Suverenitet
Суверенитет (франсузча: соувераинете — олий ҳокимият) — ҳокимиятнинг устунлиги ва мустақиллиги. Суверенитетни ҳурматлаш — халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий принсипи. У БМТ Устави ва бошқа халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган. Конституциявий ҳуқуқ фанида давлат суверенитети, миллат суверенитети, халқ суверенитети тушунчалари ишлатилади. Давлат суверенитети — ҳокимиятнинг мамлакат ичида олийлиги ва ташқи муносабатларда тўла мустакиллиги. Давлат суверенитети ҳақидаги гоя Жан Боден (ХВИ аср, Франсия) га тегишлидир. Унинг фикрича, Суверенитет давлатнинг энг муҳим белгиси ҳисобланади, бунда абадий, мутлақ, бўлинмас олий ҳокимият назарда тутилади. Давлат суверенитети тушунчаси кейинги даврларда янада ривожлантирилди ва бойитилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида давлат суверенитети алоҳида бобда ўз ифодасини топган, Конституциянинг 1-моддасида „Ўзбекистон суверен демократик республика“ эканлиги қайд қилинган. Миллат суверенитети — миллатнинг тўла ҳокимиятини, унинг тўла сиёсий эркинлигини, ўз миллий ҳаётини белгилаш реал имкониятига эгалигини, мустақил давлатни ташкил қила олишгача бўлган ҳуқуққа эгалигини билдиради. Халқ суверенитети — халқнинг тўла ҳокимиятини англатади, яъни халқ жамият ва давлатни бошқаришда реал иштирок этиш учун ижтимоийиқтисодий ва сиёсий воситаларга эга бўлади. Халқ суверенитети — барча демократик давлатларда конституциявий тузум принсипларидан бири ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида курсатилишича, „Халқ давлат ҳокимиятининг бирданбир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади“ (7-модда).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |