Симла, Шимла — Ҳиндистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Ҳимачал Прадеш штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 65 минг киши (2001). Ҳимолай тоғи этакларида, 2200 м баландликдаги тоғ икдим курорти. Ёз ойларида температура 19—28°, қишда 0° дан паст. Автомобил ва темир йўл ўтказилган. Саноат корхонаси йўқ. Илмий марказ, марказий илмий тадқиқот института, унт, шаҳар яқинида аэропорт бор. Туризм маркази.

Шимладаги Раштрапати Ниwас (собиқ Виcерегал Лодге) Англиядан ташқаридаги Якобет услубининг намунасидир.