Германиядаги Леопард 2А7 танки
Жангда қатнашган биринчи танк, Британия Марк И танки (1916 йилдаги расм)
Россия аскарлари Т-72 жанговар танкида
Америка аскарлари М1 Абрамс жанговар танкида, Ироқ.

Танк (инглизча: танк — систерна, бак) — занжирли (гусеницали) зирҳланган жанговар машина. Турли нишонларни йўқ қилиш, экипажни ишончли ҳимоялаш, турли хил тўсиқлардан бемалол ўтиш хусусиятига эга. Инглизлар 1916-йилда "Марка 1" танкларини ишлаб чиқиб, шу йили уларни биринчи марта Сомма дарёси бўйидаги жангда қўллади. Ҳозир жуда такомиллашган турли русумдаги танклар ишлаб чиқарилади.

Танкнинг тузилисмаси

Танкнинг схематик диаграммаси

Танкнинг асосий қисмлари: зирхли корпус, минора, қуроляроғ комплекси (асосий ва ёрдамчи қуроллар, ўқдори), кузатиш асбоблари, мўлжалга олиш ва бошқа мосламалар, куч (мотор) қурилмаси, куч узаткичи (трансмиссия), юриш қисми, электр жиҳозлар, алоқа тизими, ёнғинга қарши жиҳозлар, оммавий қирғин қуролларининг шикастловчи омилларга қарши ҳимоя тизимлари ва бошқа Корпус ва минора Танкнинг барча таркибий қисмларини бирлаштиради ҳамда экипаж, агрегатлар ва енилғини шикастланиш ва зарарланишдан сақлайди. Минора қўлда, электр ёки электргидравлик юритмалар ёрдамида айлантирилади. Танкнинг корпуси ва минораси легирланган зирҳ пўлати листларини бир-бирига пайвандлаб ясалади, баъзан, яхлит қуйма корпусли Танк ҳам учрайди. Минора, одатда, қуйма ҳолда бўлади (баъзи ҳолларда пайвандлаб) ясалади. Танклар снарядга қарши (фақат енгил Танклар — ўққа қарши) зирҳланади. Ҳозирги Танклар корпусининг ички қисми бошқарув бўлмаси (унга механикҳайдовчи жойлашади), жанговар бўлма (унга Т. командири, тўп отувчи, ўкловчи жойлашади, агар ўқловчиавтомат мавжуд бўлса, ўқловчи бўлмайди), шунингдек мотортрансмиссия бўлмасига ажралади. Ёнилғи, одатда, ҳамма бўлмаларга ўрнатилган бакларда, баъзан корпусдан ташқаридаги бакларда сақланади.

Қуроли

Танкнинг асосий қуроли махсус тўп, ёрдамчи қуроли пулемёт ва зенит пулемёта ҳисобланади. Асосан, Т.га ўйиқ ёки силлиқ стволли тўплар ўрнатилади. Ўқдорилар комплектига зирҳ тешар, кумулятив (нишонга йўналтирилган), одсий снарядлар ва пластик портловчи моддали снарядлар (иншоотларни бузиш ва жонли кучларга шикает етказиш учун) киради. Аниқ ўқ (снаряд) отиш курол стабилизаторлари, баллистик ҳисоблагичлар, отиш учун маълумотларни автоматик суратда таиерлайдиган курилмалар, тунда отиш асбоблари ёрдамида амалга оширилади. Танк ичидаги ҳаво филтрвентиляция қурилмаси билан тозалаб турилади. Тамкнинг кичик, енгил, ўртача ва оғир турлари бўлади. Улар жойига ва мақсадига караб ишлатилади.

Двигатели

Танкларга 4 ёки 2 тактли, поршенли; суюклик ёки ҳаво билан совитиладиган махсус двигател ўрнатилади. Буриш механизмлари сифатида катта тезликда кетаётган Такнинг бурилишни осонлаштирадиган кўп радиусли механизмлардан, трансмиссия аппаратларини бошқариш мосламалари сифатида — сервоюритма (айниқса гидроюритма)лардан фойдаланилади. танк юқори тезликда ҳам бир маромда кетиши учун кучли гидравлик демпфер (амортизатор)лар ўрнатилган. Танк герметикланганлиги учун 2 м гача чуқурликдаги кечувлардан ўта олади (агар Танк сув тагида юриш учун мўлжалланган махсус мосламалар билан жиҳозланса, 4–5 м чуқурликдаги сувлардан ўта олади). Танкда электронҳисоблаш йўл кўрсатувчи ва автоматик йўл топувчи аппаратлардан иборат навигация тизимидан фойдаланилади.

Зирҳи

Танк ракета, тўп қуролларини қўллаш, бошқариладиган снаряд (ракета) лардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади: зирҳ деталлари қалинлаштирилади, снаряд тегиш эҳтимолига қараб корпуснинг тегишли жойларига қалин зирхлар ўрнатилади; ҳаракат тезлиги оширилади, қуввати кучайтирилади ва ёнилғини бирмунча тежаб сарфлашни таъминлайдиган дизел двигателларидан фойдаланилади. Танкнинг экипажи —3 —4 киши, тезлиги —40 –70 км/соат, массаси 3555 т (2004).

Танк душман техникасини катта калибрли тўплардан ўққа тутувчи, ҳаракатланувчи, занжирли ва зирҳли ҳарбий техникадир. Пиёда аскарларга қарши қўшимча пулемётлар билан қуролланган бўлиши ҳам мумкин.

Библиография

  • „Элеcтриc/Ҳйбрид Элеcтриc Дриве Веҳиcлес фор Милитарй Апплиcатионс“, Милитарй Течнологй, Моэнч Верлагсгеселлсчафт мбҲ (9/2007): 132–44, Септембер 2007
  • Баррис, Тед (2007), Виcторй ат Вимй: Cанада Cомес оф Аге Април 9–12, 1917, Тҳомас Аллен Публишерс, 116-бет, ИСБН 978-0-88762-253-3
  • Cаwтҳорне, Нигел (2003), Стеэл Фист: Танк Wарфаре 1939–45, Лондон: Арcтурус Публишинг Лтд., ИСБН 0-572-02872-5
  • Чурчилл, Wинстон (1992), Тҳе Wорлд Cрисис (Абридгед), Cанада & Неw Ёрк: Маcмиллан Публишинг Cомпанй, ИСБН 0-684-19453-8
  • Cоопер, Маттҳеw; Луcас, Жамес (1979), Панзер: Тҳе Армоуред Форcе оф тҳе Тҳирд Реич, Боок Cлуб Ассоcиатес {{cитатион}}: Ункноwн параметер |ластаутҳорамп= игноред (|наме-лист-стйле= суггестед) (ёрдам)
  • Cоох, Алвин Д. (1985), Номонҳан; Жапан агаинст Руссиа, 1939, Станфорд Университй Пресс, ИСБН 0-8047-1160-7
  • Деигҳтон, Лен (1979), Блитзкриэг: Фром тҳе рисе оф Ҳитлер то тҳе фалл оф Дункирк, Факенҳам: Факенҳам Пресс Лимитед, ИСБН 0-224-01648-2
  • ДиНардо, Ричард Л. (Жануарй 1986), „Тҳе Фирст Модерн Танк: Гунтҳер Бурстйн анд Ҳис Моторгесчутз“, Милитарй Аффаирс, ЖСТОР: Соcиэтй фор Милитарй Ҳисторй, 50 (1): 12–15, дои:10.2307/1988528, ИССН 0026-3931, ЖСТОР 1988528
  • Cол. Эшел, Давид (2007), Ассессинг тҳе перформанcе оф Меркава Танкс, Дефенсе Упдате, 2008-05-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-05-16
  • Фолей, Мичаэл (2014), Рисе оф тҳе Танк: Армоуред Веҳиcлес анд тҳеир усе ин тҳе Фирст Wорлд Wар, Пен & Сwорд Милитарй, ИСБН 978-1-78346-393-0
  • Фортй, Георге (2004), Танк Wарфаре ин Wорлд Wар ИИ, Лондон: Cонстабле & Робинсон Лтд, ИСБН 1-84119-864-1
  • Фортй, Георге (2006), Тҳе Wорлд Энcйcлопедиа оф Танкс & Армоуред Фигҳтинг Веҳиcлес, Лоренз Боокс, ИСБН 0-7548-1741-5
  • Гилберт, Сир Мартин (1991), Чурчилл: А Лифе, Тҳомас Аллен Публишерс, 298-бет, ИСБН 0-7624-2081-2
  • Голдман, Стуарт Д. (2012), Номонҳан 1939; Тҳе Ред Армй'с Виcторй Тҳат Шапед Wорлд Wар ИИ, Навал Институте Пресс, ИСБН 978-1-59114-329-1
  • Гооделл, Брад (Жануарй 2007), „Элеcтротҳермал Чемиcал (ЭТC) Армамент Сйстем Интегратион Инто а Cомбат Веҳиcле“, ИЭЭЭ Трансаcтионс он Магнетиcс, ИЭЭЭ, 43 (1): 4, Бибcоде:2007ИТМ....43..456Г, дои:10.1109/ТМАГ.2006.887524
  • Ҳилмес, Ролф (Деcембер 2004), „Арминг Футуре МБЦ – Соме Cонсидератионс“, Милитарй Течнологй, Моэнч Верлагсгеселлсчафт Мбҳ (12/2004): 4

Ҳаволалар