Сур

Сур (арабча: صور‎‎) — Финикия (ҳозирги Ливандаги Сур ш.)даги денгиз бўйи шаҳардавлати. Мил. ав. 4минг йилликда асос солинган. Мил. ав. 1минг йилликда равнақ топган. Мил. ав. 3—2минг йилликда муҳим ҳунармандчилик ва савдо маркази. 2минг йилликда (танаффуслар билан) Миср таъсирида бўлган. С.ликлар Ўрта денгиз ороллари (Кипр, Сицилия ва бошқалар), Шимолий ва Ғарбий Африка ва Испанияда бир қанча колониялар (манзилгоҳлар) барпо этганлар. Мил. ав. Х асрда С. гегемонлиги остида вужудга келган СурСидон подшолиги Финикиянинг бутун денгиз соҳйли устидан ҳукмронлик қилган. Мил. ав. ВИИИ асрда С. Оссурияга, мил. ав. ВИ аср бошидан Янги Бобил подшолигига, мил. ав. ВИ асрнинг 2ярмидан Ахоманийлар давлатига карам бўлган. Мил. ав. 332 й. узоқмуддат денгиз ва қурукликдан қамал қилингандан кейин С. Александр томонидан эгалланган. Эллинизм даврида С.Птолемейлар, Салавкийлар давлати таркибида, мил. ав. 64 йилдан Римнинг Сурия провинсиясига ички мухториятини сақлаган холда кирган. Араблар истилосига қадар (ВИИ аср) Шарқий Ўрта денгизнинг йирик савдо маркази бўлиб қолган. С.да археологик қазиш ишлари франсуз археологи Э. Ренан (ХИХ асрнинг 2ярми), А.Пуадебар (ХХ асрнинг 40-йиллари) томонидан олиб борилган. С. Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.