Аласка Тоғ
Дамованд

тоғли ўлкалар — ер юзасининг теваракатрофдаги текисликлардан якка ёки қатор кўтарилиб турган баланд жойлари. Т. турли йўналишда, ҳар хил масофада тўғри чизиқ шаклида'' Урал, Катта Кавказ, Кордилера, Олай, Зарафшон[1]'' ва бошқалар ёки ёйсимон шаклда (Алп, Карпат ваб.) чўзилган бўлади. Тоғли ўлкалар Ер пўстининг бурмали ва турмалипалахсали структурага эга, баландлиги денгиз сатҳидан бир неча минг м гача кўтарилган ва ўз доирасида баландликлари кескин фарқ қилувчи кенг (бўйи минглаб, эни юзлаб км га чўзилган) ҳудудларидир. Тоғли ўлкаларда тоғ тизмалари, яккаякка тоғлар, водийлар, кенг сойликлар ҳам мавжуд. Тоғ тизмалари ҳар икки томондаги ён бағирлари тик бўлган, узунасига чўзилган йирик релеф шаклларидир. Т.нинг баландлиги денгиз сатҳидан 200 м дан (қирлар, адирлар) бошлаб бир неча км га етиши мумкин. Мас., Ер шарининг энг баланд нуқтаси Ҳимолай тоғларидаги Жомолунгма чўққиси (8848 м). Т. ён атрофидаги текисликлардан тоғ этаг и, баъзан адирлар билан ажралиб туради. Тоғ этаги Т. шаклининг турига қараб ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин. Т. релефининг таркибий қисмлари — тоғ занжирлари, уларнинг айрим тармоқлари — тизмалар, улар орасидаги тектоник чўкмалар, қад. денудацион кўтарилмалар ва қ.к.дан иборат. Морфологик жиҳатдан қор чизиғидан юқори кўтарилган баланд ёки алп типидаги (бал. 3000–5000 м дан зиёд) Т. алоҳида ажралиб туради. Бундай Т. релефи тик, музлик ҳосил қилган релеф шакллари: қирлар, пирамидасимон чўққилар, ўткир қиррали тоғ тепалари, тоғорасимон водийлардан иборат бўлади. Буларга Кавказ, Помир, Тяншан, Ҳимолай, Алп, Кордилера тоғларини мисол қилиш мумкин. Алп типли тоғлардан фарқли равишда, ўртача баландликдаги (бал. 2000–3000 м) Т.нинг тепалари юмалоқроқ, ён бағирлари қияроқ. Копетдоғ, Ўрта ва Шимолий Урал, Карпат, Шварсвалд тоғлари ўртача баландликдаги Т. дир. Ташқи омиллар, ички ва ташқи кучлар таъсирида Т. емирилиб, пасая боради, чўкиндилар кўпроқ тўпланади, релеф шакллари силлиқланади. Баландлиги денгиз сатҳидан 1000 — 2000 м гача кўтарилган бўлса паст Т. дейилади: Қозоғистон паст тоғлари, ЧуИли, Жанубий Тожикистондаги Т. паст тоғлардир. Табиатда Т. тўла равишда емирилмай туриб, яна кўтарила бошлайди ва бундай ўзгаришлар бир неча марта такрорланади.

Келиб чиқишига кўра, тектоник, эрозион ва вулканик Т. фарқ қилинади. Тектоник Т. Ер пўстининг кучли дислокацияга учраган, асосан, геосинклинал системалар, баъзида платформаларнинг жадал суръатларда кўтарилиши натижасида вужудга келади, бунда мувофиқ равишда эпигеосинклинал ва эпиплатформалар ҳам шаклланади. Улар бурмали ва палахсали (узилмали) Т.га бўлинади. Бурмали Т. Ер пўстининг ҳаракатчан зоналарида пайдо бўлади. Палахсали Т. бурмаланган зоналарда Ер пўсти бурмаланмасдан айрим палахсаларга ажралган, уларнинг бир қисми кўтарилиб горстлар ҳосил қилган, иккинчи қисми чўкиб, грабенларга айланган. Шунинг учун тектоник Т. бурмалипалахсали Т. деб юритилади. Эрозион Т. денгиз сатҳидан баланд кўтарилган ва оқар сувлар таъсирида чуқур ўйилиб кетган, горизонтал ётган тоғ жинсларидан таркиб топган майдонлар, яъни парчаланган плато ва ясситоғликлардан иборат. Вулканик Т., асосан, тектоник асос, ёш тоғли ўлка ёки қад. платформалар устида ётган ва кенг майдонларга ёйилган вулкан конуслари, лава оқимлари ва туф ётқизиқларидан юзага келади.

Тоғларнинг ёши геологик ёш ва морфологик ёшга ажратилади. Т.нинг геологик ёши деб, унинг геосинклиналдан дастлаб кўтарилган вақти тушунилади. Жумладан, каледон ёки герсин бурмаланишидан ғосил бўлган Т. алп бурмаланишидаги Т.дан геологик жиҳатдан кексароқ ҳисобланади. Морфологик ёш релефнинг геологик ривожланиши тарихи тўғрисида фикрлаш имконини беради. Кўтарилаётган Т. „ёш“ ҳисобланади.

Денгиз сатҳидан баланд кўтарилиб турган Т.да атмосферанинг турли қатламлари жойлашганидан, тоғ ён бағирларида иклим вертикал тарзда алмашиниб боради ва шу йўсинда тоғли ўлкалар ландшафти вертикал минтақаларга ажралиб туради. Ландшафт минтақалари сони, уларнинг хусусияти, изчиллиги ва баландлик чегаралари турли тоғли ўлкаларда турлича бўлиб, географик кенглигига, шунингдек, Т.нинг баландлигига боғлиқ. Т.ни ўрганиш катта амалий аҳамиятга эга.

Манбалар

  1. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда урл= параметрини белгилашингиз керак. Жангизова (2025-йил 19-октябр).




тоғ