Tayfun

Тайфун (хитойча: 颱風 тáифēнг, японча: 台風 (таифū) — „кучли шамол“[1] қадимги юнонча: Τυφῶν — Тифон (шамол рамзи бўлган афсонавий махлуқ)[2]) — Тинч океанининг Жануби-шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ (шунингдек, Филиппин ороллари ва улардан шарқ томонда жойлашган Гуам ороллари)да ниҳоятда кучли шамолли тропик сиклонларнинг маҳаллий номи. Тайфун кўпроқ Япония ороллари, Хитой қирғоқлари, Корея яримороли қирғоқларида юз беради; баъзан Узоқ Шарқда Камчаткагача етиб келади. Тезлиги 30–50 км/соат (баъзан 100 км/соат) гача етади. Тайфун, кўпинча, июлдан октабргача бўлади. У денгизда катта тўлқинларни юзага келтиради ва 1000 мм га етадиган ёғингарчилик олиб келади. Шарқий Осиёнинг қирғоқ ўлкаларида тайфунлар катта харобаликлар, сув босиши ва бошқа фалокатларга сабаб бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
- ↑ М. Р. Фасмер „тайфун“, . Этимологический словарь русского языка. — М.: Прогресс, 1964—1973.
- ↑ „Тайфун“, Толковый словарь русского языка. М.: Государственное издательство иностранных и национальных словарей, 1940.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |