80
Ртуть
Ҳг
200,592
4ф145д106с2

Симоб (лот. Ҳйдраргурум), Ҳг — Менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб 6 даврда кимёвий унсур; тартиб рақами 80, атом массаси 200,59. Табиий Симоб масса сонлари 196, 198—202 ва 204 га тенг бўлган 7 та барқарор изотопдан иборат; булардан энг кўп тарқалганлари 2(л0Ҳг(23,13%) билан 2О2Ҳг (29,8%). Симобнинг сунъий радиоактив изотопларидан 2()3Ҳг(Т1/2=46,9 кун) ва 205Ҳг (Т|/2=5,5 мин) амалий аҳамиятга эга. Симоб жуда қадимдан маълумдир. Ер пўстининг масса жиҳатдан 710"6% ини ташкил этади. Табиатда баъзан туғма ҳолда учрайди, асосан, бирикмалар ҳолида бўлади. Симобнинг асосий минерали — кино вар ҲгС. Ундан ташқари, Симобнинг 30 га яқин минераллари мавжуд. Испания, Кавказ, Украина, Ўрта Осиё, Италия ва АҚШда Симоб конлари бор. Симоб — одатдаги трада ялтироқ, кумуш ранг суюқ металл, зичлиги 13,52 г/см³, суюқланиш температураси —38,97°, қайнаш температураси 357,25°. Симоб ўзида бошқа металлар (мас, натрий, калий, кумуш, олтинни эритиб, ўша металларнинг амалгамасини ҳосил қилади. Ўз бирикмаларида 1 ёки 2 валентли. Кимёвий жиҳатдан турғун модда. Асл металлар сингари қуруқ ҳавода оксидланмайди; Симоб кислород билан фақат юқори трада реаксияга киришади. Галогенлар ва олтингугурт билан осон бирикади. Хлорид кислотада ва суюлтирилган сулфат кислотада эримайди, лекин зар сувида, нитрат кислотада, қайноқ консентрланган сулфат кислотада эрийди. Симобнинг ионланиш потенсиали катта булганлигидан бирикмалари беқарор, қиздирилганда парчаланади. Бир валентли Симоб бирикмалари қиздирилганида Симобга ва 2 валентли Симоб бирикмаларига парчаланади; мас, Ҳг2(НО3)2 <=* Ҳг+Ҳг(НО3)2. Симоб жуда кўп асбоблар (мас, барометр, термометр, юкрри вакуум насослари)да, олтин ва кумушни рудалардан ажратиб олишда, электротехникада, радиотехникада, портловчи моддалар, кундузги, катод ва кварс лампалари, каломел электродлари тайёрлашда, ҳарбий мақсадларда ишлатилади.

Симоб ва унинг бирикмалари заҳарли, шунингучун ишлатишда эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарур. Металл Симобнинг буғлари айниқса хавфли. Симоб нафас орқали қонга ўтади. Қонга ўтган Симоб ундаги оқсиллар билан қўшилади. Симоб нинг бир қисми жигар, буйрак, талоқ ва мия тўқималарида тўпланади. Сдан заҳарларганда вена орқали гипосулфитнинг 20%ли эритмаси юборилади, марказий нерв системаси фаолиятини нормаллаштирадиган фармакологик ҳамда физиотерапевтик воситалар буюрилади ва ҳоказо. Симоб препаратлари антисептик ва сийдик ҳайдовчи хусусиятлари туфайли тиббиётда қўлланади.

Симоб бирикмалари. Симобнинг кўп бирикмалари маълум. Симоб амидлари, мас, [Ҳг(НҲ3)2]Cл2НҲ3ҲгC! тиббиётда қўлланади. Симоб диацидодиаминларининг умумий формуласи [МеА2Х2]"~2 бўлиб, комплекс бирикмалардан ҳисобланади. Симоб диметил (CҲ3)2Ҳг — рангеиз оғир суюқлик, ширин мазага эга, буғи жуда заҳарли. Оксидларидан Ҳг2О — қора тусли кукун ва ҲгО — қизил ёки сариқ тусли кристалл, пероксиди ҲгО2 беқарор модда, Симоб метилхлорид CҲ3ҲгCл — рангеиз кристалл модда, органик синтезларда қўлланади. Симоб (1)нитрат ҲгНО3Ҳ2О — рангеиз кристалл, сувда, нитрат кислотада эрийди, спирт ва эфирда эримайди. Симоб (ИИ)барий ёдид Ба(ҲгИ4)5Ҳ2О ёки ҲгИ2БаИ25Ҳ2О саргиш кристалл, беқарор, гигроскопик, сувда ва спиртда эрийди. Микроанализда алкалоидларни аникдашда ишлатилади. Симоб (ИИ) бромид (симоб дибромид) ҲгБр2 — кристалл модда, оқ кукун, заҳарли, сувда, спирт ва эфирда эрийди. Симоб (ИИ) хлорид сулема дейилади.

Калдирок, симоб Ҳг(ОНC)2 — кристалл модда, сувда оз эрийди, аммоний гидроксидда ва спиртда яхши эрийди. Қалдироқ кислотанинг симобли тузи, силкитилса портлайди, шу боис ундан детонатор сифатида фойдаланилади. Симоб (П)калий ёдид К2[ҲгИ2]3Ҳ2О — сариқ кристалл, гигроскопик, сувда эрийди, кимёвий анализлар ва тиббиётда қўлланади.

Симоб (1)ёдид Ҳг,л2 ёки Ҳгл, сарғишяшил кристалл модда (кукун), нур таъсирида ўзгаради, сувда ва спиртда эримайди. Симоб (П)ёдид Ҳгл2 ҳам мавжуд, 2 шакли бор: тетрагонал шакллиси қизил рангга эга, 170°да сарғаяди, совутилса яна қизаради; ромб шакллиси сариқ рангли кристалл, сувда эримайди, калий ёдидда эрийди, заҳарли. Симоб (ИИ) кумуш ёдид ҲгАгИ, сариқ майда кукун, сувда эримайди. Симоб (П)сулфат ҲгСО4, Симоб (П)сулфит ҲгСО3, Симоб (1)сулфат Ҳг2СО4 Симоб (П)ацетет Ҳг(C2Ҳ4О2)р Симоб (ИИ)хромат Ҳг2CрО4. Симоб §сианид Ҳг(CН)2, Симоб (Н)сианат Ҳг(ОНC)2 ва бошқа бирикмалар кимё саноатида, тиббиётда, фотографияда ва бошқа соҳаларда қўлланади.

Адабиётлар

  • Ахмеров К,., Жалилов Симоб, Сайфутдинов Симоб С, Умумий ва анорганик кимё, Симоб, 2003.
  • Қудрат Ахмеров. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.