Sind
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Синд — Покистоннинг жан.шарқий қисмидаги вилоят. Майдони 140,9 минг км². Аҳолиси 29,9 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Карочи ш. Ер юзасининг аксари қисми текислик. Иклими тропик иқлим, январнинг уртача температураси 16—17°, июлники 29—35°. Йиллик ёғин 75–200 мм. Тезтез қум буронлари бўлиб туради. Энг катта дарёси — Ҳинд. Тупроғи бўз тупроқ. Катта майдонлар шўрхоклардан иборат. Чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади.
Синд — иқтисодий жиҳатдан ривожланган вилоят. Мамлакат ҳудудининг 18,8%, аҳолисининг 21% дан зиёди Синдга тўғри келади. Мамлакатнинг энг йирик иқтисодий маркази ва денгиз порти бўлган Карочида умуммиллий саноат и.ч.нинг 50% жойлашган. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё, машинасозлик ва металлсозлик корхоналари бор. Металлургия комбинати қурилган. Қишлоқ хўжалигида товар маҳсулот ишлаб чиқарилади. Синдда шоли, буғдой, шакарқамиш, пахта экилади. Чорвачиликда қўй, эчки, туя, қорамол боқилади. Денгиздан балиқ овланади. Ҳинд дарёсида кема қатнайди. Йирик шаҳарлари: Карочи (денгиз порти), Ҳайдаробод ва Суккур.
Мил. ав. 3минг йиллик ўртасидан мил. ав. 2минг йиллик ўртасигача Синд ҳудудида Ҳараппа маданияти равнақ топган. Синднинг маркази МоҳенжоДаро бўлган. Қадимда ва ўрта асрларда Синд иқтисодида денгиз ва карвон йўллари орқали олиб борилган транзит савдо муҳим аҳамиятга эга бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |