Silindr
Силиндр (қадимги юнонча: κύλινδρος — вал, ғал-так):
Математикада

Силиндрик сирт ва иккита параллел текислик билан чегараланган жисм. Параллел текисликларнинг силиндрик сирт билан чегараланган қисмлари силиндрнинг асослари деб аталади. Агар силиндрнинг асослари доиралардан иборат бўлса, бундай силиндр доиравий силиндр дейилади. Силиндрни чегараловчи силиндрик сиртнинг параллел текисликлар орасидаги қисми силиндрнинг ён сирти дейилади. Агар силиндрик сирт ясовчилари Силиндр ясовчисига перпендикуляр бўлса, у тўғри Силиндр деб аталади.
Техникада
Машина ва механизмларнинг механик иш энергиясини суюқлик ёки газнинг босим энергиясига ёки, аксинча, айлантириб берадиган детали. Ички силиндрик бўшлиғида поршен ёки плунжер ҳаракатланиб, поршеннинг гоҳ у томонидаги, гоҳ бу томонидаги бўшлиқ ҳажмини ўзгартириб туради. Агар поршеннинг фақат бир томонидаги бўшлиқсан фойдаланиладиган бўлса, силиндрнинг бир томони қопқоқ билан беркитилади, агар иккала томонидаги бўшлиқдан фойдаланиладиган бўлса, иккита қопқоқ ва поршенни ползунга туташтирувчи шток кўзда тутилади. Гидравлик (суюкликли) ва пневматик (ҳаволи) юритмаларда (металл кесиш станоклари, пресслар, кўтаргичларда), шунингдек, баъзи поршенли машиналарда силиндр алоҳида детал тарзида қилинади. Кўп силиндрли поршенли машиналар (ички ёнув двигателлари ва бошқалар)да кўпинча силиндрлар умумий блокка бирлаштирилади. Бунда силиндрлар бир қатор (қаторли двигател), маълум бурчак остида (В-симон двигател) ёки рўпарама-рўпара (оппозит двигател) жойлаштирилади. Айланма ҳаракатланувчи насослар ва гидромоторларда силиндр кўпинча ўққа радиал ёки параллел равишда роторта жойлаштирилади.
Автомобилларнинг ички ёрув двигателлари силиндрларида бевосита ёнилғи ёнганда ҳосил бўладиган газларнинг кенгайиш босимидан фойдаланилади. Силиндр ичида поршен илгарилама-қайтма ҳаракатланиб туради. Кривошип-шатунли механизм поршеннинг илгариламақайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига айлантириб беради.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |