Solih Muhammad
Солиҳ Муҳаммад (1902 – йил, Тошкент, 1938 – йил 30 – октябр) – ХХ аср бошида Германияда таҳсил олган тараққийпарвар, ўқитувчи агроном, журналист ва олим 1930-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида қатағонга учраган[1].
| Солиҳ Муҳаммад | |
|---|---|
| Таваллуди |
1902 й Тошкент |
| Вафоти |
1938-йил 9 октябр |
| Фуқаролиги | ЎзССР |
| Касби | агроном, ўқитувчи ва журналист |
| Соҳаси | қишлоқ хўжалиги |
| Дини | ислом |
Ҳаёти ва фаолияти
Ёшлик йиллари
Солиҳ Муҳаммад 1902 йили Тошкентда туғилиб, дастлаб мактабда, сўнг Кўкалдош мадрасаси ва рус-тузем мактабида ўқиди. 1918-1919 йилларда янги мактаблар учун муаллимлар тайёрлайдиган ўқитувчилар курсларида ўқиб, дастлаб шаҳардаги Форобий номидаги мактабда муаллим, кейинрок Янги калон кўчасидаги мактабда мудир бўлиб ишлай бошлади.
Таълим
1922-йилда Туркистон республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси раиси Абдулла Раҳимбоэв уни ўз ҳузурига чақириб, бир гуруҳ талабалар билан Германияга ўқишга юборишини айтиб, унга Европанинг илғор фа ни ва техникасини, маориф ва маданият соҳасида эришган ютуқларини ўрганиб, Туркистоннинг иқтисодий-маданий тараққиёти учун бел боғлаш ни маслаҳат беради. Солиҳ Муҳаммад, кўпчилик ўртоқлари каби, бу таклифни жон-дилидан кабул қилади ва она ю ртининг келгуси истиқболи йўлида фидойи фарзанд бўлиб этишиш орзусида Германияга ўқиш га кетади. У Германиянинг Штутгарт ш аҳридаги Олий зироат академиясига кириб ўқийди, экинчилик, уруғчилик, пахтачиликни ривожлантириш бўйича Европа фан-техникаси эриш ган билим ва тажрибаларни пухта эгаллашга ҳаракат қилади.
Солиҳ Муҳаммад 1927 йили Тошкентга ёзги таътилга келади. Аммо унинг Германияга қайтиш и ва ўқишни якунлашига имкон берилмайди. Шундан кейин у Самарқандга бориб, республика раҳбарлари Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов ва Йўлдош Охунбобоэвларнинг ҳузурида бўлиб, Зарафшон мавзесининг Каттақўрғон тумани яқинидаги уруғчилик илмий-тажриба стансиясига йўлланма олади. У шу ерда бир оз ишлагач, 1928 йилнинг ўрталарида Самарқанддаги республика уруғчилик бошқармасига бош лиқ эти б тайинланади. 1931 йили республика пойтахти Тошкентга кўчиши муносабати билан у ҳам Тошкентга кўчиб келади ва 1934-йилгача бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилишда давом этади. Кейин Ўзбекистон пахтачилик трестига ишга ўтиб, пахтанинг янги навларини я рати ш у стида илмий иш олиб боради. Республиканинг Зарафшон ва Каттақўрғондаги уруғчилик стансиялари, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги тажриба стансиялари ва пахта далаларида олиб борилаётган (масалан, наманганлик машҳур пахтакор Иброҳим Раҳматовнинг) тажрибаларни ўрганиб, пахтачиликни ривож лантириш чигитнинг янги навларини яратиш масалалари билан шуғулланади. У 1927 йили Германиядан қайтиб, Самарқанд шаҳри яқиндаги Каттақўрғон таржиба стансиясида иш лаган ид а иш чиларнинг шикоятларини эшитиб, шу вақтгача ишчилар қўмитасига мааллий иш чилардан бирорта кишининг раис бўлмаганлигини қаттиқ танқид қилади ва шу мажлисда биринчи маротаба Мўмин деган киши ишчилар қўмитасига раис этиб сайланади. Солиҳ Муҳаммад ёрдамида шу ердаги махаллий узбек ва тож ик ишчи лари учун илк бор чойхона, қизил бурчак, узбек тилидаги газета ва ж урналлар ўқийдиган махсус хона таш кил қилинади. С олиҳ Му.ҳаммад Тош кентнинг маданий қиёфаси, истироҳат боғлари, адабиёт ва санъат, театр янгиликлари билан хам қизиқиб, М аннон У йғур, А брор Ҳ идоятов каби м ашҳур саҳна усталари, А бдулла Қодирий, Чўлпон сингари ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан тез-тез мулоқотда бўлиб турган.1937-йил 11 октябрда Солиҳ Муҳаммад Ў зС С Р НКВДси УГБ ходимлари томонидан ноҳақ қамоққа олинди. Ва ҳеч бир далил-исбоциз тергов қийноқлари остида йўқ айбларни бўйнига олишга мажбур қилинди.
Туркистондаги фаолияти
Адолациз тергов-сўроқлар, айблар асосида халқимизнинг асл фарзандларидан бири, Германиядаги Олий зироат академиясида ўқиб келган ўзбек зиёлиларидан бири Солиҳ Муҳаммад 1938-йил 9 октябрда ўзи билан бир даврда ўқиб, кейинчалик Ўзбекистонга не-не яхши ум ид ва орзулар билан қайтиб келган кимёгар Саттор Жаббор, генетик Рауф Расулий, электр инженери Тўлаган Мўмин, шифокор Хайринисо Мажидхонова, ирригатор Фузайл Шераҳмад ўғли ва бошқалар қатори СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси қарори билан ваҳш ийларча отиб ўлдирилди. Хотини Зебо, қизи Нафиса, укалари Содиқ, Саме, Мансур, Муҳаммадамин ва бошқаларга акаларини қайтиб кўриш, учраш иш насиб қилмади. Солиҳ Муҳаммад ҳам С С С Р Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1957-йил 2 августдаги қарори билан оқланди.
Манбалар
- ↑ Турдиев Шерали.. Улар Германияда ўқиган эдилар. М асъул муҳаррир: филология фанлари доктори Наим Каримов: . Тошкент «Академ — хизмат», 2006 — 256-бет.