Tabiiy gazlar

Табиий газлар — турли ҳолатларда учрайдиган газ компонентлари мажмуи. Табиий газ табиатда учрайдиган ҳолатига қараб қуйидагича таснифланади: атмосфера газлари (кимёвий, биокимёвий, радиоген йўл билан ҳосил бўлган газлар аралашмаси); ер пўсти газлари (тупроқдаги, тупроқ остидаги, балчиқдаги ва биоген йўл билан ҳосил бўлган торф газлари СО2, Н2, О2 СН4 ни СО, НҲ3, Ҳ2 ва бошқа билан аралашмаси); чўкинди жинслар газлари (нефт ва тошкўмирдаги газлар, кимёвий йўл билан ҳосил бўлган аралаш газлар: СН4, Н2, СО2 СН4 ни Н2 ва бошқа газлар билан аралашмаси); денгиз ва океан газлари (биокимёвий, кимёвий ва радиоген йўл билан ҳосил бўлган газлар: СО2, Н2 ни Н2 О2, НҲ3 ва бошқа билан аралашмаси); метаморфик жинслар газлари (кимёвий йўл билан ҳосил бўлган газлар: СО2, Н2 ни Н2, Ҳ2С, СО2 ва бошқа билан аралашмаси); вулқон газлари (кимёвий йўл билан ҳосил бўлган газлар: СО2, Н2, СиО2, ҲCЛ, ҲФ ни Н2, CО, НҲ3 ва бошқа билан аралашмаси); коинот газлари (реликт газлар, юлдузларнинг ташқи қатламлари атмосферасидан ажралган газлар ёки янги ва жуда янги портлашда ажратилган газлар: Н2, Не, ионлашган водород, СО аралашмалари, СН, ОН радикаллари билан);
Яна қаранг
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |