Сигнал (лот. сигнум — белги) — 1) ахборот, маълумот ва бошқаларни муайян масофага узатиш учун ишлатиладиган шартли белги. Механик, иссиқлик, ёруғлик (мас, сфетофор Си), электр, электромагнит, товуш ва бошқа турлари бўлади.Сигнал икки хил бо'лади аналог(вақт бойича узлуксиз) ва рақамли(1(Ҳа) ва 0(Ё'қ))."С." тушунчаси кибернетика фанида аниқ ифодалаб берилди. Шунга кўра, аниқ бир ҳодиса тўғрисидаги ахборотни элтувчи С. 4 таркибий қисм бирлигидан иборат. Булар: С.нинг физик воситаси (элтувчиси), С.ни ифодалаш шакли (синтаксис); интерпретация мазмуни (семантика); айни бир С.га ҳар хил маъно бериш қоидалари (прагматика). С.ларни ўзгартириш ва узатишга оид умумий қонуниятларни информация назарияси ўрганади; 2) геодезияаа триангулясия пунктларида ўрганиладиган ёгоч ёки металл белги (минора). Бир минорадаги С. иккинчисидан кўриниб туриши керак. Жойларда бурчак ўлчаш пайтида теодолитни ўрнатиш ва бошқа геодезик ўлчаш ишлари учун қўлланади (яна қаранг Геодезик пункт).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил