Sperma


Сперма (қадимги юнонча: σπέρμα сперма — уруġ, оббон, пушт), шаҳват — одамда жинсий алоқада эркаклардан, шунингдек, эркак ҳайвонлардан ажраладиган суюқлик; эркаклик жинсий безлари ишлаб чиқаради. Қуюқ, оч кулранг, ёпишқоқ, ҳидли, Сперма сперматозоид ва уруғ суюқлигидан иборат. Сперма таркибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, калсий, калий, натрий тузлари ва бошқа органик, анорганик моддалар бўлади. Сперма балоғатга етиш даврида пайдо бўлиб, вояга етганда кўпаяди ва ёш улғайган сари камая боради. Ҳар бир жинсий алоқада ажралган Сперма миқдори ҳар хил турларда турлича: одамда 2—6 мл, буқада ўртача 4—5 мл, отда 60—100 мл, чўчқада 250 мл гача, қўчқорда 1 — 1,5 мл. Спермадаги сперматозоид миқдори ҳайвонларнинг яшаш шароитига қараб ҳам ҳар хил (қўчқорда 30% га, буқада 14% га яқин, от ва чўчқада 7—8%) бўлади.
Сперманинг уруғлантириш таъсири сперматозоиднинг миқдори ва сифатига боғлиқ. Организмнинг баъзи патологик ҳолатларида Спермада сперматозоид бўлмаслиги (азооспермия), миқдорининг камайиши (олигоспермия), ҳаракациз (некроспермия) ёки ғайритабиий ҳолатда (тератоспермия) бўлиши мумкин. Сперма бепуштлик сабабини аниқлашда суд тиббий экспертизасида текширилади. Сперма сифатини баҳолаш, уни суюлтириш, сақлаш, ташиш ва олиш усуллари қишлоқ хўжалиги. ҳайвонларини сунъий қочиришда муҳим аҳамиятга эга.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |