Таларурус суяклари орқали тикланган скелет.

Таларурус (грекчада, „сават думли“ ёки „тўқилган дум“ деган маънони англатади)  — Осиёда бўр даврининг сўнгги қисмида яшаган анкилозавр динозаврлари туркуми вакили, тахминан, 96—89 миллион йил олдин яшаган ўтхўр завр.

Таларуруснинг илк қолдиқлари 1948-йилда топилган ва кейинчалик рус палеонтологи Евгений Малеэв томонидан Талараус плиcатоспинеус тури билан тавсифланган. Завр топилма қолдиқларининг элементлари танадаги турли суяклардан иборат. Бу турга алоқадор бешта бош суяги топилган, улардан иккитаси нисбатан дарс кетган ҳолатда бўлган.

Ушбу завр ўрта бўйли, оғир вазнга эга, ерда яшовчи, тўрт оёқли ўтхўр ҳайвон ҳисобланган. Умумий ҳисобда бўйи 5 метр(16 фут)гача ўсиши мумкин бўлган. Оғирлиги тахминан 454–907 кг (1001—2000 иб), деярли бир тоннагача бўлиши мумкин. Бошқа анкилозаврлар сингари, унинг танасида ҳам тезлигини чеклайдиган оғир зирҳи ва думида ҳимояланиш учун „тўқмоги“ бўлган.

Кашф этилиш тарихи

Мўғулистондаги қазилма жойлар.

Таларурус қолдиқлари, илк бора, ҳозирги Мўғулистон ҳудудида жойлашган Гоби чўлининг жануби-шарқий қисмларидан топилган. ПИН 557-91 ҳолотип намунаси 1948-йилда совет—мўғул қўшма палеонтологик экспедицияси томонидан Баян Шире формация ҳудудидаги қумли, қизил оҳакли гил тошидан топилган. Таларурус 1952-йилда рус палеонтологи Евгений Малеэв томонидан тасвирланган ва шахсан ўзи томонидан номланган.

ПИН 55номли 7 намуна Малеэв томонидан асосланган асл ҳолотип ҳисобланади. Ҳолотип таркибида: бош суягининг орқа қисми, тананинг оксипитал қисми, кўп сонли умуртқалар, бир нечта қовурғалар, сон суяги, тирсак суяги, тананинг турли қисмларига тегишли зирҳ бўлаклари бўлганлиги келтириб ўтилган. Таларурус номи юнонча тиларос („тáларос“, сават ёки тўқилган қафас деган маънони) ва оὐрĬ („орқа ёки дум“ деган маънони англатади) сўзларидан келиб чиққан бўлиб, жонзотнинг дум қисми ташқаридан ҳудди суяклардан жипслаштирилиб тўқилган саватни эслатиб юборади.

Трентодаги Фан музейида ўрнатилган скелетнинг тўлиқ кўриниши.

Таларурус турли жойларда аниқланган, камида ўнлаб, индивидуал намуналарга эга ва ушбу топилмалар орқали биз ушбу жонзот ҳақида анчагина маълумот билиб олишимиз мумкин. ПИН 3780/1 намунаси 1975-йилда қўшма Совет—мўғул палеонтологик экспедицияси томонидан Баян Шире формациясининг Байшин-Цав ҳудудидаги қуруқлик чўкиндиларидан тўпланган ва ҳозирда Москвадаги Россия Фанлар Академияси Палеонтология институтида сақланади.

Ушбу материаллар Таларурусга тегишли бўлиб, бўр даврининг Турон босқичидан бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар етарли. Ушбу намуна бош суягининг юқори қисмидан ва бўлакли скелетдан иборат[1]. 2006-йилдан бери Корея—Мўғулистон қўшма халқаро динозавр лойиҳаси доирасида Байншир ва Шине Ус Худук ҳудудларида топилган кўплаб қўшимча намуналар Таларурус билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2014-йилдан бери уларга таъриф берилмаган[2].

Байшин Цав ўлкасидан бу турга тегишли яна бир намуна — бош чаноғининг оксипитал қисм ва мия ғилофи — тўлиқ бўлмаган бош суягидан иборат қазилмалар топилган. Бага Таржач мавзесида тўпланган иккинчи таърифланмаган намуна саккиз тишли устки жағ суягининг бир бўлагидан иборатдир. Бундан ташқари, ушбу жонзот бўйича яна бир қанча қўшимча материаллар топилган. 2007-йилда Корея—Мўғулистон халқаро динозаврлар тадқиқоти экспедицияси қазилма ишлари давомида МПC-Д 100/1354, МПC-Д 100/1355 ва МПC-Д 100/1356 намуналарини Гоби чўлининг шарқий қисмидаги Байн Шир ҳудудидан топишга муваффақ бўлишган.

Ушбу намуналар 2019-йилда батафсил тавсифланган бўлиб, Таларурус учун қўшимча анатомик ва биологик маълумотлар тадқим эта оладиган учта — ўрта даражада сақланиб қолган бош суягидан иборат. Ушбу янги материал ҳозирда Мўғулистон Фанлар академиясининг Палеонтология ва геология институтида доимий равишда сақланмоқда[3].

Тавсифланиши

Дастлаб Малеэв Таларурусни оёғида тўртта бармоққа эга деб таърифлаган[4]. Бироқ, оёқ артикуляцияда ушбу эҳтимолни тасдиқловчи бирор факт топилмаган. Тикланган оёқ композициядиан кўриш мумкинки, заврнинг панжа бармоқлари 3та бўлган. Нега деганда, маълум бўлган барча анкилозаврлар учбармоқли бўлишган. Пинаcосауруснинг бармоқлари ҳам тўртта бўлганлиги ҳақида келтирилган фаразлар ўринсиздир. Булар ҳам тушунмовчиликка асосланган эди.Таларурус кўриниши бегемотга ўхшаш бўлиб, кўкрак қафаси бочка шаклида ва олд оёқлари жуда кучли бўлган.[2].

Ўлчами ва фарқловчи хусусиятлари

1,8 метр баландликдаги одам ва таларурус.

Таларурус ўрта бўйли анкилозавр бўлган, Томас Холц ва Грегори С. Пол унинг эн узунлигини 5 метр(16 фут) деб ҳисоблаган. Павлус ушбу заврнинг ўғирлиги 2 тоннага етиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар келтириб ўтган[5], Аммо Ҳолтз уни тахминан 454-907 (1001-2000 иб) оралиғида дея баҳолаган[6]. Бошқа анкилозаврлар сингари, унинг кенг тумшуғи, танаси бўйлаб ўтадиган, кенг зирҳни ташкил этувчи кучли остеодермалари ҳамда тумида тўп шаклида бўлган. тўқималардан ташкил топган зирҳли қуроли бўлган.

Унинг оёқ-қўллари калта бироқ, мустаҳкам бўлиб, кенг ва юмалоқ қорни учун таянч вазифасини ўтаб берган[3][4]. Таларурус барча маълум анкилозаврлардан фарқ қилади. Мисол сифатида келтирадиган бўлсак, „америкалик“ нодосефалозаврдан билан солиштирганда, бурнида конус шаклидаги айлана асосли капутегулалар мавжудлигини кўришимиз мумкин[2].

Манбалар

  1. ↑ Курзанов, С. М.; Туманова, Т. А. (1978). „Тҳе струcтуре оф тҳе эндоcраниум ин соме Монголиан анкйлосаурс“. Палеонтологическии Зҳурнал (Руссиан). 3-жилд. 369–374-бет.{{cите магазине}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Арбоур, В. М. (2014). „Сйстематиcс, эволутион, анд биогеограпҳй оф тҳе анкйлосаурид диносаурс“ (ПДФ). Пҳ.Д Тҳесис. 265-бет.
  3. ↑ 3,0 3,1 Парк, Ж. Й.; Леэ, Й. Н.; Cурриэ, П. Ж.; Кобаяши, Й.; Коппелҳус, Э.; Барсболд, Р.; Матеус, О.; Леэ, С.; Ким, С. Ҳ. (2019). „Аддитионал скуллс оф Таларурус плиcатоспинеус (Диносауриа: Анкйлосауридаэ) анд имплиcатионс фор палеобиогеограпҳй анд палеоэcологй оф арморед диносаурс“. Cретаcеоус Ресеарч. 108-жилд. 104340-бет. дои:10.1016/ж.cретрес.2019.104340.
  4. ↑ 4,0 4,1 Малеэв, Э. А. (1952). „Новий анкилосавр ис верчнего мела Монголии“ (ПДФ). Докладй Академии Наук СССР (Руссиан). 87-жилд, № 2. 273–276-бет. {{cите магазине}}: Ункноwн параметер |транс_титле= игноред (|транс-титле= суггестед) (ёрдам)CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  5. ↑ Паул, Г. С.. Тҳе Принcетон Фиэлд Гуиде то Диносаурс. Принcетон, Неw Жерсей: Принcетон Университй Пресс, 2010 — 231-бет. ИСБН 978-0-6911-3720-9. 
  6. ↑ Ҳолтз, Т. Р.. Диносаурс: Тҳе Мост Cомплете, Уп-то-Дате Энcйcлопедиа фор Диносаур Ловерс оф Алл Агес. Рандом Ҳоусе, 2007.  Генус Лист фор Ҳолтз 2012 Wеигҳт Информатион