Test
Тест (инг. тест — синаш, текшириш) (психологияда) — шахснинг ақлий тараққиёти, қобилияти, иродавий сифатлари, шунингдек, унинг бошқа руҳий хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт машклар. Ижтимоий амалиётда Т. одамнинг қандай касбҳунар эгаллаши мумкинлиги, унинг касбга лаёқати ёки лаёқацизлигини, истеъдодли ёки акли заифлигини аниқлашда, муайян ҳамкорликдаги фаолиятга шахсларни саралашда кенг қўлланилади. Унинг ёрдамида тажрибанинг илмийлик даражаси, кафолатлиги, текширилувларнинг маҳорати, қизиқиши, тўпланган амалий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилик кўрсаткичи бир неча мезонларга асосланиб таҳлил қилинади. Т. нинг назарий асосларини инглиз психологи Франсис Галтон (1822—1911) ишлаб чиққан (1883). "Т." терминини биринчи марта америка психологи Жеймс Кеттелл (1860— 1944) қўллаган (1890). У Т.лар ёрдамида танага таъсир этувчи қўзғатувчиларнинг идрок қилиниши вақтини, рефлекс тезлигини, реаксия муддатларини, терига таъсир ўтказишда ҳосил бўлувчи оғриқ сезгиларини, ҳарфлар қаторини эсда олиб қолиш даражаларини аниқлаш мумкин, деб ҳисоблади. Франсуз психологи А. Бине ва унинг шогирди Т. Симон инсоннинг ақлий ўсиши ва истеъдоди даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин аклий Т.лар назарияси кенг ёйидси. Миқдорий маълумотларни статистика методикалари ёрдамида ҳисоблаб чиқиш юзага келди. Америкалик Люис Пермен (1877—1955) инсонларнинг ақлий қобилиятларини узлуксиз 50-йил давомида ўрганган.
Ҳозирги даврда Т.лар қуйидаги турларга ажратилади: мақсадга эришув Т.лари (билимларни ўлчашга қаратилган); ақлий Т.лар (зеҳн, ақл-идроқ, ақл-заковат, истеъдодни аниқлашга йўналтирилган); ижодиёт Т.лари (ижодкорлик, бунёд этишлик даражаларини текширувчи); мезоний мўлжал Т.лари (ўқув ёки касбий билимлар ва топшириқларни қайси кўникма, малака, хатти-ҳаракат тизими орқали ўлчаш мумкинлиги); шахсга оид Т.лар (хусусият, безовталаниш, сифат, фазилат, хислатларни ўлчашга алоқадор); проексиявий Т.лар (ташқи таъсирсиз шахс ўзини ўзи ошкор қилишига мўлжалланган) ва бошқалар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |