Страбон

Страбон (Страбон) (мил. ав. 64/63 — мил. 23/24) — юнон географи ва тарихчиси. Кўп саёҳатлар (Юнонистон, Кичик Осиё, Италия ва Миср) қилган. Антик давр географик билимлари якуни бўлган "География" (мил. ав. тахминан 7-йил, 17 китобдан иборат) ва "Тарихий хотиралар" деган (бизгаcасарлар муаллифи. Асарда Ғарбий ва Марказий Европа, Кичик Осиё, Шимолий ва Шарқий Қора денгиз соҳиллари ҳақида географик маълумотлар тўпланган. Шу билан бирга асарда кўплаб тарихий, этнография маиший тафсилотлар келтирилган, хусусан, Қрим ярим орол ва Днепр бўйига келиб жойлашган қабилалар, скифлар, роксоланларнинг хўжалиги ва маиший турмуши ҳақида, Шимолий ва Шаркай Қора денгиз соҳилларида жойлашган антик шаҳарларнинг қурилиши, турмуши, хўжалиги, тарихи, Босфор давлатининг тарихи ва хўжалиги ҳақида қимматли маълумотлар жойлашган. "География"да, шунингдек, қадимги Ўрта Осиё географияси, унда яшаган қабилалар (саклар, парфянлар, бақтрияликлар, дахлар ва бошқалар) ва уларнинг урфодати, тили, Буюк ипак юли ўтган жойлар ҳақида қимматли маълумотлар ҳам бор.