Тарҳ (араб.) — меъморликда бино, иншоот, боғ ва бошқа лойиҳасш. Амалий безак санъати (наққошлик ва бошқалар)да безак — нақшнинг хомаки чизмаси, лойиҳаси. Мас., наққош безатиладиган сиртга мослаб нақшнинг шакли (ахтаси)ни олдин қоғозга ишлайди, кейин уни деворга кўчиради (девор сатҳини бўлакларга бўлиб чиқади, қайси гул қаерга тушишини аниклайди). Бу жараён нақш Тарҳини тайёрлаш жараёни ҳисобланади. Тажрибали наққошлар Тарҳни бирданига деворнинг ўзига чизиб тайёрлашлари ҳам мумкин.