Тоиф, Ат-Тоиф — Саудия Арабистонининг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар. Ҳижоз тоғларида, 2000 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 250 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Шоссе йўл орқали АрРиёд ва Макка ш.лари билан боғланган. Қишлоқ хўжалиги (чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик) раёнининг савдо маркази. Кустар усулида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳукуматнинг ёзги қароргоҳи жойлашган.

Манбалар