуце) га бўлинади.

Давлат тузуми

Шри Ланка — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи республика. Амалдаги конституцияси 1978-йил 7-сентабрда қабул қилинган; кейинчалик бир неча ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1994-йилдан Кумаратунга Чандрика хоним). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент ва бир палатали парламент, ижрочи ҳокимиятни парламент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Орол соҳилларининг аксарият қисми паст, лагунали, маржон рифлари билан ўралган, кам парчаланган. Ҳудудининг 80 %дан ортиғи пасттекислик, айрим жойларда қоялар учрайди. Маркази ва жанубда зинапоясимон тоғлик жойлашган. Энг баланд жойи — Пидуруталагала тоғи (2524 м). Шри Ланкада графит, кварс, қимматбаҳо тошлар, каолин ва бошқалар бор. Иклими муссонли, шимолий ва шарқида субекваториал, жанубий ва ғарбида экваториал иклим. Ҳаво температураси текисликларда 26—30°; тоғларда 15—20° гача пасаяди. Йиллик ёғин тоғликнинг жануби-ғарбий ён бағрида 5000 м гача, тоғ этакларида 2000 мм гача, шимоли-ғарбий ва жануби-шарқий соҳилларида 1000 мм дан кам. Дарёлари қисқа ва серсув (энг йириги Махавели дарёси); қуйи оқимида кема қатнайди. Тупроқлари қизил ва латерит, дарё водийлари ва соҳилида аллювиал тупроқ. Мамлакат ҳудудининг 44 % нам тропик ўрмон билан қопланган. Ясситоғликлар саванна типидаги ялангликлардан иборат. Соҳилида мангра ўрмонлари ва кокос палмазорлари бор. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: фил, маймун, кийик, тўнғиз, қоплон, силовсинлар яшайди; тимсоҳ, тошбақа, илоннинг бир қанча тури, калтакесак бор. Қуш ва ҳашарот кўп. Вилпатту, Яла (Рухуну), ГалОя миллий боғлари, Канди шаҳри яқинида ботаника боғи бор.

Аҳолиси

Аҳолисининг 75 % сингаллар, 16 % дан ортиғини тамиллар ташкил этади. Шунингдек, маврлар (араб ва маҳаллий мусулмонлар авлодлари) ва бошқалар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 23 %. Расмий тиллар — сингал, тамил ва инглиз тиллари. Диндорлар буддавийлик, ҳиндуийлик, ислом ва бошқалар динларга эътиқод қиладилар. Йирик шаҳарлари: Коломбо, Жафна, Канди.

Тарихи

Шри Ланка ҳудудида одам палеолит давридан яшайди. Мил. ав. В асрда Ҳиндистондан ҳиндлар кўчиб ўтишган. Мил. ав. ИИИ асрда дастлабки йирик давлат уюшмаси пайдо бўлди. ХВ асрда 3 йирик давлат (сингалларнинг Котте ва Канди, тамилларнинг Жафна давлатлари) вужудга келди. ХВИ асрда Португалия орол соҳилини босиб олди. ХВИИ аср ўрталарида Нидерландия португалларни сиқиб чиқариб, оролнинг 1/4 қисмини эгаллаб олди. ХВИИИ аср ўрталаридан Англия билан Нидерландия ўртасида оролни эгаллаш учун кураш авж олди. 1795—96-йилларда оролни инглизлар босиб олди. Орол дастлаб Англиянинг ОстИндия компаниясига қарашли Мадрас президентлигига қўшиб юборилди. 1802-йилдан Буюк Британиянинг алоҳида мустамлакасига айланди. Сейлон аҳолисининг мустамлакачиларга қарши бир неча марта қўзғолонлари бўлиб ўтди (1796, 1818, 1848). ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида сиёсий ташкилотлар вужудга келди, миллий озодлик ҳаракати авж олди. 1919-йил биринчи йирик сиёсий партия — Сейлон миллий конгресси тузилди. Иккинчи жаҳон уруши-йиллари (1939—45) мамлакатдаги демократик кучлар миллий мустақиллик учун курашни янада авж олдирдилар. 1948-йил 4-февралда Буюк Британия Сейлонга доминион мақоми асосида мустақиллик беришга мажбур бўлди. Мамлакатда чет эл ҳарбий базалари тугатилди, иқтисодиётда давлат сектори кенгайди, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар ўтказилди; ташқи сиёсатда бетарафлик, ҳарбий блокларда қатнашмаслик йўли тутилди. 1972-йил 22-майда Сейлон Шри Ланка Республикаси деб эълон қилинди. 1978-йил 7-сентабрдан Шри Ланка Демократик Социалистик Республикаси деб атала бошлади. 1977-йилдан иқтисодиётда хусусий секторни мустаҳкамлаш ва унга хорижий сармояни жалб этиш сиёсати амалга оширилмоқда. 1980-йиллардан этник зиддиятлар кескинлашган. Шри Ланка — 1955-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 4-феврал — Мустақиллик куни (1948). Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 12-февралда тан олган ва 1999-йил 13-октабрда дипломатия муносабатларини ўрнатган.

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Бирлашган эркинлик иттифоқи, 1993-йил тузилган; Шри Ланка Коммунистик партияси, 1943-йил 3 июдда ташкил этилган; Шри Ланка халқ партияси, 1984-йил январда тузилган; Бирлашган миллий партия, 1946-йил асос солинган. Шри Ланка озодлик партияси, 1951-йил ташкил этилган; Шри Ланка социалистик партияси, 1935-йил декабрда тузилган; Шри Ланка мусулмонлар конгресси, 1980-йил ташкил этилган; Тамил озодлик бирлашган фронти, Тамил миллатчи партиялар блоки, 1972-йил асос солинган. Демократик ишчилар конгресси, 1956-йил ташкил этилган; Сейлон ишчилар конгресси, 1940-йил тузилган; Сейлон касаба уюшмаси федерацияси, 1941-йил асос солинган; Умумсейлон эркин касаба уюшмалари федерацияси.

Хўжалиги

Шри Ланка — плантация ҳўжалиги ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги 18 %, саноат 31 %, хизмат кўрсатиш тармоғи 51 % ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги

Иқтисодий фаол аҳолининг 70 % дан кўпроғи қишлоқ хўжалигида банд. Ҳудудининг 1/3 қисми қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Иқтисодиётининг асоси — маҳсулоти экспорт қилинадиган ўсимликлар (чой, каучук, кокос палмаси) ўстириш. Чой етиштириш бўйича Шри Ланка дунёда олдинги ўринларда туради. Ички эҳтиёж учун шоли, тариқ, маккажўхори, дуккакли ўсимликлар, батат, маниок, сабзавот, зираворлар, техника экинларидан толали ва мойли ўсимликлар, шунингдек, банан, ананас етиштирилади. Қорамоллардан, асосан, юк ташишда фойдаланилади. Денгиздан балиқ овланади ва марварид олинади.

Саноати

Саноатида графит, қимматбаҳо тошлар, туз қазиб олинади. Йилига ўртача 4,4 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Чой ва каучукка ишлов бериш, копра ва кокос мойи ишлаб чиқариш саноатнинг асосий тармоқларидир. Енгил, озиқовқат саноати, металлсозлик корхоналари бор. Мамлакатда туризм катта даромад келтиради.

Транспорти

Транспортида автомобил транспорти муҳим аҳамиятга эга. Автомобил йўллари узунлиги 102,6 минг км, темир йўл узунлиги 1,49 минг км. Ташқи савдо юклари, асосан, кемаларда ташилади. Асосий портлари: Коломбо, Тринкомали, Галле. 111.Л. четга чой, марварид, каучук, кокос палмаси маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари чиқаради. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, машина ва жиҳозлар, транспорт воситалари, маиший техника олади. Ташқи савдода АҚСҲ, Япония, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия ва бошқалар давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Шри Ланка рупияси.

Коломбодаги тартибсизликлар

Коломбода 2022-йил 10-май куни ҳукумат тарафдорлари ва унга қарши намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Саккиз одам ҳалок бўлиб, 200 дан ортиқ киш жароҳат олди. Полиция одамларни кўзни ёшлантирувчи восита ва сув билан тарқатди. Шри-Ланкада 2022-йилнинг апрел ва май ойларидан бери давом этаётган намойишлар қонли тўқнашувларга айлангач, мамлакат Бош вазири Маҳинда Ражапакса истеъфога чиқди. Бош вазир — амалдаги президент Готабая Ражапаксанинг укасидир. Намойишчилар президентнинг истефосини ҳам талаб қилди. Мамлакат 1948-йилда мустақилликни қўлга киритганидан буён энг чуқур иқтисодий кризисни бошдан кечирди. Озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон импорти кескин камайди. Эксперларнинг фикрига кўра президент Готабая Ражапакса иқтисодиётни жонлантириш учун солиқларни пасайтиргани тескари натижа берди, мамлакат янада қарзга ботди. Ҳукумат эса мамлакатдаги инқироз бир қанча иқтисодий омиллар ва глобал жараёнлар оқибати деб ҳисоблашини айтди.[1]

2022-йил 13-июл кунги ҳолатга кўра Президент Готабая Ражапаксанинг мамлакатдан қочиб кетишига сабабчи бўлган Шри-Ланка фуқаролари бош вазир Ранил Викрамасингхенинг истеъфосини талаб қилиб, унинг кабинетини эгаллаб олишди. Исён ҳаракатига ёшлантирувчи газ қўллаётган хавфсизлик ходимлари бас кела олмади. Мамлакатдаги иқтисодий таназзул ортидан фуқаролар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар қайд этилди. Бош вазир мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Муваққат ҳукумат тузилгач барча вазирлар истеъфо бериши маълум қилинди.

Айрим хабарларга кўра, ўз ваколатини бош вазирга топширган президент истеъфога чиқиши керак бўлган кунда рафиқаси билан Малдив оролларига қочиб кетди.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Шри Ланкада врачлар унтларнинг 2 тиббиёт факултетида тайёрланади. Мамлакатда 12 йиллик мактаб жорий қилинган. Бошланғич ва кичик ўрта мактабда таълим мажбурий. Ўқиш давлат мактабларида бепул ва у сингал ёки тамил тилларида, олий ўқув юртларида инглиз тилида ҳам олиб борилади. Коломбо, Жафна, Моратува ва бошқаларшаҳарларда университетлар бор. Шунингдек, Коломбода Технология коллежи, Юридик коллеж, Жафна ва бошқалар шаҳарларда коллежлар бор.институтларни Шри Ланка миллий илмий кенгаши (1968-йил тузилган) мувофиклаштиради.институтлар илмий ва саноат тадқиқотлари институти (1955), қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (1972), тиббиёт тадқиқотлари институти (1900), астрономия расадхонаси (1907), қишлоқ хўжалиги марказий илмий текшириш институти (1965), чой институти (1925)даолиб борилади. Кутубхоналари: Шри Ланка миллий музейи кутубхонаси, Коломбодаги жамоат ва юридик кутубхоналар, университетлар ҳузуридаги кутубхоналар. Шри Ланка миллий музейи Коломбо, Канди, Ратнапура, Анурадҳапурадаги миллий музейларни бирлаштиради.

Меъморлиги

Шри Ланка санъатининг қадимий даври (мил. ав. ИИИ аср — мил. ВИИИ аср) Ҳиндистон санъатига кўп жиҳатдан ўхшаш бўлиб, асосан, Анурадҳапурадаги буддавийлик билан боғлиқ бўлган ёдгорликларда мужассамланган. Ўрта аср (ВИИИ—ХИИИ асрлар)да қурилишлар аксарият янги пойтахт — Полоннарувда олиб борилган. Шри Ланка мустақилликка эришгач, миллий меъморлик мактаби шаклланди; шаҳар ва қишлоқ мажмуалари пайдо бўлди. Меъморликда ўрта аср миллий белгилари ҳозирги европа қурилиш усуллари билан уйғунлашиб кетди (Коломбодаги Давлат миллий ассамблеяси биноси, 1948; „Силон Интерконтинентал“ меҳмонхонаси, 1970-йиллар боши; Коломбодаги Соломон Бандаранаике ҳайкали, 1976).

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Шри Ланкада бир қанча газета ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Айленд“ („Орол“, инглиз ва сингал тилларидаги ҳафталик газета, 1981-йилдан), „Даваса“ („Кун“, сингал тилидаги кундалик газета, 1961-йилдан), „Дейли нюс“ („Ҳафта янгиликлари“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1918-йилдан), „Дейли обсервер“ („Кундалик кузатувчи“, инглиз тилидаги кундалик кечки газета, 1834-йилдан), „Динамина“ („Кун янгиликлари“, сингал тилидаги кундалик газета, 1909-йилдан), „Наваюгайя“ („Янги аср“, сингал тилидаги журнал, 1956-йилдан), „Сан“ („Қуёш“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1964-йилдан), „Силумина“ („Тождаги қимматбаҳо тош“, „Динамина“ газ.нинг якшанбада чиқадиган безакли нашри, 1930-йилдан). Ланкапуват, миллий ахборот агентлиги, 1978-йил тузилган; Пресс Траст оф Сейлон, Шри Ланканинг миллий кооператив ахборот агентлиги, 1951-йил ташкил этилган. Шри Ланка радиоэшиттириш корпорацияси, давлат хизмати, 1967-йил асос солинган. Телекўрсатувлар 1979-йилдан бошланган.

Санъатлари

Адабиёти

Адабиёти, асосан, сингал, шунингдек, тамил ва инглиз тилларида ривожланмоқда. Сингал тилидаги дастлабки асар ВИ асрда пайдо бўлди. Ўрта аср сингал адабиёти қадимий ҳинд адабиётидаги хроника ва достон жанрларини ўзлаштирди. ХИИИ асрдан буддавийлик ғояларини тарғиб этувчи оддий тилда ёзилган наср муҳим ўрин эгаллади. Видячакравартнинг „Будданинг қароргоҳи“, Маюрападетхеронинг „Хайреҳсон тарихи“ панднасиҳатлар тўплами сингал адабиётида биринчи марта деҳқонларнинг оғир ҳаётини тасвирлаган муҳим насрий асардир. Қишлоқ ҳаёти будда роҳиблари Дхармасена, Дхармакиртимахатхеро асарларида ҳам акс эттиридси. ХВ асрда шеърият, асосан, достонмактуб етакчи ўринни эгаллади (Шри Рахула, Веттеветхеро, Видагама). ХВИ аср охири — ХВИИ аср бошлари шеъриятининг ёрқин вакили Алагяванна Мохотталадир. Португал, нидерланд, кейинчалик инглизлар мустамлакачилиги адабиёт тараққиётини секинлаштирди. ХХ аср бошларида сингал тилида С. де Силва, П. Сирисенанинг биринчи романлари пайдо бўлди. В.А Силва тарихий ва сатирик роман, ҳикоялар ёзди. Реализмнинг қарор топиши, сингал адабий тилининг ривожи ёзувчи ва адабиёцҳунос М. Викрамасингхе (1891 — 1976) номи билан боғлиқ. У сингал насрида биринчи марта ишчилар синфи вакили образини яратди. Х. Мунидас, Г. Б. Сенанаяке, К.Жаятилаки, Э. Саратчандра каби ёзувчилар ўз асарларида инсонпарварлик ғояларини олға сурдилар. М.Ратнаяке, Г. Лиянаге, А. В. Суравира, К.Карунаратна роман ва қиссаларида муҳим ижтимоий муаммолар кўтарилган. Шоирлар С. Махинда, С. Палансурия, Г. Х. Перера ва бошқалар, драматурглар А. Самаравира, Э. Саратчандра, В. А. Абесинхе ва бошқалар самарали ижод қилдилар. 1969-йил Шри Ланканинг илғор ёзувчилари „Халқ ёзувчилари фронти“ ташкилотига бирлашдилар. Шри Ланканинг тамил тилидаги кўп асрлик адабиёти Ҳиндистон тамил адабиёти изидан ривожланиб келмоқда. ХХ асрда шеърият, новелла ривожланди. Ёзувчи ва шоирлардан С. П. Амарасингам, Ж. Веджатунга, К. Даниел, Д. Жива ва бошқалар машҳур. Инглиз тилидаги адабиёт ХИХ асрда пайдо бўлди. Р. Л. Спиттел, Г. Вирасурия, Р. Проктор, А. Ранасингхе, Ж. Гунавердена ХХ асрнинг машҳур ёзувчиларидир.

Тасвирий санъати

Шри Ланка санъатининг илк даври Ҳиндистон санъати, хусусан, буддавийлик билан боғланган (ибодатхоналар ҳайкаллар билан безатилган). Дунёвий тош ҳайкалтарошлигининг кўпгина намуналари, маъбудаларнинг металлдан ясалган ҳайкалчалари, қоятошларга ишланган машҳур Сигирия нақшлари сақланган. Мустамлакачилик даврида (ХВИ асрдан) Шри Ланкада амалийбезак санъати ривожланди (металл, ёғоч, фил суяги, лок, тош ҳамда лойдан бадиий буюмлар ишланди). Шунингдек, заргарлик безаклари, бадиий газлама, кашта, ёғоч ниқоблар тайёрланди.

Шри Ланкада профессионал дастгоҳлик санъати инглиз санъати таъсирида ХИХ аср охирида вужудга келди. „Сейлон санъати жамияти“ биринчи бадиий уюшма бўлган (1888-йилдан; рассомлар А. Амарасекера, Ж. Д. А. Перера. Т. Ражапакша, С. Г. Абейсингхе, Д. Пейнтер ва бошқалар). ХХ аср бошлари озодлик ҳаракати таъсирида Европадаги янги оқимлар тажрибаларини миллий анъаналар билан уйғунлаштирган рассомлик мактаби шаклланди („43 гуруҳи“, рассомлар Ж. Кейт, Г. Пиерис; „Миллий санъат жамияти“). Шри Ланкада бадиий ҳунармандчилик ривожланган (тўқувчилик, ёғоч ва суяк ўймакорлиги, локли буюмлар тайёрлаш, қимматбаҳо тошларни қайта ишлаш ва ҳоказо).

Мусиқаси

Шри Ланка мусиқаси узоқ вақт Жанубий Ҳиндистон мусиқа маданияти таъсирида ривожланди. Сингалларда чолғу мусиқаси вокал мусиқадан устун бўлган. Мусиқа асбоблари: бера барабанлари (5 тури бор), пантеру (мис қўнғироқли ҳалқа), талампот деб номланган мис тарелкалар, хоранеуа (гобой тури), хагедия (турли шакл ва ўлчамдаги денгиз чиғаноқлари) ва бошқалар Рақс миллий байрам, диний расмрусум, театр спектаклларининг ажралмас қисми. Сингаллар қўшиғи қисқа куйлардан иборат. Шри Ланка мустақилликка эришгач, миллий маданиятни сақлаш масалалари билан Сингал маданияти институти шуғуллана бошлади. Композиторлар орасида П. Кемадаса, П. Дунстан де Силва, В. Д. Амарадева машҳур. Миллий рақс ансамбли (1973), рақсчилар оиласи авлодидан иборат рақс ансамбли (1970-йиллар), Шри Ланка симфоник оркестри ва бошқалар жамоалар бор. Коломбода Нафис санъат давлат коллежи (1953), Ҳукумат мусиқа коллежи, университет ҳузурида рақс мактаби фаолият кўрсатади.

Театри

Шри Ланка театр санъати халқўйинлари, маросимлари ва қадимдан шу оролда яшаган қабилаларнинг рақсларидан бошланган. Халқ театрларининг ҳар хил турлари мавжуд. Булар: колам (рақс ва пантомималарга асосланган ниқобли томоша театри), сокари (комедия томошаларини намойиш этувчи театр) ва бошқалар Замонавий театрнинг вужудга келиши Шри Ланка халқининг миллий озодлик кураши билан чамбарчас боғлиқ. 1920-йилларда профессионал труппалар вужудга келди. Уларнинг репертуаридан миллий драматурглар К. Д. Бастиан, Д. де Силва асарлари ўрин олди. Шри Ланка мустақилликка эришгач, миллий анъаналарни тиклаш ва ривожлантириш имконияти туғилди. Янги театр турлари, жумладан, анъанавий ва халқ рақс санъатини уйғунлаштирган балет театри пайдо бўлди. 1944-йил биринчи профессионал раққос ва балетмейстер Читрасена раҳбарлигида мактаб ва труппа (1955-йилдан Читрасена Сейлон балети) ташкил этилди. Мамлакатда ҳаваскор театр жамоалари ҳам мавжуд.

Киноси

1948-йил „Сингалафилм“ кинокомпанияси тузилди. Шри Ланка киносанъати ривожига Ҳиндистон киноси таъсири катта. Дастлаб тижорат филмлар яратилди. Халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттирувчи дастлабки филмлар 1950-йилларнинг охири — 1970-йилларда яратилди („Тақдир чизиғи“, „Мактуб“, „Ўзгарган қишлоқ“; ҳаммасининг режиссор Л. Д. Периес). 1972-йил Давлат кинокорпорацияси ташкил этилди. 70-йилларда илғор режиссорлар ўз филмларида муҳим ижтимоий муаммоларни ёритдилар („Эзгу истак“, „Ласанда“, икковининг режиссор К. Перера; „Нима бўлди?“, режиссор П. Гунаратне; „Етти денгиз“, режиссор С. Гунасинге). Ш. Л. киносида режиссор ларД. Патхиража, М. Сандасагера, С. Периес ва бошқалар машҳур. 80-йиллардаги энг яхши филмлар: „Қайиқлар соҳилга қайтганда“ (режиссор С. Аряватна), „Икки оила“ (режиссор С. Периес).

Ҳаволалар

Манбалар