Шудринг, шабнам — кечқурун, кечаси ва саҳарда юз берадиган ердаги нурланиш ҳисобига ҳавонинг совиши ва сув буғининг конденсатланиши туфайли ер сиртида, турли нарсалар ва ўсимлик япроклари устида ҳосил бўладиган майда сув томчилари. Ҳаво температураси муайян нуқта (шудринг нуқтаси)га тушганда ҳосил бўлади. Ҳаво очиқ ва кучсиз шамолли тунларда Шудринг кўпроқ пайдо бўлади. Шудринглар бир кечада ўртача 0,1—0,3 мм, мўътадил кенгликларда эса 1—0,5 мм қалинликда тушади. шаҳрининг йиллик миқдори ўртача 10–30 мм ни ташкил қилади. Эрталаб қуёш нурлари тушгач (ёки ҳаво температураси шудринг нуқтасидан ошгач), Шудринг буғланиб кетади.