Shumer
Шумер, Сумер - Жанубий Месопотамия (ҳозирги Ироқнинг жан. қисми)даги тарихий вилоят. Мил. ав. 3-минг йиллик охиригача Шумерда шумерлар ва қисман шарқий сомийлар — аккадлар яшаган. тахминан мил. ав. 3-минг йилликда у ерда синфий жамият ва давлат вужудга келган. Илк сулолалар даври (мил. ав. 2700—2300) да шаҳрида миххат пайдо бўлган. шаҳридаги қулдорлик шаҳар давлатлари (Урук, Киш, Ур, Лагаш, Аккад ва бошқалар) ўртасида гегемонлик учун кураш авж олган. Мил. ав. 24 асрда Аккад ҳукмдори Саргон бутун Месопотамияни ўз қўл остида бирлаштирган. Кейинчалик Шумер Бобил давлати таркибига қўшиб олинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |