Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (أبو جعفر محمد بن جرير الطبري) (839/225, Табаристон (Эрон)нинг Амўл шаҳри — 923/311, Бағдод) — Ислом тарихчиси ва илоҳиётчиси, жаририя мазҳабининг асосчиси. Ат-Табарий „Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифалар тарихи“, Қур’он тафсири ва ислом фиқҳи бўйича асарлар муаллифи.

Ибн Жарир ат-Табарий
ابن جرير الطبري
Таваллуди
Муҳаммад ибн Жарир ибн Язид ибн Касир ат-Табарий

839-йилда
Амўл шаҳри (Эрон)
Вафоти 16-феврал 923-йилда
Бағдод (Ироқ)
Фуқаролиги Аббосийлар давлати
Дини Ислом, суннийлик ҳамда жаририя мазҳаби
Отаси Жарир ибн Язид ат-Табарий

Таржимайи ҳоли

Ат-Табарий Табаристоннинг Амул шаҳрида (ҳозирги Эрон шимолидаги шаҳар) зодагон оилада туғилган. Амул шаҳрида дастлабки таълимни олган. Етти ёшида у ҳофиз (Қуръонни ёддан билувчи), саккиз ёшида имом ҳисобланган. 12 ёшида у ўқишни давом эттириш учун ўз уйини тарк этиб, аввал Райда машҳур муҳаддис ва фақиҳлар қўлида ўз билимини оширган, сўнгра Бағдод, Басра, Куфага бориб, замонасининг машҳур уламоларига шогирд тушган. Сурия, Фаластин ва 867-йилда Мисрга борганида етук олим сифатида эътироф этилган. У Бағдодга қайтгач, „Ал-Жаририйя“ деб аталган ўзининг фиқҳ (ҳуқуқ) мактабига асос солган. Унинг тарафдорлари Ибн Ҳанбал қарашларини танқид қилишган. Аҳмад ибн Комил Абу Бакр, Абдулазиз ибн Муҳаммад Табарий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад Фарғоний унинг етук шогирдларидан бўлишган[1]. У умрининг охирларида ҳанбалий мазҳаби тарафдорларидан бири ал-Барбаҳарий низога кетишган..

Асарлари

Табарий фиқҳ ва тарих илмларини мукаммал эгаллаб, бу илмлар ва Қуръон, ҳадислар бўйича араб тилида 20 дан ортиқ асарлар ёзган. „Китоб ихтилоф ал-фуқаҳо“ („Фақиҳларнинг ихтилофлари ҳақида китоб“) асари турли мактабларга мансуб фақиҳлар дунёқарашининг таҳлилига бағишланган. Қуръони карим тафсирига бағишланган „Тафсир ал-Қуръон“ (20 жилд, 30 жилд қилиб нашр этилган) асари уни мусулмон оламига танитган. Қолаверса, у кўплаб мусулмон дин олимлари томонидан Қуръоннинг энг яхши тафсири сифатида эътироф этилган[2]. Ан-Нававий ат-Табарий ҳақида шундай ёзади: „Унинг тарихга оид машҳур китоби ва тафсири борки, уни ҳеч ким ёзмаган…“[3]. Жалолиддин ас-Суютий ҳам у ҳақида шундай фикрда: „… Имом Абу Жафар ибн Жарир ат-Табарий тафсири, у ҳақида ҳурматли уламолар у зотга ўхшаган ёзма тафсир йўқлигига иттифоқ қилганлар“[4].

Араб тарихий адабиётида у „мусулмон тарихшунослигининг отаси“ сифатида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ат-Табарийнинг „Тарих ар-русул вал-мулук“ („Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифалар тарихи“, „Тарихи Табарий“ номи билан машҳур) асарида дунё яратилишидан то ИХ асргача бўлган умуминсоний тарих бўлиб, ислом тарихшунослигининг энг йирик асаридир. Бу иш 914-йилда якунланган. Асарда, шунингдек қадимги Эрон подшоҳлари, Рим ва Византия императорлари, халифалик ҳудудидаги юртлар (хусусан, Хуросон ва Мовароуннаҳр)нинг тарихи ўз ифодасини топган.

Асар Туркистон халқларининг араб босқинчиларига қарши кураши ва қўзғолонлари (Бухоро, Вардона, Самарқанд ва Фарғонадаги жанглар; Абу Муслим ҳаракати, Муқанна қўзғолони, Рофе ибн Лайс қўзғолони ва ҳоказо) ҳам кўрсатилган. Асарнинг тўлиқ матн сақланиб қолмаган, муаллифнинг қисқартмаси бизгача етиб келган: Ҳожи-Халфанинг ёзишича, „Тарихи Табарий“ дастлаб 30 минг варақдан иборат бўлса, кейинчалик муаллиф матнни янада қулайроқ қилиш учун қисқартирган. Шунга қарамай Табарий ижоди анча кенгдир; ҳатто ХИХ аср охиридаги тўлиқ қисқартирилган версияси ҳам Европа кутубхоналарининг ҳеч бирида йўқ эди.

Таржималари

Унинг араб тилидаги мавжуд матни М.Й. де Гуе (1836—1909) тарафидан Лейденда 1879-1901-йиллар оралиғида 15 жилд қилиб нашр этилган. Бу асарни Балъамий қайта ишлаб ва янги маълумотлар билан бойитиб, форс тилига таржима қилган. Балъамий асари („Табарий — Балъамий тарихи“ номи билан ҳам машҳур)ни Т. Зотенберг 1874-йилда франсуз тилига, Муҳаммад Юсуф Баёний 1882-йилда ўзбек тилига таржима қилишган.

„Тарихи Табарий“ В.И. Беляев томонидан арабчадан рус тилига қисқартирилган қолда таржима қилинган ва Тошкентда 1987-йилда нашр этилган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фондларида бу асарнинг Муҳаммад Содиқ Кошғарий (ХВИИИ асрда) томонидан уйғур, Баёний (ХИХ асрда) томонидан ўзбек тилига қилинган таржимаси сақланмоқда.

Манбалар

  • История ат-Табари, Избранниэ отривки (перевод с арабского В.И. Беляэва), Т., 1987.
  • Материали по истории туркмен и Туркмении. Т. 1: Пер. В. И. Беляэва и Е. А. Разумовской. — М.: Институт Востоковедения, 1939.
  • История пророков и сарей — ИСБН 978-5-9989-68464, Год издания: 2010.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 628.
  2. ↑ Абдул-Азиз ибн Ибрахим ибн Касим. Путеводител по научним текстам = الدليل إلى المتون العلمية. — 1. — Эр-Рияд: Дар ас-Самайи, 2000. — С. 93—94. — ИСБН 9960-36-159-4.
  3. ↑ Ан-Навави. Тахзиб ал-асма ва-л-лугат. 1/78.
  4. ↑ Ас-Суюти. Ал-Иткан. 4/213.