Сионизм (Қуддусдаги Сион тепалиги номидан олинган; Библия ривоятларига кўра, бу ерда Довуд подшонинг қароргоҳи ва Яхванинг уйи бўлган) — яҳудийларни Фаластинга келишини рағбатлантириш ва у ерда яҳудийлар давлатини тузиш орқали яҳудийларнинг ўз-ўзини англашини тиклашга қаратилган мафкура. ХИХ аср охирида вужудга келган. 1897-йили Теадор Ҳарзел томонидан биринчи сионистик конференсия ташкиллаштирилган. 1948-йилдан кейин Исроилни дунё миқёсида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Социалистик ва либерал оқимлардан тортиб то шовинистик руҳда бўлган бир қанча оқимларни ўз ичига олади. Сионистик ташкилотлар 60 дан ортиқ мамлакатда иш олиб боради. Етакчиси — Жаҳон сионистлар ташкилоти (1897-йилда тузилган), қароргоҳи Исроил ва АҚШда.

Манбалар