Sofiya
София — Болгария пойтахти. София сойлигининг жанубий чеккасида, Витоша тоғи этакларида, 530–650 м баландликда жойлашган. София вилоятининг маъмурий маркази. Банкя, НовиИскир ва бошқа шаҳарлар билан алоҳида маъмурий бирлик — Катта Софияни ташкил этади. Аҳолиси 1,09 млн. киши (2001). Иқлими мўътадил континентал иқлим, январнинг ўртача температураси 2°, июлники 20°, йиллик ёғин 600–650 мм. Шаҳарнинг шарқий чеккасидан Искир дарёси оқиб ўтади, шаҳар атрофларида минерал булоклар бор. София Ғарбий ва Марказий Европа давлатларини Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлаб турувчи водийлар орқали ўтган қад. йўллар устида жойлашган транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга.
Шаҳарга Сердика номи билан мил.ав. И асрда асос солинган ва Рим, кейинроқ Византияга қарашли Болқон ерларининг муҳим маъмурий маркази ва савдо пункта бўлган. 809 йилда Средец номи билан Биринчи болгар қироллиги (681—1018) таркибига кирди. 1018—1194-йилларда Византия ҳукмронлиги остида бўлган. ХИВ аср охиридан София деб (Аё София черкови номидан) аталиб келинмоқда. 1382-йилда Софияни турклар босиб олди ва Румайла бекларбеклигининг қароргоҳига айлантирилди. ХВИ—ХВИИИ асрларда София Болқон ярим оролнинг Истанбуддан кейин 2ўриндаги йирик ҳунармандчилик ва маданий маркази бўлган. 1877—78 йилларда рус қўшинлари Софияни турклардан озод қилди. 1879-йилдан Болгария пойтахти.
С— мамлакатнинг иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 1/6 қисми Софияга тўғри келади. Машинасозликнинг турли соҳалари, хусусан, электротехника ва радиоэлектроника, станоксозлик ва приборсозлик, кўтарматранспорт жиҳозлари ишлаб чиқариш., рангли ва қора металлургия, кимё, резина, селлюлозақоғоз, полиграфия, озиқовқат, енгил саноат корхоналари фаолият кўрсатади. Болгария Фанлар академияси, университет, интлар, география жамияти, консерватория, бадиий галерея, археология, этнография ва бошқа музейлар, театрлар бор. Меъморий ёдгорликларидан Аё София черкови (В—ВИ асрлар), Александр Невский мақбараҳайкали (1904—12) ва бошқа сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |