Silliqlash
Силлиқлаш — турли материаллар (металл, тош, ёғоч ва бошқалар) га жилвир қоғоз, жилвир тош, абразив материаллар ёрдамида ишқалаб ишлов бериш. Металларга, асосан, силлиқлаш станогида ишлов берилади. М еталл сирти рисоладагидек силлиқ чиқиши учун унга бир неча марта ишлов бериш керак (ҳар гал 0,005—0,05 мм чамаси қатлам сидирилади). Тошлар сирти ҳар хил йирикликдаги абразив доира, плита, брусоклар билан силликлаш станоклари, электр асбоблар ёрдамида силликланади. Ёғочни Сдан олдин уни рандалаб, сирти шпаклёвкалаб олинади, кейин турли майинлик ва қаттикликдаги (яъни ҳар хил йирикликдаги) жилвир қоғоз билан ишқалаб силликланади. С. натижасида материаллар кўркамлашади, коррозиябардошлиги ва мустаҳкамлиги ортади. Силликланган сиртларни абразив масса (ялтиратадиган таркиб) суркаб, жилвир қоғоз, абразив доира ёрдамида қўлда ва станокларда ялтиратиш жилолаш деб аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |