Suhrob Sipehriy
Суҳроб Сипеҳрий ((форсча: سهراب سپهری; 1928-йил 7-октябр — 1980-йил 21-апрел)) — эронлик шоир, ёзувчи, рассом ва файласуф. У Нимо Юшиж, Аҳмад Шомлу, Маҳдий Ахавони Солис ва Фурўғ Фарруҳзодлар қатори Эрон замонавий шеъриятидаги бешта энг машҳур шоирлардан бири[1]. Унинг шеърлари инглиз, испан, франсуз, италян ва бошқа тилларга таржима қилинган.
| Суҳроб Сипеҳрий | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
6-октябр 1928-йил |
| Вафоти |
21-апрел 1980-йил (51 ёшда) Теҳрон, Эрон |
| Касби | шоир, ёзувчи, рассом, файласуф |
Ҳаёти
Спеҳрий 1928-йил 7-октябрда Эроннинг Кошон шаҳрида туғилган. У санъат ва шеъриятни яхши тушунадиган оилада ўсган. Отаси почта бўлимида ишлаган. Болалигида отаси фалаж бўлиб, 1941-йилда вафот этади. У бир неча йил ўқитувчи бўлиб ишлади. Кейинчалик Теҳрон университетининг тасвирий санъат факултетига ўқишга киради. Ўқишни тугатгандан сўнг нефт компаниясида ишга жойлашди ва 8 ойдан кейин уни тарк этди. Тез орада унинг „Рангларнинг ўлими“ деб номланган биринчи шеърий тўплами нашр этилади. Спеҳрий 1980-йил 28-апрелда Теҳрондаги Парс касалхонасида вафот этди ва Кошанда дафн қилинди[2][3].
Манбалар
- ↑ Беҳрооз, Анаҳит „10 Инспиринг Ираниан Поэц анд Тҳеир Версес“ (30-март 2015-йил). 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ „Маинпаге : Соҳраб сепеҳри : Греат персиан поэт анд паинтер , Алл абоут соҳраб, ҳис поэмс анд паинтингс. Инcлуде Соҳраб Фан, Э-Cард , Wеблог“. 2011-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-март.
- ↑ Абдолали Дастгҳеиб, 2006. Тҳе Греэн Гарден оф Поэтрй, Cритиcал Ревиэw оф поэмс бй Соҳраб Сепеҳри. Амитис Публишерс, Теҳран, Иран. ИСБН 964-8787-08-5. (Титле ин Персиан: باغ سبز شعر)
