Ssuda
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Ссуда — моддий бойликлар гарови ҳисобига фоиз тўлаш ва қайтариб бериш шарти билан муайян муддатга қарзга бериладиган пул ёки моддий бойлик. Ссуда жуда қадимдан мавжуд бўлиб, натурал ишлаб чиқариш ҳукмрон бўлган жамиятда, асосан, моддий маҳсулот тарзида берилган. Пул пайдо бўлгач, Ссуданинг пул шакли кенг қўлланди. Кредит муносабатларида пул маблағлари кредит шартлари асосида қарзга берилса, ссуда муносабатларида бошқа турдаги бойликлар тегишли шартларга мувофиқ қарзга берилади. Аксарият банклар муайян мақсадларни молиялаш учун мақсадли ссуда беради. Қисқа (1 йилгача) ва узоқ (бир неча йилга) муддатли ссудалар бор. Ссуда муддатида қайтарилмаса банк гаров мулкни мусодара қилиши ва уни сотиб, ссуда бўйича узилмаган қарзни қоплайди. Қимматли қоғозларни ҳам гаровга қўйиб, улар эвазига ссуда олиш мумкин. Қарз тўлангач, қоғозлар қайтариб берилади. Ссуда муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |