Toshhovli
Тошҳовли (Оллоқулихон саройи) – Хивадаги меъморий ёдгорлик. Оллоқулихон қурдирган (1830—38). Вазир Муҳаммад Яъқуб меҳтар лойиҳаси асосида қурилган. [1] Халқ усталари Нурмуҳаммад, уста Тожи ва уста Қаландар Хивақий томонидан бунёд этилган. Тошҳовли, 111 та хонадан ташкил топган: Арз ҳовли (дарвозаси ғарбга), ишрат ҳовли (жан. га), ҳарам (дарвозаси ғарбга қараган). Бу қисмда 1987 йил "Ҳунармандчилик" музейи ташкил топган. Хоразм маҳаллий турар жой меъморлигига хос услубда, шаҳар ташқарисидаги қўрғон-ҳовли кўринишида бўлганлиги учун Тошҳовли деб номланган. Атрофи баланд девор (қалинлиги 1,2— 1,5 м) билан ўралган. Девор тепаси кунгурали, дарвоза ёнлари гулдастали. Дастлаб ҳарам бунёд этилган (1830—32). Тарҳи 80×42 м, ҳовлиси 49×15 м, Тошҳовлининг жанубий қисмида 5 та алоҳид алоҳида айвон (хон ва унинг 4 хотинига мўлжалланган) бор, улардан хоналарга даҳлизлар орқали кирилади. Қабулхона (ишрат ҳовли тарҳи 43×36,5 м) ҳарамнинг жан.шарқий қисмида қурилган (1832—34). 3 йилдан сўнг жан.ғарбий бурчагида арз ҳовли (тарҳи 35 × 40 м) қад ростлаган (1837—38). Ҳар бир ҳовлида алоҳида хизматчилар хонаси, хўжалик хоналари, отхона бўлган. Ҳовлиларда айвонлар ўзига хос услубда жойлашган. Ҳарамнинг жанубида 2 қаватли бино олдига баланд қилиб 1 устунли айвон ишланган, арз ҳовли ва ишрат ҳовлидаги бинонинг фақат 2вқаватида 1 устунли, панжара тўсиқли айвон бор. Ҳовли марказидаги доира шаклли супага чодир ўрнатилиб меҳмонлар кутилган. Тошҳовлининг ташқи тарзи безаксиз, яхлит деворли. Ҳовли атрофидаги айвон ва хоналар миллий меъморлик анъаналари асосида пардозланган. Тошҳовли девордаги устунгўшалар оралиғига намоёнлар ишланиб, чоксиз кўк ва оқ кошин қоплаб, гириҳ парчинлардан нақш ҳосил қилиб терилган. Ишрат ҳовли ва арз ҳовли деворлари намоёнларга ажратилиб, кўк, оқ ва ҳаво ранг кошиндан гилам нусха мужассамот яратилган. Ички декорация бизга қадар анча ёмон ҳолда етиб келган, ичли декорация фасад безакларига қараганда анча содда қилиб ишланган. ҳовли ички деворларда ганч о'ймакорлиги ва турли кўринишга эга нақшлардан фойдаланилган. Яшаш хоналарининг деворлари гуллайдиган мевали дарахтлар ва буталар нақшлари билан, қора, ко'к ва қизил ранглардан фойдаланган ҳолда безатилган.Айвон деворларидаги гириҳ ва ислимий нақшлар орасидаги доира шакллар ичида арабий ёзувлар учрайди. Мармар поюстун ва ўймакори ёғоч устунлардаги доира шаклларда Огаҳийнинг Хива хонлари тарихига оид шеърлари, хон айвонидаги шарқий поюстунда 1832-йил ва ишрат ҳовли катта айвон поюстунида, арз ҳовли катта айвон безаклари орасида 1838-йил ҳамда уста Абдулла жин номи сақланган. Тошҳовлидаги хоналар томи тўсинли, ҳарам ва ишрат ҳовли айвонлари ҳовузакли, хўжалик хоналари томига қамиш бостириб лойсувоқ қилинган, баъзилари васса шифтли. Хона ички безаклари анча сипо, девор ҳошияларида, шаклдор тахмонларда, шифт ости шарафаси, муқарнас косачалари ганчкори безакда, мевали дарахт шохи ва гуллар қора, кўк ва қизил тусда ифодаланган. Сарой о'зининг умумий дизайнида Хоразмдаги уй-жой қурилиши анʻаналаридан фойдаланган: ҳарам қишлоқ уйи каби қурилган, ишрат ва арзҳовли эса шаҳар уйлари сингари монументаллаштирилган. Тошовли(ҳарам қисми)да Хива „Ичан қалъа“ давлат тарихий-меъморий музейқўриқхонасининг ҳунармандчилик музейи экспозицияси жойлашган. Ҳозирги кунга келиб Тош ҳовли саройида жами 591 та экспонат мавжуд бўлиб, шундан 539 таси асосий фонд, 52 таси ёрдамчи фонд. Тошҳовли Хоразмнинг тарихий музейи сифатида фойдаланилади ва шунинг учун бир неча бор қайта тикланган. 1946—1947-йилларда Хива реставрацияси даврида тошҳовлининг девор ва томларни та'мирланган ва ҳарамнинг жанубий қисми тикланган. 1950—1960-йилларда ҳарамнинг г'арбий қисмидаги хоналардан бири ко'ргазмага айлантирилган. ҳарам ҳовлисида уй учун думалоқ суфа демонтаж қилинган, саройга замонавий кириш эшиги қурилган. Саройнинг барча хоналарида лойдан ясалган то'синли шифтлар қад кўтарган. Ҳарам ва ишрат-ҳовлининг асосий хоналари ёруғлик тушиши учун махсус мослаштирилган. Асосий хоналардан ташқари барча хоналар ко'пинча том шифтлар билан бирлаштирилган: 17-18 см диаметрли устунлар деворларга 35-40 см масофада жойлаштирилган. Қамиш то'шаклари билан том қисмига бостирмалар қилинган бу ҳовлининг том қисмидан сув ўтишини олдини олган. Саройнинг деворлари ва пойдевори пишган ғиштдан қурилган. Ғиштнинг ҳажми 26 х 26 х 5 - 6 см атрофида. Ҳовли ички деворининг қалинлиги 1,2-1,5 м. Ташқи девор қалинлиги эса 0,8-1,2 метрни ташкил қилади[2].
| Мадраса | |
Тошҳовли
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Хоразм вилояти |
| Шаҳар | Хива |
| Мадраса тури | Тошҳовли |
| Бинокорлик | 1830-1838 йиллар—??? |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ZiyoSfera:Geografik kordinatalari koʻrsatilmagan madrasalar
- Madrasalar alifbe boʻyicha
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Oʻzbekiston meʼmoriy yodgorliklari
- Oʻzbekistondagi Jahon merosi yodgorliklari
- Xiva xoni qarorgohlari
- Xiva saroylari
- Xiva
- Xorazm
- Alfavit boʻyicha butun jahon yodgorliklari
- Barcha chala maqolalar
- Chala maqolalar
