Tayvan (orol)
Тайван, Формоза – Тинч океанидаги орол, Осиёнинг жануби-шарқий қирғоқлари яқинида, материкдан Тайван бўғози орқали ажралган. Майдони - 36 минг км². Маъмурий маркази – Тайбей ш. Аҳолиси - 22,3 млн. киши (2001), 1 км² га 621,7 киши тўғри келади. Расмий тил – хитой (мандарин) тили. Аҳоли буддизм, даосизм ва христиан динларига эътиқод қилади. Пул бирлиги – янги Тайван доллари.
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Тайваннинг қирғоқ чизиғи текис, шарқий қисмида Тайваншан сувайирғич тизмаси ўтган. Ғарбий соҳили текислик. Шимолида бир неча сўнган вулқон бор. Кучли зилзилалар бўлиб туради. Иқлими шимолида субтропик, жанубида тропик, муссонли иқлим, январнинг температураси 15— 20°, июлники 25—30°. Йиллик ёғин 1500–2500 мм. Тез-тез тайфун бўлади. Дарёлари серсув. Ҳудудининг ярмига яқини доим яшил ўрмон билан қопланган, 3300 м дан баланд қисми бутазор ва ўтлоқлар. Фойдали қазилмалардан нефт, табиий газ, кўмир қазиб олинади, олтингугурт конлари бор. Текисликларда шоли, чой, батат, шакарқамиш, ананас ва ҳоказо экилади. Тайванликлар турли хил давлатларга ҳам тарқалган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |