Тасис (Течиcал Ассиссанcе то Cоммонwеалтҳ оф Индепент Статес) — Европа Иттифоқи томонидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига Европа Иттифоқи Комиссияси (ЕИК)нинг грант маблағлари ҳисобидан техникавий ёрдам кўрсатиш дастури. 1991-йилда ишлаб чиқилган. Дастур бозор иқтисодиётига ўтиш ва демократик жамиятни барпо этиш жараёнини қўллабқувватлаш мақсадларини кўзлайди. Янги технологиялар киритиш учун беғараз маблағлар ажратиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мутахассислардан иборат гуруҳларни юбориш, профессионал тайёргарликни амалга ошириш, махсус тадқиқотлар ўтказиш ва бошқарув масалаларида маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва бошқаларни амалга оширади.

Т. дастурига киритилиши мумкин бўлган лойихаларни фақат унга ҳамкор мамлакатлардаги миллий ва маҳаллий ташкилотлар таклиф қилишлари мумкин. Таклиф қилинган лойиҳа ушбу мамлакат бўйича тайёрланган стратегия ва йўналиш дастурида кўзда тутилган мақсадларга мое келмоғи лозим. Лойиҳа мазкур давлатдаги Т. дастурининг Мувофикдаштириш бюросига топширилади. Бюро ушбу таклифга баҳо беради ва дастлабки танловдан сўнг кейинги муҳркамалар учун Комиссиянинг ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси ёки тўғрилантўғри Брюсселдаги МДҲ билан шуғулланувчи Бошқармаси орқали Европа Иттифоқи Комиссиясига такдим этади. Шундан сўнг ушбу лойиҳа Т. ҳаракат дастурига киритилади. Т. бошқа донорлар ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Т. нинг мамлакатимиздаги фаолияти 1992-йилда бошланган ва Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида1996-йилда имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий сармоялар департаменти ҳузуридаги ЕИКнинг техникавий ёрдамини мувофиқлаштириш Бюроси томонидан бошқарилади.

Т. доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий ҳажми 1992-йилдан 2003-йилга қадар 125,8 млн. еврони ташкил этди. Т.нинг "Хусусий фермер хўжаликларини қўллабқувватлаш лойиҳаси" бўйича 1997-йилда Фарғона ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик ва боғдорчилик соҳасида катта кўламдаги ишлар — фирмаларни бошқариш, фермер хўжаликларини ташкил этиш, фермерлар уюшмаси моделини барпо этиш дастурлари амалга оширилди.

Т. лойиҳасидаги Тошкент шаҳрида Республика товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузурида ташкил этилган Бозор кўникмаларини ривожлантириш маркази кичик ва ўрта бизнес соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланади. Шунингдек, Т. таркибий ислоҳотлар ҳамда ташкилотларни ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги. ва агросаноат тармоғи, инфратузилмаларни, айниқса энергетика ва телекоммуникацияларни ривожлантиришга жиддий эътибор бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Т.нинг умумий қиймати 7,2 млн. евро бўлган "Ўрта Осиёнинг минтақавий нефтгаз инфраструктураси учун кичик хажмдаги инвестицияларни молиялаштириш" (ИНОГЕЙТ дастури); "Ўрта Осиё темир йўллари телекоммуникацияси" (ТРАСЕКА дастури); "Ғарбий Тяншаннинг биохилмахиллигини сакдаш"; "Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий ҳаракат режаси ва экология сиёсатини амалга оширишни қўллабқувватлаш" (НЕАПИИ) каби лойиҳаларида қатнашмоқла (2004).

Т. томонидан молиялаштириладиган асосий устувор йўналишлар: давлат корхоналарининг қайта ташкил этилиши ва хусусий секторни ривожлантириш; озиқовқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш., қайта ишлаш ва тақсимлашнинг самарали тизимини яратиш; энергетика, транспорт ва алоқа инфраструктурасини ривожлантириш; ядро хавфеизлигини таъминлаш; атроф муҳитни муҳофаза қилиш; давлат бошқаруви, ижтимоий ҳимоя ва таълим тизимларини ислоҳ қилиш ва бошқа дан иборат. Ҳар бир мамлакат Т.нинг лойиҳаларини ўзининг ички эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда танлайди.

Фарҳод Қурбонов.