Sian
Сиан — Хитойнинг марказий қисмидаги шаҳар. Вейхе дарёси (Хуанхе дарёси ирмоғи) водийсида жойлашган. Шенси провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,7 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Металлургия, кўп тармоқли машинасозлик (станок, прибор, автомашина, трактор ва самолётлар и.ч.), керамика, тўқимачилик, фармацевтика, локбўёқ, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. университет, музейлар бор.
Сиан — қад. шаҳар. Шаҳарга мил.ав. 202 йилда Хан империяси пойтахти сифатида асос солинган ва Чанъан деб аталган. ИИИ—ВИ асрларда Чанъан Шимолий Хитой давлатлари пойтахти бўлган. 583 йилда ҳозирги Сиан ўрнида Ян Сзян империяси даврида Хитойнинг янги пойтахти Дасин ш. қурилган ва кейинроқ Чанъан деб қайта номланган.
Х асрдан бошлаб, Сиан аввалги мавқеини йўқота борган. ХИВ асрда янгитдан ташкил этилган Сиан округининг маъмурий маркази бўлган ва ўша вақтдан Сиан деб атала бошлаган. Меъморий ёдгорликларидан 3 ярусли миноралар (ХИВ аср), шаҳар девори қолдиқлари, пагодалар (707—709) ва бошқа сақланган.[1]
- Сиан
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |