Стрихнин (Стрйчнинум), C21Ҳ22Н2О2 — кучала уругидан олинадиган алкалоид. Мол. м. 334,42. Суюқланиш температураси 282°, қайнаш температураси 270°. 1818-йилда франсуз кимёгарлари П.Ж.Пелте ва Ж. Б.Каванту кашф қилганлар. С.нинг тузилишини инглиз кимёгари Р.Робинсон 1946-йилда аниклаган, америкалик кимёгар Р.Б.Вудворд 1954-йил С.нинг тўлиқ синтезини ишлаб чиққан. С. мураккаб полициклик бирикмадир, заҳарли; зарарли ҳайвонларни қиришда ишлатилади. Тиббиёт амалиётида С. нитрат қўлланади. Марказий нерв системасини қўзғатади, айниқса, орқа мия фаолиятини кучайтиради, катта дозалари тетаник талвасага олиб боради; кўриш, эшитиш, таъм билиш сезгиларини фаоллантиради; томирларни ҳаракатлантирувчи марказ ва нафас марказини қўзғатади. Скелет мускулларини таранглаштиради, парез ва фалажларда нерв системаси функсиясини нормаллаштиради.