Tibbiyot
Тиббиёт, табобат — кишилар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, умрни узайтириш, касалликларнинг олдини олиш, даволаш ҳақидаги билимлар ва шу соҳадаги амалий тадбирлар мажмуи.
Тармоқлари


Тиббиёт тиббий биологик, клиник, тиббий ижтимоий ва гигиеник фанларга бўлинади. Тиббий биологик фанларга: одам гавдасининг тузилишини ўрганадиган анатомия, гистология ва ситология; организмнинг одатдаги ҳолатини, унда касалликнинг пайдо бўлиши, авж олиши, кечиши ва юз берадиган структур ҳамда функсионал ўзгаришларни ўрганадиган нормал физиология ва биокимё; патологик анатомия ва патологик физиология; организмга дорилар таъсирини ўрганадиган умумий ва клиник фармакология, шунингдек, микробиология, вирусология ва паразитология, тиббиёт генетикаси ва бошқа киради. Одам касалликлари, уларни даволаш ва олдини олишни ўрганадиган клиник фанлар асосий даволаш усулига кўра, терапия ва хирургияга бўлинади. Тиббиётнинг ушбу қисмлари ҳам, ўз навбатида, маълум орган, системалар касалликларини атрофлича ўрганиши, йўналиши бўйича турли соҳаларга бўлинади. Масалан, терапияда кардиология, ревматология, нефрология, гастроэнтерология, гематология, гериатрия, фтизиатрия, педиатрия, неврология, психиатрия, дерматология ва венерология, курортология, физиотерапия, рентгенология, терапевтик стоматология; хирургиязя, умумий хирургиядан ташқари, акушерлик ва гинекология хирургияси, травматология ва ортопедия, анестезиология, реаниматология, нейрохирургия, онкология, урология, оториноларингология, офталмология хирургиялари ажратилади. Клиник фанларнинг ҳар бирида беморни текшириш ва касаллик белгилари семиотикасини аниқлаш усуллари бўлими бор.
Ташқи муҳитнинг организмга таъсири ва аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш тадбирларини ўрганадиган тиббий-ижтимоий ва гигиеник фанларга ижтимоий гигиена ҳамда соғлиқни сақлашни ташкил этиш, умумий гигиена, болалар ва ўсмирлар гигиенаси, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси, радиацион гигиена, меҳнат гигиенаси, эпидемиология ва тиббиёт географияси, шунингдек, тиббиёт этикаси ва деонтологияси киради.
Тиббиётнинг бундай бўлиниши шартли, чунки ижтимоий жараёнлар барча тиббиёт фанларига, шунингдек, илмиямалий соҳалар (ҳарбий тиббиёт, космик тиббиёт, спорт тиббиёти, суд тиббиёти ва бошқалар)га бевосита тааллуклидир. Тиббийбиологик фанлар учун характерли бўлган экспериментал усул эса клиник ва гигиеник Тиббиёт соҳасига хам кенг кириб бормоқда. Тиббиёт табиий фанлар (биология, физика, кимё) ва ижтимоий фанлар ҳамда техника билан чамбарчас боғланган.
-
"Ҳаёт юлдузи"
-
"Чаша Гигиена)
Тарихи
Қадимги тиббиёт

Замонавий Тиббиётнинг келиб чиқиши, тараққиёт босқичи кўҳна тарихнинг турли даврларидаги дунёқарашларни ўз ичига олади. Маълумки, турли касалликлар, уларни даволаш ва олдини олиш ҳақидаги билимлар асоси қадимдан кишиларнинг тажриба ва кузатишларига боғлиқ бўлган.
Тиббиётнинг халқ табобатидан мустақил фан даражасига кўтарилишида қадимги Миср, Бобил тиббиёти, Гиппократ ва Лменнинг муҳим ўрни бор. Гиппократ касалликларни аниклаш, беморнинг ҳаёти ва фаолиятига ташқи муҳитнинг таъсирини ўрганиш, хасталикнинг келиб чиқиш сабабларини топиш ва даволашда бемор организмининг ўзига хос хусусиятларини билиш каби масалалар билан шуғулланган. Гален эса биринчи бўлиб организмдаги аъзо ва системаларнинг тузилиши ҳамда функсияларини, асосан, ҳайвонлар (маймунлар) организмида тажриба қилиб ўрганган. Унинг анатомия ва физиологияга доир асарлари то ХВИ асргача Тиббиётнинг асоси бўлиб хизмат қилди.
Ўрта Осиё тиббиёти тарихи
Ўрта Осиё ва умуман Шарқда табобат айниқса, ривож топди. Шу даврда юнон, санскрит ва бошқа қадимги Шарқ тилларида ёзилган тиббиётга доир асарларнинг кўпчилиги, жумладан, Аристотел, Диоскорид ва Галеннинг доришуносликка оид асарлари сурёний ва араб тилларига таржима қилинди. Галеннинг „Қиво ал адвия ал муфрада“ („Содда дориларнинг қувватлари“) ва Бадиғурснинг „Ал Абдал ал адвия ал муфрада“ („Содда дориларнинг ўрнига ўтувчилар“) каби китоблари илк бор машҳур табиб ва таржимон Ҳунайн ибн Ишоқ ал Ибодий (809— 877) томонидан таржима қилинди. Шарқда Абу Ҳанифа ад Динаворий (815 йил туғилган) „Китоб финнабот“ („Ўсимликлар ҳақида китоб“)ни яратиб, унда 482 хил ўсимликнинг дорилик хусусиятларини баён этди. Абу Райҳон Берунийнинг „Китоб ас сайдана фи т тиб“ („Тиббиётда доришунослик“) асари ўша давр тиббиётининг энг катта ютуғи ҳисобланиб, Ўрта Осиёда доришунослик илми — сайданага асос бўлди. Абу Бакр ар Розийнинг табобат соҳасидаги асарлари умуман жаҳон тиббиётининг ривожланиши, бойишида ғоят улкан аҳамият касб этди. Олимнинг тиббиёт энсиклопедияси хисобланган 25 жилдли „Ал Жомиъ ал кабир ва қад урифа бил Ҳовий“ („Ал Ҳовий номи билан танилган катта тўплам“ ёки „Тиббиётга оид билимлар мажмуаси“) асари шу давргача Ғарб ва Шарқ Тиббиётида қадрли бўлиб келди; 10 жилдли „Табобат китоби“ ҳамда „Чечак ва қизамиқ ҳақида“ги китоби ҳам Тиббиётда машҳур эди.
Ўрта асрда Абу Али ибн Сино Тиббиётнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Унинг „ал Қонун фит тиб“ (қаранг "Тиб қонунлари") асари асрлар оша жаҳон табобатида асосий қўлланма бўлиб келмоқда. Бу асар Тиббиётнинг асосий соҳалари: анатомия, физиология, патология, терапия, доришунослик, гигиена ва бошқаларни қамраб олган. Иситма, ўлат, чечак, қизамиқ каби юқумли касалликларни қандайдир кўзга кўринмас жониворлар қўзғатиши тўғрисида фикр юритган. У буйрак тошларини операция қилиб олиб ташлаш, трахеотомия қилиш, жароҳатларни даволаш усуллари ҳақида ёзади. Ибн Синонинг бизгача етиб келган энг муҳим асарларидан яна бири „алАдвия алқалбия“ („Юрак дорилари“)дир. Унда олим юрак касаллигида қўлланадиган (ўзи топган) дорилар ҳақида ёзади.
Таниқли табиб Абу Мансур тибга оид „Мажмуъайи кабир дар адвият муфрада“ („Содда дорилар ҳақида катта тўплам“), „Рисола дар иложи амрози садр“ („Кўкрак касалликларининг давоси ҳақида рисола“), „Китоб ғуно ва муно“ („Мақсадларни мукаммал баён қилган китоб“) каби асарлар ёзган. Буларда ички касалликлар, тери касалликлари, иситмабезгак касаллиги, уларга қарши дорилар ва даволаш усуллари баён этилган.
Шарафутдин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Илоқий ҳам касалликларнинг келиб чиқиши, сабаблари, белгилари, уларни аниклаш ва даволашга оид кўп билимлар соҳиби бўлган.
Ўша даврнинг йирик табибларидан бири Бадриддин Самарқандий Муҳаммад ибн Баҳром Қалонисий ҳар хил касалликларга қарши мураккаб дорилар тайёрлаб тажрибада синаб кўрган.
ХИИИ асрнинг машҳур табибларидан бири Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Али ибн Умар Нажибуддин Самарқандий „Ағзият алмарзо“ („Касаллар истеъмол қиладиган овқатлар“) номли китобида ҳар бир касалликда қандай таом истеъмол қилиниши ва қайси овқатлардан эҳтиёт бўлиш лозимлиги, шунингдек, овқатларнинг дорилик хусусиятлари ҳақида ёзган.
40 йилдан ортик, табобат илми билан шуғулланган Султон Али табиб Хуросоний (ХВ—ХВИ аср) ўз тажрибалари асосида 2 асар ёзган. Улардан бири „Дастур ал илож“ („Касалларни даволаш бўйича қўлланма“)дир. ХВ—ХВИ асрларда Ҳиндистонда яшаб ижод этган хиротлик табиб Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Юсуфий ал Ҳаравий тиббий асарлари ва амалий ишлари билан Ўрта Осиё, Хуросон ва Ҳиндистонда табобатнинг яна ҳам тараққий этишига ўз ҳиссасини қўшди.
Абдулғозихон ибн Араб Муҳаммадхон Хоразмий (1603-1664) муҳим тиббий асарлари, жумладан, эски ўзбек тилида ёзилган „Манофиъ алинсон“ („Инсон учун фойдали дорилар“) номли асари билан машҳур.
ХВИИИ асрнинг иккиярми ва ХИХ асрнинг бирярмида Хоразмда яшаб ижод этган ўзбек табиби Жаъфархужа ибн Насруддинхўжа ал Ҳусайний ал Карукий Ҳазораспийнинг ўзбек тилида ёзилган „Мултақий ат тиб“ („Тиббий маълумотлар тўплами“) асари (1823) 67 бобдан иборат бўлиб, унда асосан, киши аъзоларининг ҳар хил касалликлари ва уларни дорилар билан даволаш усуллари баён килинган.
Машҳур ўзбек табиби Маҳмуд Ҳаким Яйфоний Ҳўқандий (1851-йилда туғилган) умрининг кўп қисмини табобатни ўрганишга ва кишилар соғлиғини сақлашга сарфлади. У ўз давригача бўлган шарқ табобати қўлга киритган ютуқларни жамлаб ҳамда шахсий тиббий тажрибалари билан бойитган қолда „Қонун алилож“ („Даволаш крнуни“) ва „Тариқ алилож“ („Даволаш усули“) китобларини ёзиб крлдирган. Уларнинг иккинчисида ўпка, юрак, сут бези, меъда, жигар, ичак, буйрак, қовуқ ва иситма касалликлари, шишлар, тошмалар, мўй ва тирноққа оид хасталиклар, жароҳат ва яралар; суякларнинг синиши, заҳарлар, заҳарли ҳайвонлар чаққанида даволаш ва баъзи русча номдаги дорилар келтирилган.
Боситхон Зоҳидхон ўғли ўз ижодида Беруний, Розий, Ибн Сино, Илоқий, Қумрий ва Самарқандийларнинг асарларидан кенг фойдаланган. Бизгача унинг ўзбек тилида ёзилган 3 асари етиб келган.
Ўрта Осиёда қадимдан доривор ўсимликлар ва овқатли моддаларнинг хусусиятлари, уларнинг киши организмига етказадиган фойда ва зарарлари ўрганилган. Натижада халқ қўлида астасекин Тиббиётга оид кўпгина маълумотлар йиғилиб борган. Улар эса кейинчалик тиббий асарлар яратишда муқим манбалардан бири бўлган.
Европа тиббиёти тарихи
Европада Уйғониш даврида Тиббиёт янгидан равнақ топди. ХВИ асрда кўпгина фанлар, айниқса, Тиббиёт, физика ва кимёнинг ривожланиши касалликларни даволаш, сабабини билишда бу фанларнинг қонунларидан фойдаланиш имконини берди. Хирургияда, айниқса, жароҳатларни даволашда янги усуллар жорий қилинди. Анатомиянинг асосчиси А. Везалий мурдани ёриб текшириш билан одам организмининг тузилиши ва органлар фаолиятини илмий жиҳатдан аниқ асослаб берди. Инглиз врачи В. Гарвей қон айланиш системаси ҳақида асар яратиб, Тиббиётда янги бўлим — физиологияга пойдевор қўйди. Физиканинг тараққиёти натижасида бу даврда микроскоп кашф этидди ва ундан Тиббиётда фойдаланила бошланди. Голландиялик олим Антони Левенгук томонидан микроскопиянинг ривожлантирилиши микробиология соҳасининг шаклланишига сабаб бўлди.
ХВИИ—ХВИИИ асрларда саноатнинг ривожланиши натижасида касб касалликлари ҳақидаги соҳа вужудга келди. Бундай касалликлар сабабини дастлаб россиялик олимлар ўрганиб, Тиббиётга янги — касб касалликлари ҳамда мех.нат гигиенаси бўлимларини киритдилар. Кейинчалик табиий фанлар ва техника соқасидаги тадқиқотлар доираси янада кенгайди. Табиий фанларнинг ютуклари Тиббиёт тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди, беморни обектив текшириш усуллари (палпация, перкуссия ва бошқалар) ва лаб. диагностика асослари ишлаб чиқилди. Клиник текширув натижаларини, мурдани ёриб текширишда олинган маълумотлар билан таққослаш усули (А. И. Полунин, Н. И. Пирогов ва немис олими Р. Вирхов ва бошқалар) касаллик белгилари орган ва тўқима ҳамда ҳужайраларнинг тузилишидаги ўзгаришларга боғлиқ эканлигини исботлашга имкон берди, бу тадқиқотлар натижасида кейинчалик Тиббиётнинг яна бир янги бўлими — патологик анатомия ва гистология соҳалари вужудга келди.
Энергиянинг сақланиш ва ўзгариш қонунлари кашф этилиши, органик моддаларнинг тузилиши, ўзгариш ва алмашинув йўлларини ўргана бориш биология ва Тиббиётнинг тараққиётида муҳим босқич бўлди, физиологик ҳодисаларни тушунтириб берган илмий йўналиш ўша қонунларга асосланди.
ХИХ аср тиббиёти тарихи
ХИХ асрнинг 2 ярмида микробиология соҳасида бир қанча янгиликлар яратилди. Эпидемик касалликлардан вабо, ўлат қўзғатувчилари ва касаллик эпидемиологияси ўрганилди, чечак микроби аникланди ва унга карши ваксина тайёрланди (Э. Женнер). Маҳоратли врачлар ёрдамида бутун дунёда чечакка қарши эмлаш расм бўлди. Юқумли касалликлар сабаби турли микроблар эканлигини Л. Пастер асослаб берди ва бу кашфиёт асосида кишиларни куйдирги, қутуриш каби юқумли касалликларга карши эмлаб, уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш имконияти туғилди. Шу даврда Европада безгак, тошмали терлама (тошмали тиф), қайталама терлама ва бошқа юқумли касалликларни қўзғатувчи микроблар топилди. И. И. Мечников иммунитет ҳақидаги таълимотни яратди. Микробиологик кашфиётлар асосида гигиена фани шаклланди ва юксала борди. Ўша даврда Россия ва бошқа давлатларда ташқи муҳитнинг — ҳаво, сув ва тупроқнинг инсон организмига, шунингдек, ижтимоий омиллар — меҳнат, турмуш тарзи ва овқатланиш шароитларининг ишчилар соғлиғига таъсирини ўрганиш туфайли ижтимоий гигиена муаммоси илмий асослаб берилди.
ХИХ асрнинг сўнгги чорагида шаклланган биокимё фани соғлом организмда ва патологик ҳолатларда моддалар алмашинувини ўрганиш, унинг ўзгаришини текшириш натижасида касалликларни аниклаш билан физиология ва патофизиологияни бойитди ва Тиббиётга янги, юқори информатив ва бажарилиши осонроқ лаб. усулларини киритди. Орқа мия нервларидаги сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалар ўрганилди, бу эса организмда нерв системаси фаолиятининг аҳамиятини аниқлашга имкон берди, қон ва лимфа таркиби, безларнинг тузилиши ва функсиялари ўрганилди. Рус олимлари С. П. Боткин, И. М. Сеченов, И. П. Павлов тадқиқотлари туфайли марказий нерв системаси ва бутун организмнинг фаолият қонунлари материалистик нуктаи назардан таърифлаб берилди.
Умуман бу даврда экспериментал Тиббиёт тобора ривожланиб борди, франсуз олими К. Бернар ва рус патофизиологи В. В. Пашутиннинг бу борада олиб борган илмий ишлари умумий патология (кейинчалик А. А. Богомолец ва С. С. Халатов асослаган патологик физиология)нинг фан сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Анатомия ва топографик анатомияларни чуқур ўрганиш хирургияда операцияларнинг муваффакиятини таъминлади.
ХХ аср тиббиёти тарихи
ХХ асрда Тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди. Немис олими В. К. Рентген Х-нурларни кашф этди ва Тиббиётда рентгенологияга асос солди. Табиий радиоактивликнинг кашф этилиши, ядро физикаси соғасидаги тадқиқотлар ионловчи нурларнинг тирик организмга таъсирини ўрганувчи радиобиология фанини юзага келтирди. Бу соҳадаги кейинги изланишлар даволаш ва диагностика мақсадида радиоактив изотоплардан, нишонланган атомлардан фойдаланиш имконини берди. Тиббиёт техникаси ҳам тез ривожланди. Тиббиётга электроника ютукларининг татбиқ этилиши натижасида организмдаги турли орган ва системалар фаолиятини аниқ белгилаб берадиган усуллар, сунъий юрак, сунъий буйрак ва ҳоказо ихтиро қилинди. Электрон микроскоп эндиликда ҳужайрадаги энг мураккаб ва нозик ўзгаришларни, майда микробларни аниқлашда зарур қурол бўлиб қолди. Тиббиёт кибернетикаси ёрдамида замонавий, ихчам ва қулай протезлар яратилди, шунингдек, операция вақтида беморнинг нафас олиши ва артериал босимини меъёрида сақлаб турадиган турли автоматик системалар ишлаб чиқилди, техника тараққиёти, ўз навбатида, Тиббиётга янги соҳалар (авиация тиббиёти, космик тиббиёт)ни киритди. Ирсият ва организмнинг ўзгарувчанлик қонуниятини ўрганадиган генетика фани Тиббиётнинг ривожига катта таъсир кўрсатди. Ирсий касалликларни ўрганиш тиббиёт генетикасининг пайдо бўлишига олиб келди. Иммунологиянинг ривожланиши иммунологик ўзгаришлар оқибатида келиб чиқадиган касалликларни ўрганадиган иммунопатологияга асос бўлди. К. Ландштейнернинг изогемагглютинация қонуни (1900— 01), Я. Янский томонидан одам қони таркиби жиҳатидан 4 гуруҳга бўлиниши кашф этилиши (1907) Тиббиёт амалиётида қон қуйишдан кенг фойдаланишга имкон берди. Бу даврда Тиббиётга Пиркенинг сил касаллигини аниқлайдиган аллергик реаксияси (қаранг Пирке реаксияси) ва аллергия термини киритилди. 1939-1940-йилларда микроорганизмларга қарши курашнинг кучли воситаларидан бўлган антибиотиклар ихтиро қилинди ва амалда қўлланила бошлади. Витаминлар ҳақидаги таълимот ҳам ривож топди. Ички секреция безларининг тузилиши ва функсиясини ўрганиш туфайли эндокринология мустақил фанга айланди, у ривожланиб, гормонотерапия ва гормонал регуляция масалаларини хам ўрганишга киришилди. Кимётерапия, гормонотерапия ва марказий нерв системасига таъсир этадиган препаратларнинг қўлланиши ва турли синтетик препаратларни олиш усулларининг кенгайиши клиник Тиббиётни тубдан ўзгартирди. Бу даврда янги тиббий жиҳозлар, жумладан, электрон аппаратлар ёрдамида юрак фаолиятини клиник ва экспериментал текширишлар амалиётда кенг қўлланиши натижасида кардиология соҳаси ички касалликлар клиникасидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Миокард инфаркти, қон ивиши, атеросклероз ва бошқа клиникаси таърифлаб берилди. Эндиликда кардиология муаммоларини терапевтларгина эмас, балки хирурглар, физиологлар, биокимёгарлар ва бошқа хам ўрганмоқдалар. Қон системасини ўрганадиган фан — гематология хам ривожланди. Уруш харакатлари чоғида ҳарбий дала хирургияси юзага келди. Травматизмнинг ўсиши туфайли травматология ва ортопедия шаклланди. В. П. Фшштовнннг пластик хирургия соҳасидаги ишлари жаҳон Тиббиётида юксак баҳоланди, Америкалик олим Х. У. Кушинг, рус олимлари А. Л. Поленов, Н. Н. Бурденко ва бошқа нинг ишлари нейрохирургиянинг шаклланишига имкон берди. Сийдиктаносил аъзолари касалликларини хирургик усулда даволаш йўлга қўйилиши туфайли урология соҳаси қарор топди. Наркоз бериш усули такомиллаштиридди. Рус хирурги А. В. Вишневский новокаин эритмаси билан маҳаллий оғриқсизлантириш усулини ишлаб чиқди (1923-1930). Замонавий наркоз бериш усули ва антибактериал терапия юрак ва ўпка хирургиясининг ривожланишига йўл очди, сунъий қон айланиш аппарати ва ҳоказо кашф этилди. Кардиохирургия хам янги одимлар ташлади: туғма ва ревматик юрак пороглари хирургик йўл билан даволана бошланди. Юрак трансплантологиясига асос солинди (Жанубий Африка хирурги К. Барнард, 1967).
ХХ аср бошларида ўсмалар ҳақидаги фан — онкология шаклланди. Кейинги тадқиқотларда ўсмаларнинг, чунончи ракнинг вирусли ва кансероген шакл назариялари юзага келди. Микробиология тез суръатлар билан ривожланди: силга қарши ваксина тайёрланди (1921, А. Калмет ва Ш. Герен). Кейинги изланишлар натижасида полиомиелит, дифтерия ва бошқа инфексион касалликларни бартараф қиладиган ваксина, зардоблар ихтиро қилинди; риккециоз, лептоспирозлар ҳақидаги таълимот ишлаб чикидси. Д. И. Ивановскийнинг филтрланувчи вирусларни ихтиро қилиши (1892) ва Нидерландия ботаниги М. Бееринкнинг кейинги тадкиқотлари вирусологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишига олиб келди.
Замонавий тиббиётнинг баъзи муаммолари. Илмий техника ривожи, ижтимоийиқтисодий ўзгариш ва муваффақиятлар туфайли аҳоли соғлиғини сақлашда касалликлар таркибида муҳим ижобий ўзгаришлар рўй берди, ўлим камайди, узоқ умр кўрувчилар сони ортди. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда илгари дунёда кенг тарқалган ўта хавфли эпидемик касалликлар (вабо, ўлат, чечак ва бошқалар) га барҳам берилди. Кишилар соглигига ва халқ хўжалигига катта зарар етказаётган грипп, вирусли гепатит, орттирилган иммун танқислиги ва бошқа вирусли касалликларга қарши кураш шу куннинг муҳим тиббий муаммоларидан бўлиб қолмоқса.
Юрактомир касалликларидан юракнинг ишемик касаллиги (қаранг Инфаркт), атеросклероз, гипертония касаллиги ва бошқаларнинг олдини олиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Асаббузарлик, тамаки чекиш, жисмоний меҳнат билан кам шуғулланиш, меъёридан кўп овқат ейиш, спиртли ичимликларга ружу килиш, гиёҳвандлик каби иллатлар бундай касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Лекин бу касалликларни ўз вақтида аниқдаш ва даволашда замонавий Тиббиёт анчагина муваффақиятларга эришди.
Хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва даволаш Тиббиётнинг энг долзарб масаласидир. Кимёвий кансероген моддалар ва нурланишнинг таъсирини камайтириш, ўсмалар пайдо қиладиган вирусларни топиш ва организмнинг ҳимоя механизмларини ўрганиш муҳим масалалардандир. Бу борада Ўзбекистон Онкология маркази ҳам фаол иш олиб бормоқда.
Замонавий Тиббиётнинг долзарб масалаларидан яна бири асаб ва руҳий ўзгаришларни ўрганишдир, чунки бир қатор мамлакатларда бунга соғлиқни сақлашнинг биринчи масаласи деб қарашмоқда.
Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш ва соғломлаштириш жуда муҳим ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга эга. Сув, ҳаво, тупроқнинг ифлосланиши ва биосферада экологик мувозанатнинг бузилиши кишилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ичимлик сув ва тупроқнинг саноат чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олиш ўта долзарб масаладир. Ташқи муҳитни соғломлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш учун кураш халқаро аҳамиятга молик бўлиб қолди. Бу соҳада кейинги йилларда республикада шифокорлар, айниқса гигиенист олимлар ва махсус илмий тадқиқот институтлари жамоалари кўпгина арзигулик ишлар қилишди. Ҳозирги замон Тиббиёти олдида турган энг муҳим масалалардан яна бири врач билан бемор ўртасидаги муносабатларнинг (қаранг Тиббиёт деонтологияси) самарадорлигига эришишдир. Орган ва тўқималарни кўчириб ўтқазишдаги донорлик, тўқималар мое келмаслигини бартараф қилиш ва ушбу муаммога боғлиқ бир қанча масалалар, мас., ўзак ҳужайралардан даволаш мақсадида фойдаланиш Тиббиётда муҳим ўрин тутмоқда.
Ўзбекистонда тиббиётнинг ривожланиши
Тошкентда Туркистон университети таъсис этилиши ва унинг таркибида тиббиёт факултетининг очилиши Ўзбекистонда тиббиётнинг ривожланишидаги муҳим санадир. Бу факултет кейин (1931-йил) Тошкент тиббиёт академиясига айлантирилди.
1918-йилда Тошкентда микробиология лаб. (кейинчалик Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот институти ҳамда, ваксина ва қон зардоблари илмий тадқиқот институтлари), 1919-йилда Н. А. Семашко номидаги физиотерапия институти (ҳозирги Тиббий тикланиш ва физиотерапия институти), 1924-йилда Бухорода Тиббиёт паразитологияси ва безгак институти (кейинчалик Самарқандга кўчирилган) ташкил этилди. Тиббиёт ходимларининг комплекс равишда олиб борган ишлари туфайли безгак ва ришта каби касалликлар тугатилди. Бунда олимларимиздан Л. М. Исаев, А. А. Аскаров, Т. Х. Нажмиддинов, И.К,.Мусабоев, Г. Н. Терехов ва бошқаларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Ўзбекистон Сил илмий тадқиқот институтида беморларни меҳнат билан даволаш усули ишлаб чиқилди (Ш. А. Алимов). Республика фтизиатрлари сил эпидемиологияси, клиникаси, даволаш ва олдини олиш масалаларини ёритиб беришди. А. Н. Крюков, И. А. Кассирский, З. И. Умидова, М. С. Турсунхўжаева, Х. И. Янбаева ва бошқаларнинг иштироки ҳамда, раҳбарлигида Ўзбекистон иқлимининг юрактомир тизимига, организмдаги моддалар алмашинувига ва жигар хасталикларига таъсири ўрганилди. Иссиқ иқлимнинг организмнинг физиологик жараёнига таъсирини аниклашда Н. В. Данилов, А.Ю. Юнусов, А. С. Содиқов, А. Ҳ. Ҳошимов, З. Р. Юнусовлар катта илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. Гастроэнтерология масалалари республика илимига ва маҳаллий аҳолининг турмуш хусусиятлари ва иммун ҳолатига боғлаб ўрганилди, бу соҳада республикамиз олимлари А. А. Асқаров, Э. И. Отахонов, Н. И. Исмоилов, Э. Й. Қосимов ва бошқаларнинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этди. К. А. Зуфаров раҳбарлигида меъдаичак йўлини электрон микроскопда ўрганиш ишлари олиб борилди ва бу соҳа бўйича ноёб атлас яратилди.
Буқоқнинг эпидемиологияси, клиникаси, давоси ва олдини олиш ғамда биокимёси соҳасида катта тадқиқотлар олиб борилди (С. А. Масумов, Ё. Ҳ. Тўрақулов ва бошқалар). Кейинги вақтда назарий ва экспериментал Тиббиётнинг асосий фанларидан бири — патологик физиология соҳасида, чунончи унинг овқат ҳазм қилиш органлари, моддалар алмашинуви патологяиси ва аллергология бўлимлари бўйича илмиямалий аҳамиятга эга бўлган бир қатор тадқиқотлар олиб борилди (Н. Ҳ. Абдуллаев, Ҳ.Ё. Каримов, М. М. Ҳақбердиев).
Иссиқ иқлим шароитида болаларда ҳазм аъзолари касалликларининг турли жиҳатлари ўрганилди. Педиатрияда гемотерапия, юрак гликозидларини татбиқ этиш ва болалар овқатланиши соҳасида тадқиқот ишлари олиб борилди (С.Ш. Шамшиев, С. Н. Йўлдошеваваб.).
Ўзбекистонда хирургия мактабининг ривожланишига С. А. Масумов, Ҳ.Ғ. Ғофуров, В. В. Воҳидов, Ў.О. Орипов, СМ. Аъзамхўжаев, М. А. Ашрапова, П. М. Нурмуҳамедов, Ш. И. Каримов ва бошқа катта ҳисса қўшишди. Умумий хирургия билан бир қаторда унинг тармоқдари: нейрохирургия, ортопедия ва травматология (Н. М. Шоматов, О.Ш. Шокиров, М. Ҳ. Қориев, Ш. Ш. Ҳамраев ва бошқалар), урология (О. М. Мухторов ва бошқалар), болалар хирургияси (К. Х. Тоҳиров, А. С. Сулаймонов); (Ш. Ҳ. Хўжаев, О. С. Махмудов, Т. О. Даминов) бўйича ҳам ўтказилган илмий изланишлар яхши самаралар берди. Республикада оториноларингология фани Қ. Ж. Миразизов ва бошқа томонидан анча тараққий эттирилди. Кўз касалликларини аниклаш ва даволаш масалалари (М. К. Комилов), нафас органларининг профилактикаси, ташҳиси ва даво усулларига тааллукли янгиликлар қўлга киритилди (А. М. Убайдуллаев, Н. Ҳ. ПТомирзаев). Гематология ва қон қуйиш соҳаларида камқонликларни барвақт аниқлаш, самарали даволашда, компонент гемотерапияни жорий этиш бўйича ҳам муҳим илмий тадқиқот ишлари ўтказилди (Х. А. Ҳакимов, С. М. Бахромов ва бошқалар). Нафас, ҳазм ва юрактомир системаси касалликларини рентгенологик метод билан аниқлаш масалалари ёритиб беридди (Ж. М. Абдурасулов, Ж. Н. Маҳсумов, А. Р. Мансуров, Ш. Мирғаниев). Нерв системасининг инфексион ва томир касалликларига оид тадқиқотлар ўтказилди (А. Р. Раҳимжонов, Х. Қ. Салоҳиддинов. Н. М. Мажидов). Психиатрлар пеллагра ва қутуриш касалликларида психиканинг бузилишини, шунингдек, психозларни даволаш масалаларини ўрганишди (Х. Олимов). Ревматизм ва подагра касалликларининг қай тарзда кечиши, буларнинг олдини олиш, даволаш (Р. А. Қорабоева, Т. С. Солиев) жорий этидди. Дерматовенерологларнинг самарали ишлари юмшоқ шанкрни тугатиш, захм, дерматомикозлар билан касалланишни камайтиришга имкон берди (А. А. Аковбян, У. М. Мираҳмедов, Р. А. Капкаев). Курортологлар маҳаллий курорт ресурсларини ўрганишди.
Республикамизда фармакология фанининг тезлик билан ривожланиши натижасида 40 дан зиёд янги дорилар яратилди ва тиббиёт амалиётига тадбиқ этилди (И. К. Комилов, Ў.Б. Зокиров ва б.). Тиббиётнинг асосий тармоқдаридан бири — ташқи муҳитни ўрганиш, аҳоли яшайдиган жойларни соғломлаштириш, санитария гигиена шароитини яхшилаш, шахсий ва овқатланиш гигиенаси соҳасида ҳам кўп ишлар қилинди (А. З. Зоҳидов, Ғ.М.Мақкамов, Б. Х. Маъзумов, Т. И. Искандеров).
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида кўплаб илмий тадқиқот интлари, тиббиёт олий ўқув юртлари, жумладан, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бор, уларда 3000 га яқин илмий ходим, шу жумладан, 2000 фан номзоди ва 250 дан зиёд фан доктори ишлаб турибди (2004).
Саиджшол Баҳромов, Эркин Қосимов, Нажиулла Шомирзаев.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Онлайн тиббий луғат (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-21 санасида архивланган) (рус.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |