Сим — кўндаланг кесими узунлигига нисбатан жуда кичик бўлган узун металл буюм. Мис, алюминий, пўлат, волфрам ва бошқа металлардан прокатлаб (қаранг Прокат ишлаб чшаршшл) ёки чўзиш станларндати махсус тешиклардан ўтказиб, калава ёки чивиқ кўринишида тайёрланади. Йўғонлиги 5 мм ва ундан ортиқбўлган, қиздириб прокатланган С. 0,01 – 5 мм ли С.лар тайёрлашда асосий материал ҳисобланади. Думалоқ, тўртбурчак, олтибурчак, овал ва бошқа шаклларда бўлади. С. электр ва радиолиниялари тортиш, тўр, мих, кабел, трансформатор чулғамлари ва бошқа тайёрлаш учун ишлатилади.