Stereokimyo
Стереокимё (стерео ... ва кимё) — кимёнинг молекуладаги атом ёки атомлар гуруҳи (радикаллар)нинг фазовий жойлашишини ўрганадиган соҳаси. С. дастлаб ХИХ аср охирларида Я.Г. ВантГофф тадқиқотлари асосида органик кимёнинг бўлими сифатида пайдо бўлди. С. геометрик (ёки систранс) ва оптик изомериянп ўрганади. Геометрик изомерия, асосан, молекуласи тузилишида қўшбоғ ёки сиклик боғланган атомлари бўлган бирикмаларга хосдир. Геометрик изомерияга ўхшаш айланма изомерия ароматик бирикмаларда учрайди. Мас, 2,2’динитрофенил — 6,6’ дикарбон кислота қутбли гуруҳларнинг ўзаро таъсири натижасида улар боғи ўқ атрофида айланишига тўсқинлик қилади. Шу боисдан бу бирикманинг 2 та фазовий шакли (И ва ИИ шакллар) мавжуд.
Органик моддаларда, жумладан, табиий бирикмаларда (саҳаридлар, оқсиллар, алкалоидлар) оптик изомерия ҳодисаси ҳам кенг ўринни эгаллайди. Изомериянинг бу турида молекуладаги асимметрик атомуглерод 4 валент боғининг ҳар бири турли ўринбосарлар (атом ва радикаллар) билан боғланган бўлади. Бундай бирикмалар, мас, сут кислота СН3СН(ОН)СООН, оптик фаол, яъни ёруғлик нурининг қутбланиш текислигини буриш хусусиятига эга ва шу сабабли 2 шаклда (оптик антиподлар) мавжуд бўла олади. Оптик изомерияни баъзан кузгу изомерия деб ҳам аталади, чунки фазовий изомерлар гўё предметнинг кўзгудаги аксини эслатади. Асимметрик атом сифатида азот, олтингугурт, кремний, фосфор ва бошқа атомлар бўлган бирикмалардаги изомерия ҳодисаси ҳам ўрганилган. С. органик кимёдан ташқари анорганик координацией бирикмаларни ҳам ўрганади, қаттиқ жисмлар назарияси ва кристаллар кимёсига ёндашиб тадқиқотлар ўтказади. С. полимерлар, доривор моддалар ва бошқа фаол муҳим аҳамиятга эга.
Адабиёт
- Потапов . М ., Стереохимия, М., 1988;Парпиев Н. А., Раҳимов Ҳ.Р., Муфтаҳов А. ., Умумий кимёнинг назарий асослари. Т., 2004.
Кудрат Ахмеров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |