Tanzila Norboyeva
| Танзила Камаловна Нарбаева | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2019-йил 21-июн | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Ниғматилла Йўлдошев |
|
Мансаб даври 2016-йил 20-декабрдан – 2019-йил 21-июнгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Элмира Боситхонова |
| Вориси | Элмира Боситхонова |
|
Мансаб даври 2010-йил 21-июндан – 2016-йил 20-декабргача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Қодир Парпиев |
| Вориси | Қудратилла Рафиқов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1957-йил 24-июл Шаҳрихон тумани, Андижон вилояти, ЎзССР |
| Алма матер | Ўзбекистон миллий университети |
| Фаолияти | Сенат раиси |
| Мукофотлари |
|
| Унвони | Педагогика фанлари номзоди |
Норбоева Танзила Камоловна (1957-йил 24-июл) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси (2019-йилдан), Ўзбекистон велоспорт федерацияси президенти (2011-йилдан)[1][2][3][4].
Биографияси
1957-йил 24-июлда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган.
Маълумоти олий, 1981-йилда Тошкент университетини битирган. Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига эга.
Иш фаолиятини 1974-йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаган.
1975—1995-йилларда Тошкент шаҳрида мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик турли даражалидаги давлат органларида масъул лавозимларда ишлаган.
1995—2010-йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2010—2016-йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
2016—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
2019-йил 20-июнда Ўзбекистон Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатининг аъзоси этиб тайинланди. 21-июн куни Сенат раиси этиб сайланди[5].
Фидокорона хизматлари учун, Меҳнат шуҳрати орденлари ва Шуҳрат медали билан билан тақдирланган[6].
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Манбалар
- ↑ Спорт федерациялари, 2020-12-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-22
- ↑ федерация велоспорта узбекистана, 2021-02-19да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-22
- ↑ Раҳбарият / Хотин-қизлар қўмитаси, 2019-06-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-06-22
- ↑ „Сенат раиси“. 2021-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июн.
- ↑ „Сенатда янги қўмита“. 2021-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-июн.
- ↑ ПФ-4237-сон 25.08.2010. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Танзила Норбоевага тегишли иқтибослар мавжуд. |

