Иброҳим Ибн Наср, Бўритегин, Тамғачхон Иброҳим (1000 — 1070) — Мовароуннаҳрдаги Ғарбий Қорахонийлар хоқонлиги номли Туркий давлатнинг асосчиси (1040—70).

Қорахонийлардан. Отаси — Наср ибн Али. Илоқ ҳокими (1017—21). Бу ерда Бўритегин, амир ва малик унвонлари билан тангалар зарб эттирган. Қорахоний бекларидан Алитегин туркманлар ёрдамида Мовароунаҳрни босиб олган пайтда (1025) И. ибн Н. унинг фарзандлари қўлига асир тушган. 1037-йил асирликдан қочиб Хўжандни эгаллаган. Бироқ, акаси, Фарғона ҳукмдори Муҳаммад билан чиқиша олмай, жан. га йўл олган ва Чағониённи босиб олган. Бу ерда куч тўплаб Мовароуннаҳрнинг марказий ҳудудларига бостириб кирган ва Кеш, Самарқандни эгаллаган (1040). Иброҳим ибн Наср ўзини Тамғачхон деб эълон қилган ва мустақил давлат бирлашмаси — Ғарбий Қорахонийлар хоқонлигига асос солган. И. ибн Н. 1041—42-йил ларда Бухорони эгаллаган. 1043-йил Чағониённи ғазнавийлар, сўнгра бир оз вақтдан кейин салжуқийлар босиб олган. И. ибн Н. салжуқийлар билан Термиз ва Балхга эгалик қилиш учун курашган. 11 -а. ўрталарида Шарқий хоқонликни қамраб олган ўзаро жанжаллар, низолардан фойдаланиб И. ибн Н. Фарғона, Шош, Исфижоб, Тароз ва ҳатто Қорахонийларнинг Чу воҳасида жойлашган асосий пойтахти Боласоғунни ҳам эгаллаб олган. Бироқ, шунга қарамасдан, у Самарқандни ўз пойтахтилигича қолдирган. Умрининг охирида фалаж бўлиб қолган Иброҳим ҳокимиятни ўғли Шамсулмулкка топширган. Тамғачхон Иброҳим ўқимишли, ақлли ва тадбиркор хоқон бўлган. Ўз сиёсатида уламоларга таяниб иш юритган. У Самарқ-андда тартиб-осойишталик ўрнатиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилган, ўғрилик ва талончилик учун қаттиқ жазолаган. Қурилиш ишларига катта эътибор берган. Масалан, 1066-йил унинг буйруғи билан Қусам ибн Аббос мақбарасига яқин жойда Мадраса қурилган, шунингдек, Самарқандда қаср ҳам қурдирганлиги маълум[1].

Адабиёт

  • Кочнев Б. Д., Ибрахим ибн Наср — создател Западного Караханидского каганата. Древние сивилизации Евразии. История и култура, М., 1998;
  • Самарқанд тарихи, 1-ж., Т., 1971.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тамғачхон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Қорахонийлар сулоласи

Билга Кул Қодир хоқон (850 - 880)
Бозир Арслонхон (? - 910)
Оғулчак Арслонхон (910 - 920)
Абдулкарим Сотуқ Буғрохон (920 - 955)
Мусо Буғрохон (955 - 958)
Сулаймон Арслонхон И (968 - 970)
Али Арслонхон И (970 - 998)
Аҳмад ибн Али Арслонхон (998 - 1017)
Мансур ибн Али (1017 - 1024)
Аҳмад Тоғонхон ИИ (1024 - 1026)
Юсуф Қодирхон (1026 - 1032)
Сулаймон Арслонхон ИИ (1032 - 1040)

Шарқий
Қорахонийлар давлати

Сулаймон Арслонхон ИИ (1032 - 1056)
Муҳаммад Буғрохон (1056 - 1057)
Иброҳим Буғрохон И (1057 - 1059)
Маҳмуд Тўғрулхон (1059 - 1074)
Умар Тўғрулхон (1074 - 1075)
Хорун Буғрохон ИИ (1075 - 1102)
Жаброил Қодирхон (1102 - 1103)
Аҳмад Арслонхон ИИ (1103 - 1128)
Иброҳим Буғрохон ИИ (1128 - 1156)
Муҳаммад Буғрохон ИИИ (1156 - 1180)
Юсуф Тамғачхон ИИ (1180 - 1205)
Муҳаммад Буғрохон ИВ (1205 - 1211)

Ғарбий
Қорахонийлар давлати

Иброҳим ибн Наср (1040 - 1068)
Шамсулмулк (1068 - 1080)
Хизрхон (1080 - 1087)
Аҳмадхон ибн Хизрхон (1087 - 1089)
Ёқубхон‎ (1089 - 1095)
Масудхон И‎ (1095 - 1097)
Сулаймон Тамғачхон (1097)
Маҳмудхон И‎ (1097 - 1099)
Жаброил Қодирхон (1102 - 1103)
Арслонхон Муҳаммад (1102 - 1130)
Наср ИИ (1128 - 1129)
Аҳмад Қодирхон ИИИ (1129 - 1130)
Ал-Хасан (1130 - 1132)
Иброҳим Буғрохон ИИ (1132)
Маҳмудхон ИИ (1132 - 1141)
Иброҳим Тамғачхон ИИИ (1141 - 1156)
Али ИИ (1156 - 1160)
Масудхон И‎‎И (1160 - 1170)
Наср ИИИ (1170 - 1171)
Муҳаммад Тамғачхон ИИИ (1171 -1178)
Иброҳим ибн Ҳусайн (1178 - 1202)
Усмон ибн Иброҳим (1202 - 1212)

Қорахонийлар
Фарқона кағонлиги

Наср-теғин (1013)
Мансур Абул Музаффар (1013 - 1024)
Моҳаммед Аин ад-Давла (1041 - 1052)
Иброҳим (1059)
Абд ал-Мумин (-)
Али (-)
ал-Хасан (-)
Хусейн Жалол (1132 - 1156)
Махмуд Тоган-хон (1156 - 1164)
Иброҳим Арслан-хон (1164 - 1178)
Наср (1178 - ?)
Моҳаммед (? - 1182)
Қодир-хон (? - 1209)
Махмуд (? - 1213)

Қорахонийлар