Siyob bozori
Сиёб бозори (ўзбекча: Сиёб бозори, тожикча: Бозори Сиёб) – Самарқанддаги бозор бўлиб, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги энг катта ва энг қадимги бозорлардан бири ҳисобланади[1]. Бозорнинг майдони 7 гектардан ошади. Сиёб бозори шаҳардаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан биридир.
Бозор номи шаҳарнинг тарихий-географик минтақаларидан бири – Сиёб ва бозор яқинидан оқиб ўтувчи Сиёб дарёси номидан келиб чиққан. „Сиёб“ сўзи форс ва тожик тилларидан қора сув / дарё деб таржима қилинган.
Манзили
Сиёб бозори Самарқанд шаҳрининг марказий қисмида, эски шаҳар деб аталадиган жойда жойлашган (ўзбекча: Эски шаҳар ; тожикча: Шаҳри кӯҳна). У Ислом Каримов ва Шохи Зинда кўчалари чорраҳасида жойлашган. Сиёб бозоридан бир километр жанубда Регистон майдони ва ансамбли, Чорсу савдо гумбази мавжуд. Бозорнинг жанубий ва асосий кириш эшиги яқинида Бибихоним масжиди ва шу номдаги мақбара бўлиб, бозордан 500 метр шарқда Шохи Зинда мақбараси ансамбли ва Хазрат-Хизр масжиди жойлашган. Афросиёб ҳам бозордан 2 километр шимолроқда жойлашган.
Тавсифи
Бино гумбаз шаклида қурилган бўлиб, унинг остида кўплаб савдо майдончалари жойлашган бир нечта расталар мавжуд. Асосий кириш жойи кўк маёлика билан қопланган уч томонлама камардир.
Сиёб бозори 7 та катта ёпиқ айвондан, шунингдек, бошқа бир қанча дўконлар жойлашган йирик расталардан иборат. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини сотиш учун алоҳида катта бино, кек ва шарқона ширинликлар учун алоҳида катта раста, носвой сотиш учун эса алоҳида раста мавжуд. Шунингдек Сиёб бозори ҳудудида, беш қаватли „Чодиёна“ савдо маркази ва икки қаватли „Сиаб“ супермаркети жойлашган. Шунингдек, бозор ҳудудида кабоб, палов, лағмон, шўрва, сомса, манти каби миллий таомлар тайёрланадиган бир қанча кафе ва ресторанлар мавжуд. Бозорнинг умумий майдони 7 гектардан ортиқ.
Махсулотлар
Маҳаллий аҳоли бозордан ҳар хил турдаги энг зарур маҳсулотлар, жумладан, Самарқанд пишириқлари ва тандир нонлари, сабзавот ва мевалар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кўплаб нарсалар харид қилишади. Бозор турли хил гўшт маҳсулотлари билан машҳур. Бозорда сиз истаган нарсангизни топишингиз мумкин.
Бозордаги савдо қаторлари уларда сотиладиган махсулотлар турларига кўра ажратилади: маиший маҳсулотлар, гўшт, сабзавотлар, мевалар, ёнғоқлар, шарқона ширинликлар, зираворлар, ёрмалар, нон ва тортлар. Кийим ва уй-рўзғор буюмлари жойлашган алоҳида дўконлар мавжуд.
Бундан ташқари, бозорда ҳунармандчилик қаторлари мавжуд бўлиб, у ерда маълум маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳунармандлар томонидан амалга оширилади ва сотилади. Ҳунармандлар тақдим этадиган махсулотлар орасида ёғоч ўймакорлиги, мис ва бошқа турдаги металларга зарб қилиш орқали ясаладиган буюмлар ва ўймакорлик ишларини кўришингиз мумкин.
Реконструксия
2019 йилда Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозори ўрнига барча қулайликларга эга уч қаватли гипермаркет қурилиши режалаштирилди.
Тузилган ҳудудий дастурга кўра, жорий йилнинг июл ойидан бошлаб қурувчилар Темирйўл деҳқон бозори, шунингдек Жомбой, Ургут, Каттақўрғон ва Булунғур туманларидаги марказий бозорларни реконструксия қилишга киришишган. Бу ерда тўрт хил турдаги замонавий гипермаркетлар, супермаркетлар ва минимаркетлар барпо этилмоқда.
Галерея
-
Сиёб бозорига жанубий ва асосий кириш
-
Ширинликлар ва зираворлар растаси
-
Нон растаси
-
Мева-сабзавотлар растаси
-
Ширинликлар растаси
Манбалар
- ↑ Сиаб базар Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш.