Toshkent
Тошкент | |
|---|---|
| Пойтахт | |
| 41°18′0″Н 69°16′0″Э / 41.30000°Н 69.26667°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Ички бўлиниши | 12 туман |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Шавкат Умрзоқов |
| Илк эслатилиши | Эрамиздан аввалги В– ИИИ аср |
| Аввалги номлари | Юни, Чоч, Шош (Мадина-аш-Шаш) ва Бинкат |
| Майдон | 631.29 км2 (243.74 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 455 м |
| Расмий тил(лар)и | ўзбекча |
| Аҳолиси (2024)[2] |
3 миллион 095 минг киши[1] |
| Зичлиги | 4880.5 киши/км2 |
| Миллий таркиб | |
| Конфессиявий таркиб |
|
| Этнохороним | тошкентлик (лар) |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 71 |
| Почта индекс(лар)и | 100 000[4] |
| Автомобил коди | 01—10 |
Тошкент — Ўзбекистоннинг пойтахти ва энг йирик шаҳри, аҳолиси бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик қадимий шаҳарлардан бири. Ўзбекистоннинг шимоли-шарқий қисмида, Қозоғистон билан чегарага яқин қисмда жойлашган бўлиб, майдони 631.29 км2 ни ташкил этади. 2024-йилнинг 1-июлидаги маълумотларга кўра, Тошкент аҳолиси 3 075 000 нафар кишини (Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 9 фоизи) ташкил этади[2]. 2024-йилнинг биринчи квартал маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг ЙИМи $25 миллиардни ташкил этади ва бу кўрсаткич Ўзбекистондаги энг катта ЙИМга эга шаҳар бўлиб келмоқда[5][6].
Милодий ВИИИ аср ўрталарида исломий таъсир бошлангунга қадар, Тошкентга суғд ва туркий маданият таъсир кўрсатган. 1219-йилда Чингизхон Тошкентни вайрон қилганидан сўнг, шаҳар қайта тикланди ва Буюк Ипак йўлидан фойда кўрди. ХВИ-ХВИИ асрларда Тошкент Шайбонийлар ва Аштархонийлар давлати таркибида бўлган. ХВИИИ–ХИХ асрлардан бошлаб ушбу шаҳар Қўқон хонлиги томонидан забт этилгунга қадар, мустақил шаҳар-давлатга айланган эди. 1865-йилда Тошкент Россия империяси таркибига кирди ҳамда Туркистон генерал-губернаторлиги маркази бўлди. Совет даврида бу шаҳар бутун Совет Иттифоқининг мажбурий депортацияси туфайли катта ўсиш ва демографик ўзгаришларга гувоҳ бўлган. 1966-йилда бўлган Тошкент зилзиласи туфайли Тошкентнинг катта қисми вайрон бўлган эди, бироқ у наъмунали Совет шаҳри ўлароқ қайта қурилган. Ўша пайтда Тошкент Совет Иттифоқининг Москва, Ленинград ва Киев шаҳарларидан кейин турадиган тўртинчи йирик шаҳар бўлган[7].
Ҳозирги кунда, мустақил Ўзбекистон пойтахти сифатида, Тошкентда кўп миллатли аҳоли сақланиб қолган, улар орасида этник ўзбеклар ва қозоқлар кўпчиликни ташкил қилади. 2009-йилда Тошкентнинг 2 200 йиллиги нишонланди. Бу муносабат билан шаҳар инфра ва транспорт тизими янгиланди[8][9].
Этимологияси
Тошкент 2200-йилдан ортиқ тарихга эга[10]. Бу давр ичида у мудофаа девори билан ўралган қалъадан жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири, Ўзбекистон Республикасининг пойтахтигача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди. Тошкент ўрнидан неча бор силжиб, номи хам бир неча марта ўзгарди. Хожа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буюк алломалар шу ҳудудда яшаб, ижод этганлар.
Шаҳар сифатида Тошкент ҳақидаги биринчи маълумотлар эрамиздан аввалги ИИ асрдаги қадимги-шарқий манбаларда учрайди; Хитой манбаларида Юни деб аталган; Форс шоҳи Шопур И эрамиздан аввалги 262-йилдаги „Зардушт Каъбаси“ қайдномаларида Тошкент воҳаси Чоч деб номланган. Чоч — олтин экспорти, қимматбаҳо тошлар, ширинликлар ва аслзот отларни бошқа шаҳар ва мамлакатларга олиб ўтишдаги йўлнинг чорраҳасида жойлашган. „Тош шаҳар“ маъносини англатувчи бугунги Тошкент — замонавий республиканинг пойтахти, ўтмиш маълумотларини сақловчи, Ўзбекистон тарихи ҳақида кўп маълумотларни хотирловчи, 2 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган бу шаҳар Марказий Осиёнинг энг катта индустриал марказларидан биридир.[манба керак]
Тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қадимги Чоч ёки Шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилма-хил ҳамда узуқ-юлуқ тарзда акс этган. Зардуштийларнинг қадимги муқаддас китоби Авесмона Сирдарё ҳавзасидаги мамлакат „Турон“, аҳолиси эса „тур“лар деб юритилган. Бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи — Қанғха (Қанға) шаҳри борлиги тилга олинади.
Тошкент ҳақидаги дастлабки аниқроқ маълумотлар милоддан аввалги ИИ аср — милодий В асрларга мансуб Хитой манбаларида учрайди. Уларда Тошкент вилояти қадимда Лоюени, Юни, сўнгра Чжеше, Чжечжи, Чжеси ва Ши деб номланган. Бу атамалар (аввалги иккитасидан ташқари) „Чоч“ сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, ҳатто охирги „Ши“ топоними хитойчада „тош“ маъносини англатган.
Милоддан аввалги ИИИ асрда қадимги Чоч вилоятида ташкил топиб, милоднинг ИИИ асрларигача ҳукм сурган „Қанғ“ („Қанға“ ёки „Қанғха“) давлати Хитой ёзма манбаларида „Кангкия“ („Канизюй“) номлари билан тилга олинади. Қадимги тохарлар тилида „қанғ“ сўзи ҳам „тош“ маъносини англатган. Бу давлатнинг пойтахти — Битян шаҳри бўлиб, у Иоша-Хасарт дарёси (Сирдарё) бўйида жойлашган. Битян шаҳри Даван (Фарғона водийси)дан 1510 ли (528 км) масофада бўлган. Битян шаҳрининг бизгача сақланиб қолган харобалари маҳаллий аҳоли ўртасида „Қанқатепа“ номи билан машҳур. У Тошкентдан 70 км жанубда — Сирдарёга яқин ерда, Оҳангарон дарёсининг қуриб қолган қадимги ўзани бўйида жойлашган. Археологик маълумотлардан маълум бўлишича, Қанқатепа милоддан аввалги ИИИ асрдаёқ атрофи мудофаа девори билан ўралган ҳамда аркли катта шаҳар бўлиб, майдони 160 гектарга тенг бўлган. Қадимги Қанғ давлатининг фуқаролари ҳам „қанғар“, „қанзар“, кейинчалик „қанҳи“, „қанғли“ ёки „қаъни“ деб номланган. Улар (қанқалар) ҳиндларнинг қадимги китоби „Маҳабҳарата“да саклар ва тохарлар номлари қаторида тилга олинган. Ёзма манбаларда келтирилишича, Тошкентнинг қадимги номи „Чоч“ бўлган. Тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида „ч“ ҳарфининг йўқлиги боис арабий асарларда „Шош“ деб юритилган. Илк ўрта асрларда у „Чоч“, „Шош“, „Шошкент“, „Мадинат аш Шош“, „Бинкат“ ва „Таркан“ деб номланган. Тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар маҳаллий олимлар (Хоразмий) ва тарихчи географлардан Табарий, Истаҳрий асарларида учрайди. Истаҳрийнинг „Китоб ал масолик вал мамолик“ („Йўллар ва мамлакатлар тўғрисидаги китоб“)ида Шошнинг бош шаҳри Бинкат деб кўрсатилади. Х асрда ёзилган (муаллифи номаълум) „Ҳудуд ул Олам“ („Оламнинг чегаралари“) китобида „Чоч бу катта вилоят, халқи жанговар ва саҳийдир. У ерда камон ва ўқёй ясалади. Бинкат Чочнинг пойтахти ҳисобланади. Бу катта шаҳар, айни вақтда подшонинг қароргоҳидир“, деб таърифланади. Фирдавсийнинг „Шоҳнома“ асарида Чоч ўзининг камони Шоший (ўқёйлари) билан машҳурлиги ҳақида мисралар бор.
Шаҳар „Тошкент“ номи билан даставвал ХИ асрнинг машҳур алломалари — Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарийнинг асарларида тилга олинади. Беруний „Ҳиндистон“ асарида Тошкент номининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритиб, „Тош“ сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган. „Тошканд — тошли қишлоқ демакдир“, деб изоҳлайди. Маҳмуд Қошғарийнинг маълумоти бўйича, Тошкент ХИ—ХИИ асрларда „Таркан“ деб ҳам юритилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур „Бобурнома“да Тошкент номи устида тўхталиб, асарларда Тошкент номини Шош, баъзан Чоч ёзадилар" деб қайд этади. Бироқ ХВИ аср охири ва ХВИИ аср бошларида Тошкент топоними шуҳрат топиб, унинг қадимги Чоч, Шош ва Бинкат номлари аста-секин муомаладан тушиб қолди. ХВИИ асрда яшаган тарихчи олим Маҳмуд ибн Вали шундай ёзади: „Шош — Сайхун (Сирдарё)нинг у томонига жойлашган шаҳар ва Туркистон (вилоят)га қарайди… Уни Чоч атайдилар. Бироқ ҳозирги вақтда у Тошкент номи билан машҳурдир“. Тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг шақлланиб, шаҳарнинг қад кўтариши шу ўлкада яшаган қадимги чорвадор ва деҳқонларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги улкан тарихий жараён бўлиб, бу жараён шубҳасиз ўлканинг ўзлаштирилиб, обод этилиши, айниқса, унда чорвачилик ва деҳқончилик хўжаликларининг ташкил топиши ҳамда ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг ривожланиш тарихи билан узвий боғлиқдир. Бу жараённинг тарихий манзараси ниҳоятда кенг бўлиб, у ёзма манбаларга нисбатан кўпроқ археологик тадқиқотлар воситаси билан тикланмоқда. Шунинг учун ҳам Тошкент ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг натижалари қадимги ва ўрта асрларга оид манбалардаги маълумотларни тўлдириб, уларга аниқлик киритмоқда.
1867-йилда Тошкент Туркистон генерал-губернаторлигининг марказига айланди. 1930-йилдан 1991-йилгача Тошкент Ўзбекистон ССР пойтахти бўлган.
Географик жойлашиши
Тошкент воҳаси Тян-Шаннинг ғарбий ёнбағирларидан бошланиб Сирдарё этакларига тушадиган кенг тоғолди текислигининг бир қисмида жойлашган. Шарқда у учта — Угом, Писком ва Чатқол тоғ тизмалари билан ўралган бўлиб, бу тизмаларни шу номлар билан аталувчи дарёлар оқиб ўтувчи даралар ажратиб туради. Бу дарёлар қўшилиб Чирчиқ дарёсини ҳосил қилади. Чирчиқ дарёси Чорвоқ ҳавзасининг тор дарасидан ўтиб, Ғазалкентдан қуйироққа тушганда кенглиги баъзи жойларда 20 кмдан ошадиган қадимий текислик бўйлаб оқади. Ғарбда Чирчиқ водийсига Қизилқумнинг қайноқ нафаси урилади. Бу қайирнинг бир қисмини Чирчиқ дарёсининг ҳозирги ўзани эгаллаган. Жанубий қисмида эса водийга кириб борувчи Оҳангарон дарёси ястанган. Ушбу текислик шимолида жойлашган Арис дарёсининг водийси билан бирга бу табиий сув тармоқлари Ўрта Осиё деҳқончилик воҳаларининг чекка минтақасини ташкил этади. Ундан шимол томонга қараб эса, яйловларга бой бўлган поёнсиз чўл ястаниб ётади.
Чирчиқ дарёси ҳавзаси Ўрта Осиёнинг қадимий деҳқончилик ва шаҳар маданиятлари бешикларидан биридир. Унинг ҳудудида Тошкентнинг маркази пайдо бўлган. Жойдан жойга кўчиб турган бу марказ қадимда ва ўрта асрларда Чоч ёки Шош, кейин эса Тошкент номи билан машҳур бўлган.
Тошкент воҳасида барча тарихий даврларда сув мўл-кўл бўлган. Тарихан таркиб топган каналлар тармоғи шаҳарни сув билан таъминлаб турган. Шу боис шаҳар ҳеч қачон сув тақчиллигини сезмаган. Буни ўрта асрлардан то ХИХ асргача Тошкент тўғрисида ёзган муаллифлар ҳамиша таъкидлаб келганлар. Бу ердаги иқлим ҳозирги одамларнинг аждодлари пайдо бўлган, яъни бир неча ўн минг йил муқаддам мавжуд бўлган иқлимдан фарқ қилган. Иссиқ қуруқ ёз билан йиллик ёғин миқдорининг асосий қисми ёғадиган қаҳратон қиш алмашиниб турган.
Тошкентнинг тоғ ёнбағирлари ва текисликлар ўсимликларга бой бўлиб, ибтидоий одамлар овлайдиган ёввойи ҳайвонлар жуда кўп бўлган. Уларнинг аксарияти, жумладан, архар, жайрон, қулон ва асл буғу каби ҳайвонлар яқин вақтда йўқолиб битган бўлса, жунли каркидон, ғор айиғи, арслон сингари ҳайвонлар эса анча илгари йўқолиб кетган. Улар ҳақида ибтидоий одамлар манзилларини қазиб ўрганиш чоғида топилган қолдиқлар орқали маълумот олиш мумкин.
Бу ерларда бир неча юз минг йил аввал овчилик ва термачилик билан кун кечирувчи ибтидоий жамоалар ғорлар ва тоғ бағри бостирмаларини, ёки дарё соҳиллари ва чашмалар ёнидаги очиқ манзилларни эгаллаб макон қилганлар. Бундай жойлар ҳозирги Тошкент шаҳри ҳудудида ҳам мавжуд бўлган.
Жумладан, Бўз сув ёқасидаги Қўшилиш манзилгоҳидан бирмунча нозик ишланган чақмоқтошлар, пичоқлар, бигизлар, ибтидоий усталар томонидан бундан тўққиз минг йил аввал ясалган ов ва меҳнат қуроллари топилди. Топилмалар орасидан ёввойи буқа тур суакларининг учраши, мутахассислар фикрича, уларнинг ўша вақтлардаёқ хонакилаштирилган деб тахмин қилишга асос бўлди. Ҳайвонларни хонакилаштириш жараёни Тошкент воҳаси ҳудудида ҳам кечган.
Милоддан олдинги учинчи минг йилликдан бошлаб, бу ҳудуд дастлабки чорвадорлар томонидан ўзлаштира бошлашган. Улар иш асбоблари ва жездан қуроллар тайёрлашни ўрганганлар. Археологлар Тошкент шаҳри ҳудуди ва унинг атрофида чорвадорнинг кўпдан кўп қабрлари ҳамда қўрғонли даҳмаларини топганлар. Бу жойларда дафн этилганларнинг ёнига жездан ясалган иш асбоблари, қуроллар, зеб-зийнатлар ва қўлда ясалган идишлар ҳам қўйилган.
Тошкент шаҳри ҳудудида бундай қабристонлар ҳозирги шампан виноси заводи яқинидан, шунингдек, Қорақамиш ариғи бўйидан топилган. Сирғалида эса дашт чорвадорлари ва йилқичиларининг манзили бўлганлиги аниқланган. Бу ердан иш қуролларидан ташқари бурама ҳалқали жез билагузуклар ҳам топилган.[11]
Иқлими
| Тошкент | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Климатограмма | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шаҳарнинг иқлими континентал, жазирама, қуруқ ёз кунлари ҳамда совуқ қиш иқлими билан Шаҳар бошқа дунё шаҳарларидан ажралиб туради. Йиллик ўртача ҳарорат 13,5 °C. Ёзда эса ҳарорат 35 °C гача етиш билан бирга, қиш ойларида бунинг аксини кузатиш мумкин. Ҳаво ҳарорати −25… −30 C° гача боради. Асосий ёғинлар ноябр ҳамда март ойларида кузатилади.
Тошкент иқлими континентал, йиллик ўртача температурада 13,3°, январнинг ўртача температураси — 1,1°, энг паст температура — 29°. Июлнинг ўртача температураси 27,5°, энг юқори температура 42°. Йилига 360–390 мм ёғин ёғади. Чирчиқ дарёсидан чикарилган ва бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган Бўзсув, Салор, Анҳор, Қорасув, Оққўрғон, Бўрижар, Октепа, Қорақамиш ва бошқа каналлар унинг микроиклимига ижобий таъсир кўрсатади.
Маъмурий бўлиниши
Шаҳар 12 та тумандан иборат:
Учтепа тумани (собиқ Акмал Икромов) тумани — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1977-йилда Чилонзор ва Октабр (ҳозирги Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Давлат арбоби Акмал Икромов номига қўйилган. 1977-йилдан ҳозирги чегарасида жанубий ва жанубий шарқдан Заргарлик ва Қатортол кўчалари билан бошланиб, ғарб ва шимолий ғарбда автомобил ҳалқа йўлига туташади. Майдони 2797 га, жумладан, кўкаламзор ерлари — 1124 га. Аҳолиси 228,3 минг киши (2004). Кўчалар сони 424 тани ташкил этиб, шундан 8 таси марказий ҳисобланади. Асосий автомагистраллари: Лутфий, Ҳамроқул Турсунқулов, Фарҳод, Султон Сегизбоев, Уйғур, Назарбек, Бешқайрағоч, Тўқимачи кўчалари ва Кичик ҳалқа йўли. Туманда 50 та маҳалла мавжуд.
Туман ҳудудида қуйидаги саноат корхоналари: заргарлик заводи, булкакондитер, сут комбинатлари, „Тошкенцут“ аксиядорлик жамияти, „Фонон“ заводи, „ОсиёФуд“ нон маҳсулотлари корхонаси, „Чевар“ тикувчилик ишлаб чиқариш. бирлашмаси, „Газавтоматика“ корхонаси, „Тошинтерм“ Ўзбекистон — Хитой, „Шайхонтоҳуртекстил“ қўшма корхоналари, Тошкент механизация воситалари ва жиҳозлари ҳамда станоксозлик тажриба экспериментал механика заводи, тўқимачилик комбинатининг 4-йигирув тўқув фабрикаси, 13 автотранспорт ва 5 қурилиш ташкилоти мавжуд. Туманда Жаҳон тиллари университети, Давлат солиқ академияси, юридик коллежи, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 5 касб-ҳунар коллежи, 37 умумий таълим мактаби, 53 болалар боғчаси ва яслиси, 8 даволаш яслиси, 6 даволаш профилактика муассасаси, 22 поликлиника, 6 оилавий поликлиника, 5 касалхона ва диспансер бор. Туман аҳолисига 512 озиқ-овқат ва 550 саноат моллари дўкони, 420 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилади. 2 маданият уйи, 8 жамоат кутубхонаси, „Ватан“ кинотеатри, Акмал Икромов номидаги маданият ва истироҳат боғи бор. Турар жой фондининг умумий фойдали майдони 3486 минг м² (2004). Туманда қурилиш ишлари 1966-йилдан бошланган. Тошкентни реконструксия қилиш ва ривожлантириш Бош планига мувофиқ туманда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда; 270, 272 АТС, стоматология поликлиникаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, „Карвонсарой бозори“, „Ўрикзор“, „Гулистон“ турар жой массивлари, болалар боғчалари, мактаблар қурилиб ишга туширилди. Фарҳод ва Уйғур кўчалари кенгайтирилди.
Бектемир тумани (1990-йилгача Наримонов) — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1960—1981-йиллар Бектемир шаҳарчаси:
- 1973-90 йилларда шаҳар,
- 1981-90 йилларда давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Наримон Кербалай Нажаф ўгли Наримонов (1870—1925) номи билан юритилган.
- 1990-йилдан Тошкент таркибидаги Бектемир тумани.
Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида. Бу дарё Бектемир туманини бошқа туманлардан ажратиб туради.
- Майдони 1,83 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди 0,012 минг га.
- Аҳолиси 29,9 минг киши (2004).
- Кўчалар сони 45 та. Асосий йирик кўчалари: Ҳусайн Бойқаро, Оҳангарон шоҳкўчаси, Бектемир.
- 12 та маҳалла мавжуд.
Туман ҳудудида „Ўзсматана“, „Агрокерамика“, „Мирмакс“ қўшма корхоналари, 17 саноат корхонаси, шу жумладан, Тошкент мотор, „Иргидромаш“ ва бошқалар, 9 транспорт муассасаси, „СредазВНИИгидромаш“ илмий тадқиқот института, 5 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, болалар спорт мактаби, 13 болалар боғчаси, 16 тиббиёт даволаш муассасаси, 4 поликлиника бор. Туманда 522 йирик ҳамда кичик ўрта бизнес субектлари фаолият кўрсатади, шундан 44 таси хорижий инвестициялар иштирокида тузилган корхоналардир. Туман аҳолисига 11 озиқ-овқат, 4 саноат моллари, 7 аралаш моллар дўконлари, универмаг, 30 овқатланиш корхонаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари хизмат қилади. 5 жамоат кутубхонаси, клуб, маданият уйи, кинотеатр, 10 дан зиёд болалар спорт майдончалари, теннис корти, 2 футбол майдони бор.
Туманда Ўрта Осиёда ягона бўлган „Голфклуб“ ташкил этилган.
Мирзо Улуғбек тумани (1935-йилгача — Пролетар тумани, 1992-йилгача Куйбишев тумани; 1992-йил майдан Мирзо Улуғбек тумани) — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 и. ташкил қилинган. Ҳозирги чегараси 1978-йилдан буен ўзгармаган. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Тошкент маркази (Амир Темур хиёбони)дан бошланиб, шимоли-шарқий томонга, Тошкент автомобил ҳалқа йўлигача боради. Феруза мавзеси, Тошкент трактор заводи, Улуғбек шаҳарчаси ғам туман ҳудудига киради. Майдони 3,2 минг км², шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд — 0,579 минг га. Аҳолиси 247,6 минг киши (2004). Туман ҳудудида тарихий ва маданий ёдгорликлардан Кирха (1892) сақланган. Кўчалар сони 532 та. Асосий магистраллари: Пушкин, Паркент, Темур Малик, Оққўрғон кўчалари, Буюк ипак йўли шоҳкўчаси, Ҳабиб Абдуллаев кўчаси, Кичик ҳалқа йўл. 49 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 377 йирик корхона, шундан 28 саноат корхонаси (шу жумладан, „Тошкенткабел“, трактор заводлари, „Ўзбекистон пахтачилик машинасозлиги“, локбўёқ заводлари.), 3119 кичик ва ўрта бизнес субектлари бор. 27 илмий тадқиқот института, 10 лойиҳа институти, 4 олий ўқув юрти (Маданият институти, Жаҳон иктисодиёти ва дипломатия университети ва бошқалар) хамда умумқўшин қўмондонлик билим юрти, ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, ёзувчилар, композиторлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамияти, 33 умумий таълим мактаби, 12 касбхунар коллежи, 4 болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 10 касалхона ва диспансер, „Она ва бола“ маркази, 11 оилавий поликлиника, 2 тиббийсанитария қисми ишлаб турибди.

Аҳолига 176 озиқ-овқат дўкони, 244 саноат моллари дўкони, 304 умумий овқатланишкорхоналари, 517 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилмоқда. Мухтор Ашрафий, Сергей Есенин уймузейлари, 28 жамоат кутубхонаси, 3 маданият уйи ва саройи, 3 маданият ва истироҳат боғи, ҳайвонот боғи ва бошқа ишлаб турибди. Турар жой фондининг умумий фойдаланиш майдони 2579 минг м2.
Миробод тумани (1992-йилгача Ленин тумани) — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929-йил Шайхонтоҳур тумани билан биргаликда ташкил этилган. Ҳозирги чегараси 1977-йилдан буён ўзгармаган. Туман Тошкентнинг жанубий қисмида жойлашган. Шимолида Амир Темур хиёбонидан ҳалқа йўлигача чўзилган. Майдони 1,71 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди −0,356 минг га. Аҳолиси 123,8 минг киши (2004). Кўчалар сони 103 та, шундан 8 таси марказий кўча ҳисобланади. Буларга Фитрат, Мовароуннаҳр, Нукус, Космонавтлар кўчаси, Тарас Шевченко, Фарғона йўли ва бошқа киради. 39 та маҳалла мавжуд. Тошкент жанубдан Бектемир, шарқдан Ҳамза, шимолдан Юнусобод, шимоли-ғарбдан Яккасарой, жануби-ғарбдан Сергели туманлари билан чегарадош. Туман чегаралари Шароф Рашидов, Истиқлол, Охунбобоев, Фарғона йўли, Тошкент Катта ҳалқа йўли, Бешкент, Фитрат, Турғунбоева,. Оқ йўл, Кичик Бешёғоч, Нукус, Кунаев кўчаларидан ўтади. Тошкент метрополитенининг „Ойбек“, „Тошкент“ стансиялари Миробод тумани ҳудудидадир. Туман ҳудудидан 4 та канал (Баратхўжа, Қорасув, Салор, Толариқ) оқиб ўтади.
Миробод туманида 3167 корхона ва ташкилот фаолият кўрсатади, шундан 349 таси йирик, 818 таси кичик ва ўрта бизнес субектларидир. Тошкент шаҳри бўйича саноат ишлаб чиқариш. умумий ҳажмидаги туманнинг улуши 10,5 % ни ташкил этади. „Ўзелектроаппарат“, „Ўзкимёфарм“, „Фотон“, „Тонг“ аксиядорлик жамиятлари, „Ўзтемирйўлмаштаъмир“, „Учқун“ каби йирик саноат корхоналари республика аҳамиятига эга.
Миробод туманида асосий доирадаги саноат корхоналари сони 31 тани ташкил қилиб, саноатнинг 8 та тармоғи бўйича фаолият юритадилар, булар енгил саноат, озиқовқат, тиббиёт, матбаа саноати, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳаси, ёғочни қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш. саноати, кимё ва нефт кимёси саноати, қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш. тармоқдаридан иборат. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш. ҳажмларининг энг юқори ўсиш суръатлари енгил, озиқ-овқат саноат соҳаларида кузатилади.
Туман экспорт салоҳиятининг асосий қисми „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ ва „Ўзбекистон темир йўллари“ компанияларига тўғри келиб, Тошкент шаҳри бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади.
Тумандаги ўзида чиқарилган маҳсулот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар „Ўзелектроаппарат“, „Фотон“ аксиядорлик жамиятлари, „Кварк“, „Ўзтемирйўлмаштаъмир“, „Тошелектроаппарат“ корхоналари ва бошқадир.
Миробод туманида Миробод бозори, аэропорт, темир йўл вокзали, 17 умумий таълим, 2 мусиқа, 3 спорт мактаби, 8 касб ҳунар коллежи, 3 академик лицей, 6 олий ўқув юрти (Тошкент Вестминстер университети, Тошкент давлат авиация, Тошкент фармацевтика, Тошкент темир йўллари транспорти муҳандислари, Тошкент шарқшунослик, Тошкент автомобил ва йўллар институтлари), 5 ўрта махсус билим юрти фаолият кўрсатади. Аҳолига 778 савдо ва 180 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат кўрсатади. Улардан 108 озиқ-овқат, 55 саноат моллари дўконлари, 227 овқатланиш, 160 ноозиқ, 160 аралаш, 58 ностационар савдо шохобчаларидир.
Тошкент шаҳар, вилоят ҳокимиятлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 4 маданият уйи, 2 маданият ва истироҳат боғи, Ле Меридиан отел Ташкент Палаcе, „Пойтахт“ меҳмонхоналари, 7 кутубхона, Санъат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Ўзбекистон Бадиий акадимяси Марказий кўргазма зали мавжуд. Туманда 1 клиник шифохона, болалар касалхонаси, шаҳар клиник руҳий касалликлар шифохонаси, 2 туғруқ мажмуаси (4 ва 5 сонли), 40 оилавий поликлиника, Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консултатив ташхис поликлиникалари, стоматология поликлиникаси (7-сонли), шаҳар жисмоний тарбия диспансери, теританосил касалликлари диспансери (1-сонли), Тошкент шаҳар йўловчитранспорт тиббиёт санитария қисми, шаҳар болалар руҳий асаб касалликлари шифохонаси ва санаторий ишлаб турибди. Турар жой фондининг умумий майдони 1432,1 минг м2.
Сергели тумани — шаҳардаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1967-йилда ташкил этилган. Тошкент шаҳрининг жанубий ғарбий қисмида. Тошкент ҳудуди марказий темир йўл трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни, жанубий ғарбда Чоштепа, Нўғайқўрғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қўйлиқ 5-7, Сергели 1 — 8, Спутник (Йўлдош), Дўстлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели, Саноат зонасини қамраб олади. Шимолий ғарбдан Тошкент вилоятининг Зангиота, жануби-шарқсан Янгийўл туманлари билан чегарадош. Майдони 5,19 минг га, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 0,347 минг га. Аҳолиси 154,4 минг киши (2004). Маҳаллалар ва уйжой ширкатлари сони 33 та бўлиб, 14 та мавзе ва Йўлдош (Спутник) шаҳарчасидаги (1966-йилда ташкил этилган) 17 та кичик мавзедан иборат. Кўчалар сони 147 та. Асосий магистраллари: Тошкент автомобил ҳалқа йўлининг жанубий қисми, Янги Сергели, Чоштепа, С. Толипов, Қипчоқ кўчаси; Тошкент- Ангрен темир йўл ҳам туман ҳудудидан ўтади.
Сергели туманида 1101 корхона бўлиб, шулардан 167 таси йирик, 252 таси кичик ва бошқа корхоналардир. 330 та саноат корхонасида: мебел, иккиламчи кора ва рангли металл, поршен, гигроскопик пахта, асфалт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. „Файз“ холдинг компанияси, „Мебел“ корхонаси, авиация таъмирлаш заводи, „Новатор“ (трактор поршенлари), „БаракатАлфа“ (гигроскопик пахта), „Гринворд“ (болалар озиқ-овқати, мева шарбатлари), Тошкент темир йўл масофаси (контейнерлар жўнатади) корхоналари, Қуёшдан ҳимоялаш буюмлари заводи (пластмасса ромлар ва бошқалар), „Тошкент“ халқаро аэропорти, Сергели авиаотрядлари, 3 автокомбинат, „РАФ“ автокорхонаси (йўловчиларга кичик автобусда хизмат кўрсатилади), 4, 12автобус саройлари мавжуд. Шунингдек, 973 та тадбиркор фаолият кўрсатади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 5 та мактабдан ташқари таълим маркази, 6 касбҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби бор. Соғлиқни сакдаш системасида 491 ўринли 3 та шаҳар касалхонаси, 5 поликлиника, туғруқхона, теританосил касалликлари диспансери, 33 дорихона Аҳолига хизмат кўрсатади. Ст.да Ўзбекистон Республикаси ташки иқтисодиёт миллий банки, Саноат қурилиш банки, „Асакабанк“, Уйжой жамғарма банки, Халқ банки бўлимлари мавжуд. Шаҳардаги энг йирик савдо мажмуаларидан дехдон бозори, Сергели, „Автомакон“ бозори, Пойтахт Сергели савдо маркази ишлаб турибди. 8 кутубхона, 3 маданият уйи, Усмон Носир ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа мактаби бор. 106 спорт иншооти, шу жумладан, стадион, 5 сузиш ҳавзаси, 43 спорт зали, 51 спорт майдончаси, 4 соғломлаштириш спорт мажмуаси мавжуд.
Туманда қурилиш ишлари, асосан, Тошкент зилзиласи (1966-йил)дан кейин бошланган бўлиб, 1 ва 2 қаватли ёғоч уйлар қурилган. Сергели турар жой даҳасидаги 4 ва 9 қаватли бинолар 1980- 90 йилларда қад кўтарган. Ст. турар жой фондининг умумий фойдали майдони 2718,5 минг м2 (2004).
Туманнинг асосий йўналиши — умумшаҳар маркази билан боғлайдиган Янги Сергели кўчаси. Туман ҳудудида Чоштепа ва Нўғайқўрғон археологик ёдгорликлари бор.
Олмазор (собиқ Собир Раҳимов) тумани — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1970-йилда ташкил килинган. Собир Раҳимов номи билан аталган. 1980-йилдан ҳозирги чегарасида. Тошкентнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Шимоли-ғарбда Тошкент вилояти Зангиота тумани, шимолий ва шимолий шарқда Тошкент тумани, шарқда Юнусобод тумани, жанубий ва жануби-ғарбда Шайхонтоҳур тумани билан чегарадош. Майдони 3,4 минг га, шу жумладан кўкаламзор ерлари 1,01 минг га. Аҳолиси 283,6 минг киши (2004). Кўчалар сони 290 та. Асосий магистраллари: Беруний, Ниёзов, Кичик ҳалқа йўл, Форобий, Зиёмов, Чимбой, Ус т а Ширин, Тансиқбоев, Ҳасанов, Ойбек ва Қорасарой кўчалари. 58 та махалла мавжуд.
Туман ҳудудида „Колорфлекс“, „Империал“, „Осиёбатарея“ қўшма корхоналари, 30 саноат корхонаси, шу жумладан, „Тошкентмармар“ ишлаб чиқариш. бирлашмаси, „Миконд“, агрегат, тажрибамеханика, экскаватор таъмирлаш, „Компрессор“, „Оникс“ ва чинни заводлари, „Тошкент мебел“ ишлаб чиқариш бирлашмаси, „Тола“ (пиллакашлик) корхонаси, бош кийимлар фабрикаси, 10 автотранспорт ва 10 курили ш ташкилоти фаолият кўрсатади. Туманда 19 илмий тадқиқот институти, 4 лойиҳалаш ташкилоти („Ўзгазлойиҳа“, „Ўзқишлоқхўжалик лойиҳа“, Халқ таълими Вазирлигининг лойиҳаконструкторлик бюроси, „Таш. ЗНИИЭП“), 3 олий ўкув юрти (ЎзМУ, ТошДТУ, 2Тошкент тиббиёт институти), 1 лицей, 1 касбхунар коллежи, 37 умумий таълим мактаби, 1 санъат, 1 та мусика мактаби, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор. Туман аҳолисига 47 оилавий поликлиника, 20 та касалхона, 8 маданият уйи ва саройи, 10 та кутубхона, ёш томошабинлар театри, табиат музейи, 3 та бозор, 5 та стадион, 6 та сузиш ҳавзаси, 57 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. Туман худудида „Оймомо“ маданият ва истироҳат боғи, бир неча кичик дам олиш масканлари, „Ўзекспомарказ“ халқаро кўргазмалар мажмуи, „Олимпия“ мехмонхонаси фаолият кўрсатади. 110 озиқовкат ва 51 саноат моллари дукони, 196 умумий овқатланиш корхонаси, 467 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд.
Мустақиллик йилларида Сағбон, Қорасарой, Форобий кўчалари кенгайиб, Мойқўрғон, Бешқўрғон мавзелари ташкил қилинди, уз. 1 км дан зиёд кўприк бунёд этилди.
Туман худудида меъморий ёдгорликлардан Барокхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси бор. Беруний, Фурқат, Собир РаҳимовваЛ. Б. Шастри, Бердақ, А. Кодирийга ҳайкал ўрнатилган. Шаҳар метрополитенининг Беруний метро стяси туман худудида жойлашган.
Юнусобод тумани
Юнусобод тумани — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлиги бўлиб, 1936-йилда Киров тумани номи билан ташкил қилинган. 1992-йил май ойидан Юнусобод тумани қайта номланди. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (академик А. Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қадимги бўлиб, асли „Юнусработ“ деб аталган. Бу ўринда „работ“ карвонсарой маъносида қўлланган (қаранг Работ). Шимолий томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнушожи Нодирҳожи ўғли (ХИХ аср, Юнусобод Октепасида боғроғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар билан боғлиқ. Туман шаҳарнинг шимолий қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбонидан бошланиб шимолий томонга, Тошкент катта ҳалқа йўлигача давом этади.
Майдони 4,14 минг га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдони 1,073 минг га. Аҳолиси 289,0 минг киши (2004). Кўчалар сони 441 та. Асосий магистрал кўчалари: Шароф Рашидов, Амир Темур, Аҳмад Дониш, Хуршид, Ғани Мавлонов, Жаҳон Обидова, Гвардия полковниги Хўжаев. 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 3547 корхона ва ташкилот бўлиб, кичик ва ўрта бизнес субектларининг саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 36,3 %, қурилишда 64,2 %, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 50,9 % ни ташкил этади. Улар орасида 155 та қўшма корхона фаолияти ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган.
Саноат корхоналаридан „Узбекқишлоқмаш“, „Юлдуз“ тикувчилик, „Асбобсоз“, „Раупхон“ корхоналари; вагон таъмирлаш заводлари, китобжурнал фабрикаси, „Ўзбекенерготаъмир“ ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа ишлаб турибди. Чет эл инвестициялари иштирокида фаолият кўрсатаётган „Дилек интерпрайс“, „Айлин Гида Санайи“, „Азия Силк“ шўъба корхоналари, „Растр“, „Супертекстил“ корхоналари, шунингдек, мебел ишлаб чиқарувчи 3 та кушма корхона бор.
20 га яқин илмий тадқиқот института, лойиҳалаш институтлари, 6 лицей, 6 касбҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти, 42 умумий таълим мактаби, 3 мусиқа мактаби, 70 мактабгача тарбия муассасаси, 8 та касалхона, 40 поликлиника ва амбулатория муассасалари, 1 санаторий бор. 2 кинотеатр, „Туркистон“ киноконсерт зали, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон халклари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, „Интерконтинентал“, „Дедеман Силк Роад“, „Шератон“ меҳмонхоналари, Шаҳидлар хотираси мажмуаси, 5 маданият уйи, 12 кутубхона, 186 спорт иншоотлари, Олай, Юнусобод бозорлари, 1785 та савдо, 356 та умумий ов~ қатланиш ва 467 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турипти. Тошкентнинг асосий телевизион минораси туман ҳудудида жойлашган. Турар жой фондининг умумий фойдали майдони 5223 минг м2. Тошкент ҳудудида Т. метрополитени Юнусобод йўналишининг Юнус Ражабий, Абдулла Қодирий, Минор, Ҳабиб Абдуллаев стяларидан электр поездлар қатнайди. 2005-йилгача яна 3 стя (Ф. Хўжаев, „Юнусобод“, „Туркистон“)ни ишга тушириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Яккасарой тумани
Яккасарой тумани — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936-йил Фрунзе тумани номи билан ташкил қилинган. 1992-йил майдан Тошкент деб аталди. Туман Тошкентнинг жанубий ва қисман марказий кисмида жойлашган. Шимолида Ўзбекистон кўчасидан жанубида Урта Осиё темир йўл линиясигача чўзилган. Майдони 1,39 минг га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуди 0,144 минг га. Аҳолиси 112,3 минг киши (2004). Кўчалар сони 156. Асосий магистраллари: Бобур, Усмон Носир, Нукус, Узбекистан, Шота Руставели, Афросиёб кўчалари. 17 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 24 саноат корхонаси ва 32 қурилиш ташкилоти жойлашган. 3 автотранспорт корхонаси, юк ортиштушириш темир йўл стяси, автовокзал ишлаб турибди. Йирик саноат корхоналаридан „Тоштўқимачи“ комбинати, „Тошкент ёғочни қайта ишлаш заводи“, Темирбетон маҳсулотлари заводи, „Агама“ корхонаси, поябзал, Саноатиндустрия бирлашмалари ва бошқа фаолият кўрсатади. 26 илмий тадқиқот института, лойиҳалаш ташкилотлари ва конструкторлик бюроси, 4 олий ўкув юрти (Низомий номидаги Педагогика университети, Тўқимачилик ва енгил саноат институти, Маннон Уйғур номидаги Санъат институти, Тошкент Хореография олий мактаби), 6 та касбҳунар коллежи ва лицейлар, 19 умумий таълим, 2 спорт, 2 мусиқа мактаблари, 8 кутубхона мавжуд. Туман аҳолиси саломатлиги муҳофазасини 14 даволаш муассасаси ва 5 та оилавий шифохона таъминлайди. „Тўқимачи“ стадиони, 4 сузиш ҳавзаси, 29 спорт зали, 89 корхона ва муассасаларга қарашли спорт майдончалари, 2 меғмонхона, 1 кинотеатр, 9 кутубхона, Бобур номидаги маданият ва истироҳат боги, Республика Байналминал маданият маркази, қўғирчоқ театри, Амалий санъат музейи, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кўргазмалар зали мавжуд. Аҳолига 97 озиқ-овқат, 60 саноат моллари дўкони, 188 умумий овқатланиш корхонаси, 129 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, „Аския“ деҳқон бозори хизмат кўрсатади.
Тумандаги кўп қаватли бинолар асосан, „Бошлиқ“, „Қушбеги“ турар жой массивлари ва йирик магисграллар бўйлаб жойлашган.
Яшнобод тумани
Яшнобод тумани — Тошкентдаги маъмурий ҳудудий бирлигидир. 1968-йилда ташкил қилинган туманга Ҳамза номи қўйилган. Ғарбда Амир Темур хиёбони ва Йўлдош Охунбобоев кўчасидан бошлаб шарқда Оҳангарон йўлигача давом этади. Худуди 3,46 минг га шу жумладан, кўкаламзорлар — 172 га. Аҳолиси 208,7 минг киши (2004). Кўчалар сони 220 та. Асосий магистраллари: Жарқўрғон, Лисунов, Ҳамза, Йўлдош Охунбобоев кўчалари ва Фаргона, Оҳангарон йўллари. Тошкентда 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 2152 та ташкилот, шу жумладан, 34 саноат корхонаси (Тошкент авиация ишлаб чикариш бирлашмаси ўрнида Технопарк, „Тошқишлоқмаш“, „Тошмаргёғ“, „Тошкентвино“, „Ўзбек қоғози“, „Ўзбекистон шампани“, „Тошдонмаҳсулот“, „Тошкентгуруч“ аксиядорлик жамиятлари корхоналари ва бошқалар); 168 курилиш ташкилоти; темир йўл транспорти корхоналари — тепловоз ва вагон деполари, Тошкент юк ортиштушириш темир йўл стансияси бор. Шунингдек, туманда 37 транспорт ва алоқа корхоналари жойлашган.
Кейинги йилларда ташкил қилинган „Фарм Гласе“ Узбекистан-Британия, „Туфин“ Ўзбекистон-Исроил, „ЛокКолорСинтез“ Ўзбекистон — Швейсария, „ХобасТапо“ Ўзбекистон-Германия-Швейсария, „НWА“ — Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Яшнобод туминида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президиуми, 3 илмий тадқиқот института, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, 25 умумий таълим мактаби, 50 та мактабгача тарбия муассасаси, 5 мусиқа мактаби, 4 касб-ҳунар коллежи, Тошкент биринчи тиббиёт институти ва бизнес мактаби бор. 9 та касалхона, 30 поликлиника ва амбулатория муассасаси, 1 қон куйиш стансияси фаолият кўрсатади. Аҳолига 359 озиқ-овқат, 595 саноат моллари дўконлари, 197 умумий овқатланиш, 324 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари хизмат килади. 16 жамоат кутубхонаси, 4 кинотеатр, 2 маданият саройи, 4 маданият уйи, „БахтРоҳат“ дам олиш зонаси бор. Турар жой фондининг умумий майдони 2,5 млн.м2 га яқин.
Янгиҳаёт тумани
Чилонзор тумани — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963-йилда ташкил килинган. Топонимистларнинг фикрича туман номи чилон (жийда) ўсимлигидан олинган. Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Тошкентнинг жанубий ғарбий қисмида жойлашган. Шимолида Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жанубий ғарбда Ўрта Осиё темир йўл бўйлаб Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Бобур кўчасигача давом этган. Майдони 2994 га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдонлар 1,334 минг га. Аҳолиси 217,1 минг киши (2004). Кўчалар сони 262 та. 45 та маҳалла мавжуд. Тумандаги баъзи жойлар Тошкент тарихи билан боғлиқ. Чилонзор Октепаси археологик ёдгорлиги (ИВ—ВИИИ асрлар, 10- ХИ асрлар), Абулқосим Шайх мадрасаси, Хайробод Эшон меъморий мажмуаси каби меъморий ёдгорликлар шу туман худудида жойлашган.
Асосий магистраллари — Халқлар дўстлиги, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Гавҳар, Чилонзор, Қатортол, АлХоразмий кўчалари. Ҳудудида қўшма корхоналар („Совпластитал“ Ўзбекистон — Италия қўшма корхонаси, „Ўзбегиминтернешнл“ қўшма корхонаси ва бошқалар), 24 саноат корхонаси (шу жумладан, 3 поябзал ишлаб чиқариш бирлашмаси, кўрлар жамиятининг ишлаб чиқариш комбинати, „Реле ва автоматика“, „Алгоритм“ корхоналари, электр рўзғор буюмлари заводлари); 8 илмий тадқиқот института, 8 лойиҳалаш институти, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 38 умумий таълим мактаби, 20 академик лицей ва коллеж, 65 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси; 9 касалхона ва 31 та поликлиника бор. Аҳолига 152 озиқовқат, 64 саноат моллари дўконлари, 121 умумий овқатланиш корхонаси, 96 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Чилонзор буюм бозори хизмат килади. Мукимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, 2 кинотеатр, Навоий номидаги Миллий боғ, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Халқлар дўстлиги саройи фаолият кўрсатади. 4 стадион, 101 спорт зали, 166 спорт майдончалари, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Турар жой фондининг умумий фойдали майдони 3178 минг м2.
Шайхонтоҳур тумани — Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929-йил Октабр тумани номи билан тузилган. 1992-йилда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978-йилдан ҳозирги чегарада. Шимоли-ғарбда Зангиота тумани, шимолида Собир Раҳимов, шимоли-шарқда ва шарқда Юнусобод, жанубида Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Акмал Икромов туманлари билан чегарадош. Майдони 2,73 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган майдонлар 0,832 минг га. Аҳолиси 263,1 минг киши (2004). Кўчалар сони 622 та. Асосий магистраллари: Абдулла Қодирий, Навоий, Узбекистан, Беруний шоҳкўчалари, Фурқат, Уйғур, Самарканд дарвоза кўчалари. Халқлар дўстлиги, Хадра, Чорсу, Оцтепа майдонлари, 48 та маҳалла бор.
Туманда 3379 корхона ва ташкилот мавжуд. 9 саноат корхонаси, шундан „Шарқ гули“ бадиий, Тошкент тикувчилик, „Орзу“ ишлаб чиқариш бирлашмалари, Тошкент матбаа комбинати, кўнмўйна заводи ва бошқа ишлаб турибди. 3069 кичик ва ўрта бизнес субектлари қайд этилган. Тошкентда 18 вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 лойиҳалаш институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, Полимерлар кимёси ва физикаси, Микробиология институтлари, Архитектура ва қурилиш, кимётехнология институтлари, 16 ўрта махсус ўқув юрти, 42 умумий таълим мактаби ва бошқа муассаса, ташкилотлар бор. 10 та оилавий ва стоматология шифохонаси, 18 поликлиника ва амбулатория, 8 касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом университета, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей қурилди, Ўзбек миллий академик драма театри, „Чорсу“ савдо маркази бинолари ҳамда Эски жўва бозори кайта таъмирланди.
Энг йирик гузарлари: „Гулзор“, „Ипакчи“, „Кўкча“, „Исломобод“. Туманда „Янги Камолон“, „Ҳувайдо“, „Боғкўча“, „Чўпонота“, „Ипакчи“ маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 562 озиқ-овқат, 346 саноат моллари дўконлари, 174 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, „Чорсу“ савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади.
Ўзбек миллий академик драма театри, Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, сирк, „Санъат саройи“, „Ўзкўргазмасавдо“ саройи, 9 маданият уйи ва муассасаси, Кино уйи, 22 жамоат кутубхонаси, 4 кинотеатр ва бошқа, „Пахтакор“ стадиони, „ЖАР“ спорт мажмуи, „Шарқ“, „Хадра“, „Ёшлар уйи“, „Сун Шине Тйрон“ меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида меъморий ёдгорликларидан Кўкалдош мадрасаси (ХВИ аср), Юнусхон (ХВ аср), Шайх Зайниддинбобо (13-14алар) мақбаралари сақланган.
География ва иқлим

География
Тошкент Ўзбекистоннинг иккинчи шаҳри бўлган Самарқанд ва Чимкентни чегарадан ўтадиган йўлда, сувли текисликда жойлашган. Тошкент Қозоғистон билан чегарадош иккита ўтиш жойидан атиги 13 км узоқликда жойлашган.
Аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган энг яқин географик шаҳарлар: Чимкент (Қозоғистон), Душанбе (Тожикистон), Бишкек (Қирғизистон), Қашғар (Хитой), Олмаота (Қозоғистон), Кобул (Афғонистон) ва Пешовар (Покистон).
Тошкент Чирчиқ дарёси ва унинг бир қанча ирмоқларининг қуйилишида жойлашган ва 15 м (49 фт) га қадар чуқур аллювиал ётқизиқларда қурилган. Шаҳар фаол тектоник зонада жойлашган бўлиб, кўплаб силкинишлар ва баъзи зилзилалар содир бўлади.
Тошкентда маҳаллий вақт УТC/ГМТ +5 соат.
Иқлим
Тошкентда Ўрта ер денгизи иқлими (Кöппен: Cса)[13] нам континентал иқлим (Кöппен: Дса) билан чегарадош.[13] Натижада, Тошкентнинг қиши совуқ ва тез-тез қорли бўлиб, одатда Ўрта ер денгизи иқлими билан боғлиқ бўлмаган ва ёзи узоқ, иссиқ ва қуруқ бўлади. Кўпинча ёғингарчилик қишда содир бўлади, у кўпинча қор шаклида тушади. Шаҳар қиш бошида ва баҳорда ёғингарчиликнинг икки чўққисини бошдан кечиради. Бир оз ғайриоддий ёғингарчилик шакли қисман унинг 500 м (1,600 фт) баландлигига хос. Тошкентда ёз узоқ, одатда майдан сентябргача давом этади. Июл ва август ойларида Тошкент жуда иссиқ бўлиши мумкин. Шаҳарда ёзда, айниқса, июндан сентябргача жуда кам ёғингарчилик кузатилади.[14][15]
Шаҳар ҳокимлиги
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тошкентда Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарларида бўлгани каби бошқарувнинг тарихий-миллий шакли — ҳокимлик ўрнатилди. 1991-йил 18-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг „Ўзбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳри мақоми ва давлат ҳокимияти органлари тўғрисида“ги қарорига мувофиқ Тошкентда ҳоким лавозими жорий этилди. Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади. Шаҳардаги туманларнинг ҳокимлари шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади.
Шаҳар ҳокимлари:
- Адҳамбек Фозилбеков (1991—1994)
- Козим Тўлаганов (1994—2001)
- Рустам Шоабдураҳмонов (2001—2005)
- Абдуқаҳҳор Тўхтаев (2005—2011)
- Раҳмонбек Усмонов (2011—2018)
- Жаҳонгир Ортиқхўжаев (2018—2023)
- Бахтиёр Раҳмонов (2023)
- Шавкат Умрзоқов (2023—)
Аҳолиси

1983-йилда Тошкент шаҳри аҳолиси майдони 256 км2 бўлган муниципалитетда яшовчи 1 902 000 кишини ташкил этар эди. 1991-йилга келиб, Совет Иттифоқи тарқатилиб юборилгандан сўнг, Тошкентнинг доимий аҳолиси сони 2 136 600 кишини ташкил этди. Шу йили аҳоли сони бўйича ушбу шаҳар Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида тўртинчи ўринда турган (Москва, Киев ва Санкт-Петербург шаҳарларидан кейин). Ҳозирга келиб, Тошкент МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларида аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турмоқда. 2024-йил 1-январ ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси 3,040,786 кишини ташкил этмоқда.[2][16][17]
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
<грапҳ>{"ахес":[{"формат":"д","грид":фалсе,"пропертиэс":{"ахис":{"строке":{"валуэ":"#54595д"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2}},"грид":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"лабелс":{"алигн":{"валуэ":"ригҳт"},"англе":{"валуэ":-45},"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"тиcкс":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"сcале":"х","титле":"Йил","тйпе":"х"},{"формат":",д","грид":труэ,"пропертиэс":{"ахис":{"строке":{"валуэ":"#54595д"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2}},"грид":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"лабелс":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"тиcкс":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"сcале":"й","титле":"Аҳоли","тйпе":"й"}],"дата":[{"формат":{"парсе":{"х":"интегер","й":"интегер"},"тйпе":"жсон"},"наме":"чарт","валуэс":[{"сериэс":"й","х":1897,"й":155673},{"сериэс":"й","х":1950,"й":755000},{"сериэс":"й","х":1959,"й":911930},{"сериэс":"й","х":1960,"й":964000},{"сериэс":"й","х":1970,"й":1384509},{"сериэс":"й","х":1979,"й":1780002},{"сериэс":"й","х":1980,"й":1818000},{"сериэс":"й","х":1983,"й":1902000},{"сериэс":"й","х":1989,"й":2072459},{"сериэс":"й","х":1990,"й":2100000},{"сериэс":"й","х":1991,"й":2130200},{"сериэс":"й","х":1995,"й":2097400},{"сериэс":"й","х":2000,"й":2142300},{"сериэс":"й","х":2001,"й":2137900},{"сериэс":"й","х":2002,"й":2136600},{"сериэс":"й","х":2003,"й":2139200},{"сериэс":"й","х":2004,"й":2135400},{"сериэс":"й","х":2005,"й":2135700},{"сериэс":"й","х":2006,"й":2140600},{"сериэс":"й","х":2007,"й":2157100},{"сериэс":"й","х":2008,"й":2180000},{"сериэс":"й","х":2009,"й":2206300},{"сериэс":"й","х":2010,"й":2234300},{"сериэс":"й","х":2011,"й":2296500},{"сериэс":"й","х":2012,"й":2309300},{"сериэс":"й","х":2013,"й":2340900},{"сериэс":"й","х":2014,"й":2352900},{"сериэс":"й","х":2015,"й":2371300},{"сериэс":"й","х":2016,"й":2393200},{"сериэс":"й","х":2017,"й":2424100},{"сериэс":"й","х":2018,"й":2464900},{"сериэс":"й","х":2019,"й":2509900},{"сериэс":"й","х":2020,"й":2571700},{"сериэс":"й","х":2021,"й":2694400}]}],"ҳеигҳт":170,"легендс":[],"маркс":[{"фром":{"дата":"чарт"},"пропертиэс":{"энтер":{"строке":{"фиэлд":"сериэс","сcале":"cолор"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2.5},"х":{"фиэлд":"х","сcале":"х"},"й":{"фиэлд":"й","сcале":"й"}},"ҳовер":{"строке":{"валуэ":"ред"}},"упдате":{"строке":{"фиэлд":"сериэс","сcале":"cолор"}}},"тйпе":"лине"}],"сcалес":[{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"х"},"наме":"х","ниcе":труэ,"ранге":"wидтҳ","тйпе":"линеар","зеро":фалсе},{"cламп":труэ,"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"й"},"домаинМин":0,"наме":"й","ниcе":труэ,"ранге":"ҳеигҳт","тйпе":"линеар","зеро":фалсе},{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"сериэс"},"наме":"cолор","ранге":"cатегорй10","тйпе":"ординал"}],"версион":2,"wидтҳ":340}</грапҳ> | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Манба: Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси,[2][18] БМТ[19] ва Демосcопе.ру[20][21][22][23][24] | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тарихий ва архитектура ёдгорликлари
Мадрасалар
Мустақиллик йилларида Тошкентдаги ислом маданияти обидаларининг аксарияти, жумладан, Кўкалдош, Абулқосим, айниқса, Ҳазрати Имом мавзеида жойлашган Мўйи Муборак, Бароқхон мадрасалари қайта таъмирланиб, илгаригидай маҳобатли манзара кашф этди. Улар бир пайтлар минглаб талабаларни ўз бағрига олган гавжум гўшалар бўлиб, рус истилоси даврида бир муддат кимсасиз, харобага ҳам айлантирилди.
ХИХ асрда Тошкентда таълим-тарбия соҳаси Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қўқон маданий-маънавий алоқалар тизимида ривожланиб борган. Бу жараёнда Тошкент мадрасалари ва мударрисларининг ўрни катта бўлгани табиий.
Туркистон генерал-губернаторлиги Маориф бошқармаси маълумотларига кўра, 1890—1893-йилларда губернаторликда жами 214та мадраса бўлиб, шундан 21таси Тошкентда жойлашган эди. Чоризм истилосининг дастлабки йилларида мадрасаларда таълим ва ўқитиш ишлари анъанавий қоидалар асосида олиб борилган бўлса, кейинчалик уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва ўқув ишларини тартибга солишни ўлка маориф бошқармаси ўз қўлига олган. Бу пайтда Тошкент мадрасаларидан Абулқосимхон мадрасасида 120, Хожа Аҳрор мадрасасида 80, Бекларбеги мадрасасида 150, Кўкалдош мадрасасида 80, Шарифбой мадрасасида 20, Шукурхон мадрасасида 20 нафар талаба ўқиган. Лекин олдингидек, аксарият талабалар Тошкент мадрасалари билан қаноатланмай, Бухоро, Самарқанд, Қўқон мадрасаларида билимларини ошириб қайтганлар.
Тошкент мадрасалари тўғрисидаги архив манбалари, ўша давр матбуоти ёки ана шу йилларда Тошкентда бўлган рус ўлкашуносларининг маълумотлари, айниқса, мадрасалар сони борасида ҳар хил хабарлар беради. Хусусан, 1865—1868-йиллари Тошкентда бўлган А.Хорошхин „Очерки Ташкента“ номли кундалигидаги маълумотда айрим мадрасаларнинг номини, вақф мулкларини келтириб ўтган бўлса, Н. Маэв 1876-йили Тошкентда жами 11 та мадраса мавжудлигини таъкидлайди. „Туркистанскиэ ведомости“ газетасининг 1876-йилги 48-сонида босилган расмий маълумотда эса 13 та мадраса тилга олинган.
Бироқ ХИХ асрда Тошкентда яшаб ижод этган муаррих Муҳаммад Солиҳхожа эса ўзининг „Тарихи жадидайи Тошканд“ асарида Тошкентдаги 20 та мадраса тўғрисида бирмунча батафсил маълумот бериб ўтган.
Улар орасида энг қадимийси — Хожа Аҳрор жоме масжидининг шимолида пишиқ ғишт ва йўнилган тошдан қурилган Хожа Аҳрор мадрасаси бўлиб, у йигирмата ҳужра, битта дарсхона ва масжидни ўз ичига олган. У ерда Тошкент ва бошқа ҳудудлардан таҳсил талабида келган саксондан зиёд талабалар ўқишган.
Шайхонтоҳур даҳасидаги мадрасалардан яна бири Кўкалдошдир. Муҳаммад Солиҳхожанинг ёзишича, бу мадраса Бароқхоннинг ўғли Дарвишхон томонидан бунёд этилган. 1735-йил Уфада бўлган тошкентлик савдогар Н. Алимов маълумотларига кўра, ХВИИИ аср охирига келиб, мадраса карвонсаройга айлантирилган. Тошкент тарихи тадқиқотчиларидан А. Добросмислов Кўкалдош мадрасаси дастлаб уч қаватли, ўттиз саккизта ҳужрали бўлганини таъкидлайди. Кейинчалик мадрасанинг фақат бир қавати сақланиб қолган. Муҳаммад Солиҳхожа Кўкалдош мадрасаси 1868 ва 1886-йилларда Тошкентда юз берган зилзилалардан қаттиқ зарар кўрганини ёзади.
Шунингдек, ХИХ асрнинг 30-йилларида Муҳаммад Алихон буйруғи билан бунёд этилган Азимота мадрасаси ҳам Чорсу яқинида бўлган. Лекин бу мадраса ҳақида маълумотлар жуда кам.
„Тарихи жадидайи Тошканд“ асарида батафсил тавсифланган ва энг кўп тилга олинган мадраса Эшонқули додхоҳ мадрасасидир. Бу мадраса 1256 (1838) йили Тошкент ҳокими Лашкар Бекларкегининг ўғли Эшонқули додхоҳ томонидан қурдирилган бўлиб, Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида жойлашган ва катта кўчага туташ бўлган. У ерда 1920-йил Вақф шўъбаси қарамоғидаги мадрасада Муродхўжа Солиҳхўжа ўғли ислоҳ қилинган диний ва дунёвий дарслар ташкил этади. Харобага айланган Эшонқули додхоҳ мадрасасининг охирги қолдиқлари 1964-йилда суриб, текислаб ташланган.
Муҳаммад Солиҳхожа 1274 (1857) йили Тошкент ҳокими Аҳмад қушбеги (1856—1857) томонидан Қаффол Шоший мақбараси жанубида Мўйи Муборак мадрасаси қурилганини ёзади. Тарихчи ўша даврларда мадраса ўрнини аҳоли Хожа Аҳрор туғилган жой деб тушунгани боис „Хожа Аҳрор майдони“ деб атаганини таъкидлайди. Асарда келтирилишича, мадрасанинг алоҳида бир гумбази бўлиб, унда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг соч толалари — мўйи муборак сақланган.
Юқорида тилга олинганлардан Кўкалдош мадрасаси бугунги кунда ҳам ўз фаолиятини давом эттириб, кўплаб талабалар таълим оладиган даргоҳ сифатида ишлаб турибди. Қолганлари эса, юртимизнинг ёрқин маънавий қиёфасини ўзида акс эттирувчи муборак тарихий обидалар қаторида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда.
- Кўкалдош мадрасаси (ХИВ аср)
- Каффол-Шоши мақбараси (ХВ аср)
- Ҳазрати Имом архитектура ансамбли (ХВИ аср)
- Абул Қосим мадрасаси (ХИХ аср)
- Баракхон мадрасаси (ХВИ аср)
- Жума масжиди (ХИХ аср)
- Амир Темур музейи
- Амир Темур хиёбони
- Мустақиллик майдони
- Истиқлол майдони
- Жасорат монументи
- Ҳасти Имом майдони
- Тилла Шайх масжиди
- Хадра майдони
- Тўле би мақбараси
- Сўфи Ота мақбараси
- Тошкент телеминораси
Тарихи

- Тошкент шаҳрининг ривожланиши
-
1860-йил
-
1913-йил
-
1940-йил
-
1965-йил
-
1967-йил. Тошкент зилзиласи (1966)
-
1981-йил
-
2000-йил
Совет давридаги Тошкент
Тошкент маҳаллалари ҳақида аниқроқ ёзма маълумотлар даҳалардаги қозилик дафтарларида, ХИХ асрнинг 2ярмида эса русча нашрларда қайд этилган. Шунга кўра, 1865-йил Тошкентда 140 та маҳалла бўлган, аҳолиси 76 минг киши. Туркистон ўлкаси статистикаси йилномасида (1876) Тошкентда 149 та маҳалла (Шайхонтоҳур даҳасида 48 та, Себзор даҳасида 38 та, Кўкча даҳасида 31 та, Бешёғоч даҳасида 32 та) бўлганлиги таъкидланган. Н. Г. Маллицкий 1927-йил нашр этган рўйхатда эса Тошкентда 280 та маҳалла ва шаҳар аҳолисига тегишли 171 та мавзе номи бор (қаранг плансхема). Мавзелар, одатда, шаҳарликларнинг шаҳар ташқарисида жойлашган экинзорлари ва боғларидан иборат бўлган; шўролар даврида мавзелар давлат томонидан мусодара қилиниб жамоа хўжалигига айлантирилган.
Пойтахтга айланиши
1925-йил 17-февралда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Бутунўзбек Советларининг биринчи таъсис қурултойида „Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил топиши тўғрисида Декларация“ қабул қилинган. Республиканинг биринчи пойтахти этиб Бухоро шаҳри танланган[25].
2012-йилда „Ўзбекистон“ нашриёти томонидан чоп этилган „Ўзбекистон тарихининг муҳим саналари“ номли китобдаги маълумотларга кўра, 1925-йил апрел ойида мамлакат пойтахти Бухоро шаҳридан Самарқанд шаҳрига кўчирилган. 1930-йилда эса пойтахт Тошкент шаҳрига кўчирилади ва 1991-йил 31-августга қадар ЎзССРнинг, ундан сўнг эса Ўзбекистон Республикасининг бош шаҳри бўлиб келмоқда[25].
Ўзбекистон пойтахтини Самарқанддан Тошкентга кўчириш тўғрисидаги телеграм’даги „Олд Ташкент“ каналида[26] эълон қилинган тарихий ҳужжатда ёзилишича, „Ўзбекистон Ижтимоий Шўро Жумҳурияти Шўролар Марказий ижроия қўмитаси“ (ўша вақтдаги олий ҳокимият органи) томонидан Тошкентнинг мамлакатдаги энг йирик иқтисодий ва саноат маркази сифатидаги аҳамиятини, Ўзбекистоннинг „бош пахта раёни — Фарғона водийси“ билан алоқа қилиш ва унга раҳбарлик қилиш Тошкентдан қулайроқ бўлишини, Тошкентда бўлган Ўрта Осиё идоралари билан Ўзбекистон ҳукумат идоралари бир шаҳарда туриб „яқин иттифоқда бўлишини назарда тутиб“ қабул қилинган. Ушбу ҳужжат мамлакат Конституциясига ўзгартириш кирита оладиган ўша вақтдаги олий ҳокимият органларидан бири томонидан ўзбек тилида ва Ўзбекистонда 1929—1940-йилларда амалда бўлган лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзуви (яналиф)да ёзилган. Ҳужжатга ЎзССР Шўро Марказий Ижроқўми раиси бўлган Йўлдош Охунбобоев имзо чеккан[25].
Тошкентнинг Маъданий маъиший иншоотлари



Тошкентнинг энг гавжум қисми, унинг бозорлари ҳисобланган. Эски жўва, Чорсу ва Кўкалдош мадрасаси оралиғида Регистон, Чорсу ва Каппон (ғалла) бозорлари жойлашган. Регистон бозорида хонликларда ишлаб чиқарилган моллар билан бир қаторда Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Кошғар, Хитой ва Россиядан келтирилган моллар ҳам сотилган. Тошкентдан савдо карвонлари дашт орқали Сибир шаҳарлари, Кошғар, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон томон қатнаган. Тошкент давлати ташқи ва ички савдони ривожлантириш мақсадида олд томонида „Муҳаммад Юнусхўжа Умарий“ деб ёзилган, сиртига лочин ёки йўлбарс тасвирлари туширилган ўз тангаларини зарб этиб, мустақил ички ва ташки сиёсат юритган. Юнусхўжа, айниқса, Россия билан муттасил савдо алоқалари олиб бориш ва уни кенгайтиришга интилган. 1792-йил Юнусхўжа рус подшосига хат юбориб унга Катта жуз бийлари билан иттифоқ тузганлигини, Тошкентдан Россияга элтадиган карвон йўлларидаги талончиликлар тўхтатилганлигини хабар қилади. 1802-йилнинг кузида Юнусхўжа вазири аъзам Муллажон Охунд Маҳзум билан Ашурали Баҳодир мингбошини СанктПетербургга элчи килиб юборади. Элчиликдан мақсад, фақат савдо алоқаларини кенгайтиришгина эмас, балки Россиядан қуроляроғ, чўян ва мис рудаларини сотиб олиб, ўз ҳарбий кучини мустаҳкамлаш ҳамда Россиядан туп куювчи уста ва кончиларни Тошкентга таклиф этиб, бу ерда тўпчилик ҳунармандчилигини ривожлантириш ва конларни ишга солиш ҳам кўзда тутилган эди. 1803-йил март ойида Тошкент элчилари император Александр И ва давлат канслери ҳамда ташқи ишлар вазири граф А. Воронсов қабулида бўлдилар.
Россияда Октабр тўнтариши ҳақидаги хабар Тошкентга етиб келгач, болшевиклар ва сўл эсерлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш учун курашдилар. 1917-йил 28-октабрда Бош темир йўл устахонасининг маҳаллий миллатга мансуб бўлмаган ишчилари ҳамда аскарлар қўзғолон бошладилар. Улар темир йўл депоси, товар омборлари, 1Сибир полки казармаларини ишғол қилдилар. Шаҳар маркази қўзғолончилар қўлига ўтди. 1 (14) ноябрда Тупроққўрғон ҳам ишғол қилингач, Тошкентда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. Шу тариқа Тошкентда Россиядан бадарға қилинган болшевиклар 1917-йил 1-ноябрда темир йўл мастеровойлари ёрдамида тўнтариш ўтказиб ҳокимиятни эгалладилар. 1918-йил 30-апрелдан Тошкент Туркистон АССРнинг пойтахти деб эълон қилинди. 1924-йилда Ўзбекистон пойтахти Самарқандга кўчирилди. 1930-йилдан Тошкент яна пойтахт бўлди.
Совет ҳукумати йилларида Тошкент маҳаллалари бошланғич маъмурий бирлик шаклида сақланиб қолди, бироқ уларнинг вазифалари кўп томондан чеклаб қўйилди.
Замонавий иншоотлар
Иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда Тошкентда бир қанча саноат корхонаси — тикувчилик, тамаки, поябзал фабрикалари, тўқимачилик комбинати, металлсозлик, машинасозлик заводлари ва бошқа қурилди. Бўзсув, Қодирия, Бўрижар ГЕСлари бунёд қилинди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкент саноати бутунлай фронтга хизмат қилдирилди. Саноат 1943-йилда 1940-йилдагига нисбатан 3 баробар кўп маҳсулот берди. Уруш йилларида немислар оккупация қилган вилоятлардан эвакуация қилинган 300 минг киши, шу жумладан, 200 мингга яқин бола Тошкентга жойлаштирилди. 1930—1940-йилларда Тошкентда асосан, қишлоқ хўжалиги.ни техника билан таъминлашга қаратилган оғир саноат тармоклари тез суръатлар билан ривожлантирилди. Йирик саноат корхоналари — „Узбекқишлоқмаш“, экскаватор заводи, „Тоштекстилмаш“, „Тошпахтамаш“, „Тошкенткабел“, ёғмой комбинати, карборунд заводи, машинасозлик, электр лампа ва электр механика заводлари, йирик панелли уйсозлик комбинати ва бошқа курилди.
1966-йил 26-апрелда Тошкентда юз берган зилзила натижасида шаҳар жиддий шикастланди. Зилзила оқибатлари қисқа муддат (3,5 йил)да тугатилди (қаранг Тошкент зилзиласи). Шаҳар қиёфаси бутунлай ўзгарди. Тошкент ҳудуди атрофга боғ ва экинзорлар ҳисобига тез ўсди, кўплаб турар жой массивлари, жамоат бинолари, метрополитен қурилди. 1983-йилда шаҳарнинг 2000-йиллик тўйи ўтказилди.
Мустақиллик даврида
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тошкентда Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарларида бўлгани каби бошқарувнинг тарихиймиллий шакли — ҳокимлик ўрнатилди. 1991-йил 18-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг „Ўзбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳри мақоми ва давлат ҳокимияти органлари тўғрисида“ги қарорига мувофиқ Тошкентда ҳоким лавозими жорий этилди. Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Шаҳардаги туманларнинг ҳокимлари шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади хамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Тошкент 2000-йилликдан ортиқ тарихга эга. Бу давр ичида у мудофаа девори билан ўралган қалъадан жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири, Ўзбекистон Республикасининг пойтахтигача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди. Кдс. ўрнидан неча бор силжиб, номи хам бир неча марта ўзгарди. Хожа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буток алломалар шу ҳуджда яшаб, ижод этганлар.
Тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қадимги Чоч ёки Шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилмахил ҳамда узуқюлуқ тарзда акс этган. Зардуштийларнинг қадимги муқаддас китоби Аээcмона Сирдарё ҳавзасидаги мамлакат „Турон“, аҳолиси эса „тур“лар деб юритилган. Бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи — Қанғха (Қанға) шаҳри борлиги тилга олинади.
1991-йил 31-августда Тошкентда Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди. Ҳозирги Тошкент Ўзбекистон Республикасининг сиёсий маркази ҳамдир. Бу ерда Ўзбекистон Президентининг қароргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, ижтимоий ҳаракат ва партияларнинг ва бошқа жамоат ташкилотларининг марказлари, чет эл элчихоналари, БМТ га қарашли ташкилотлар ваколатхоналари жойлашган. Тошкент чет эллардаги биродарлашган шаҳарлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда, Тошкент бир қанча хорижий шаҳарлар билан биродарлашган.
Тошкентнинг энг муҳим хусусиятлари шаҳар герби (рамзи)да акс этган. У узоқ тарихга эга. Илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. ВИИИ асрда Чоч (Шош) шаҳрининг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни ВИИИ аср биринчи ярмида ҳукмдорлик қилган Ябғу Тарновча номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида крплон, орқасида эса қанғарларнинг айри там/али ва суғд ёзувида „Тарновча“ деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин. Тошкент ҳукмдорлари кўпинча ўз валиахдларига ҳам тоғнинг энг кучли ва эпчил жонзодига қиёсан Элбарсхон, Белбарсхон каби исм қўйганлар. Тошкентнинг Ўзбекистон мустақиллиги давридаги герби 1996-йилда тасдиқланган, 2003-йилда герб тасвирига қисман ўзгартиришлар киритилган (519бетдаги раемга қ.).
Тошкентда жаҳон мамлакатлари, БМТ ташкилотлари ва Марказий Осиё давлатларининг турли муҳим мавзулардаги семинар, симпозиум ва қурултойлари ўтказиб турилади. 1998-йилда ЙУНЕСКО ташкилоти Ижроия Кенгашининг 155-сессияси, 1999-йил 19-20-июлда Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича 6Қ2 гуруҳининг БМТ ҳомийлигидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда тарихий Тошкент декларацияси қабул қилинди. 2000-йил сентабрда ЙУНЕСКО хрмийлигида „Динлараро диалог ва дунё маданияти“ мавзуидаги халқаро конфесс, 2003-йил 14-майда „Интерконтинентал“ меҳмонхонасида „Марказий Осиё 20асрда: ҳамкорлик, шериклик ва мулоқот“ мавзуида халқаро конференсия, 2004-йил июн ойида Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг конференсияси ўтказилди. Тошкентда мустақиллик шарофатидан келиб чиқиб ҳам иқтисодиёт, ҳам маънавият соҳасида туб ислоҳотлар қилина бошлади. Иқтисодиёт соҳасида бозор муносабатларига ўтилиши талаблари асосида бизнес, ишбилармонликни, хорижий сармоялар киритишни рағбатлантириш, янги банккредит системасини барпо этиш, мулкни хусусийлаштиришга доир бир қанча амалий тадбирлар кўрилди. Шаҳарда хорижий мамлакатлар ишбилармонлари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар, фирмалар очиш ривож топа бошлади.
Шаҳар қиёфасига шарқона тус берилишига аҳамият берилди. 1991-йил 1-сентабрда Тошкентдаги Марказий майдонни Мустақиллик майдони деб аташ ҳақида Ўзбекистон Президенти фармони эълон қилинди. Кўчалар, майдонлар, ташкилотлар, туманлар қайта номлана бошлади. Шаҳар марказидаги энг катта хиёбон Амир Темур номи билан аталиб, Соҳибқиронга ҳайкал ўрнатилди ва темурийлар даври тарихи давлат музейи қурилди. Шаҳарнинг олимлар яшайдиган даҳасидаги майдонлардан бирига Мирзо Улуғбекка ҳайкал қўйилди ва ҳоказо.
Тошкентни ободонлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Шаҳарга керак бўлмаган, унинг табиий муҳитини бузадиган корхоналар, ташкилотлар ёпилди ёки шаҳардан ташқарига кўчирилди. Тошкентнинг Эски шағар қисмида жойнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, асосан, 1995-йилдан бутун инфраструктурани комплекс ривожлантиришга киришилди. Маҳаллалараро алоқаларни сақлаб қолиб, шаҳарнинг тарихан таркиб топган қисмини тубдан таъмирлаш ва ободонлаштириш йўлида катта ишлар килинди. Жумладан, Эски шаҳарнинг Кррасарой, Сағбон, Бобожонов, Форобий кўчалари кенгайтирилиб, кайта очилди. Бу кўчаларда транспорт қатнови яхшиланди. Фарғона йўли, шунингдек, Тошкентни Қозоғистон билан боғловчи Келес кўприги ва бошқа қайта қурилди. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом университети, „Туркистон“ саройи, Республика Биржа маркази, „Тата“ („Қуалитй“) меҳмонхонаси, „Тошкентленд“ истироҳат боғи ва бошқа иншоотлар фойдаланишга топширилди. „Олай“, „Эски жўва“, „Фарҳод“, „Бешёғоч“, „Миробод“, „Асака“, „Отчопар“, „Паркент“, „Кўкча“ бозорлари деярли қайта қурилди. Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши ишга туширилди. Тошкентдаги бир қанча хашаматли бинолар, Ўзбекистон миллий боғи, Япон боғи, Ғафур Ғулом номидаги боғ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Халқаро бизнес маркази, Темурийлар тарихи Давлат музейи, „Интерконтинентал Тошкент“, „Ле Меридиан отел Ташкент Палаcе“, „РадиссонСАС Ташкент“ меҳмонхоналари, „Юнусобод“, „ЖАР“, „Голфклуб“ спорт мажмуалари, энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон миллий банки спорт мажмуаси, шаҳарнинг бир қанча жойларида қурилган кўприклар ва кичик ҳалқа йўли, „Шаҳидлар хотираси“ мажмуи, „Хотира“ майдони, Ўзбекистон тасвирий санъати галереяси ва бошқа Ўзбекистон пойтахтининг тараққий қилиш бош режасининг энг кўзга кўринган босқичлари холос. Бу ўзгариш ва қурилишларнинг муаллифи ва ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовдир.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида „Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллабқувватлаш ҳақида“ги фармони (1998) ва қонуни (1999), „Обод маҳалла йили“ дастури (2003) асосида Т. маҳаллалари ўз ҳуқуқий мақомига эга бўлди. Уларнинг фаолият доираси кенгайди. Маҳаллалар юридик шахс сифатида ўз мулкига, молиявий бюджетига банкдаги ҳисоб рақами — жамғармасига эга бўлди, раҳбарият (раис, котиб)нинг нуфузи ортди, вазифалари аниқ белгиланди. Маҳаллалар ўз ҳудудларида савдо ва маиший хизматни, санитария ва экологик ҳолатларни яхшилаш, тўловлар системасида иштирок этиб, маҳалла ва аҳоли аҳволини яхшилашга кўмаклашиш кабиларда фаол қатнашиш имконига эга бўлдилар.
Шаҳарда 493 фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи — фуқаролар йиғини (маҳалла қўмитаси) ишлайди (яна қаранг Маҳама).
Тошкент — Республиканинг энг йирик саноат маркази. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 30 % га яқини пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Шаҳар саноатида 14 тармоққа мансуб 300 дан зиёд асосий корхоналар ишлаб турибди. Саноат ишлаб чиқариш. таркибида электр энергетикаси, машинасозлик ва самолёцозлик, металлга ишлов бериш, бинокорлик материаллари, енгил ва озиқовқат саноати каби тармоклар салмоқди ўринни эгаллайди. Т. тўқимачилик комбинатида ип газлама маҳсулотининг асосий қисми ишлаб чиқарилади. Авиация ишлаб чиқариш. бирлашмаси, Тошкент трактор заводи, „Алгоритм“, „Зенит“ ишлаб чиқариш бирлашмалари, электроника заводи, „Тонг“, „Малика“, „Юлдуз“ тикувчилик фабрикалари, бинокорлик корхоналарининг кенг тармоғи ишлаб турибди. Бу корхоналар ўз маҳсулоти билан ташки дунёга чиқмоқда. Авиация ишлаб чиқариш. бирлашмасининг жаҳон андозаларига жавоб берадиган „Ил76“, „Ил114“ самолётлари ишлаб чиқарилмоқда.
Тошкент корхоналари Германия, Сянган, Венгрияга мис сими, бир қанча мамлакатларга пахта териш машиналари, Белгия, Швейсария, Франсия, Германия, АҚСҲ, Сербия ва Черногорияга пахта толаси ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилади. Тошкентда 80 дан зиёд хорижий мамлакат фирма ва компаниялари билан биргаликда ташкил этилган 1423 қўшма корхона ва фирмалар фаолият кўрсатмоқда (2004). Жумладан, Туркиянинг „Шайхонтоҳур текстил“, „Сағбонтекстил“, Жанубий Кореянинг „УЗОмегаТех“, Германия ва Швейсариянинг „Хобас тапо“, АҚШнинг „Безак“ қўшма корхоналари Тошкент иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқса. 2003-йил нодавлат секторида саноат маҳсулотларининг ҳажми 88,6 % га етди.
Транспорти
| Тошкент метросининг интерактив харитаси |
|---|
Тошкент Ўрта Осиёдаги энг йирик транспорт чорраҳаси, аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Шаҳарда темир йўл вокзали, 2 аэропорт, автовокзал, 5 автостансия ишлайди. Тошкент шимолий вокзали ердан Тошкент — Оренбург — Москва, Тошкент — Туркманбоши, Тошкент — Наманган — Андижон ва бошқа темир йўл ўтган. Тошкент — Янгийўл, Тошкент — Хўжанд, Тошкент — Самарканд, Тошкент — Гулистон йўналишида электр поездлари қатнайди. Тошкентдан МДҲ дан ташқари Лондон, Франкфурт Майн, ТелАвив, Жидда, Деҳли, Карачи, Истанбул, Бангкок, Пекин, НюЁрк, Амстердам, Шаржа (БАА), КуалаЛумпур, Теҳрон шаҳарларига мунтазам ҳаво йўллари, Ҳалаб, Токио, Сеул, Осиё ва Европанинг кўпгина шаҳарларига чартер йўловчилар ташувчи рейслар ўтган.
Шаҳардан бир неча муҳим автомобил йўли бошланади, уларнинг энг йириги — Катта Ўзбекистон трактў. Тошкент ҳалқа автомобил йўли мавжуд. Шаҳар йўловчилар ички қатнови метрополитен, автобус, такси орқали амалга оширилади.
Маорифи ва маданияти
2003/04 ўқув йилида Тошкентда 362 умумий таълим мактаби бўлиб, 378,9 минг ўқувчи, 11 гимназияда 17,1 минг ўқувчи, 23 академик лицейда 9,3 минг ўқувчи, 30 мусиқа ва 25 спорт мактабида 19,2 минг ўқувчи таълим олди. Тошкентда 30 олий ўқув юрти (жумладан, Ўзбекистон миллий университети, И ва ИИ Тошкент Тиббиёт институтлари, Педагогика университети, Иқтисодиёт университети, Ислом университети, Техника университети ва бошқалар) бўлиб, уларда 107,8 минг талаба таълим олди (2004). Тошкентда 1998 — 2003-йилларда 47 касбҳунар коллежи ва академик лицейлари бинолари ишга туширилди. Улар замонавий дастгоҳ ва техника билан жиҳозланди. Шаҳарда 31 касбҳунар коллежида 29,1 минг ўқувчи ўқийди.
Тошкентда 16 музей (Ўзбекистон давлат санъат, Адабиёт, Ўзбекистон кино санъати, Ўзбекистон соглиқни сақлаш, Антиқа ва заргарлик буюмлари ва бошқа музейлар) бўлиб, уларда 800 мингга яқин экспонат қўйилган, 166 жамоат кутубхонаси (13,8 млн. нусха асар), 9 маданият саройи, 65 маданият уйи бор.
Тошкентда 13 театр (Ўзбек миллий театри, Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри, Аброр Ҳидоятов номидаги ёшлар театри, Йўлдош Охунбобоев номидаги Ўзбек давлат республика ёш томошабинлар театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, қўғирчоқ театри, Рус давлат республика ёш томошабинлар театри, оперетта театри ва бошқалар) мавжуд.
Тошкент сиркида 1940-йилдан бошлаб машҳур ўзбек дорбозлари- Тошканбоевлар сулоласи фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тошкентда 16 маданият ва истироҳат боғи бор. Шулардан бири марказий, 5 таси болалар боғи (шулардан бири шаҳар боғи), 10 таси маданият ва истироҳат боғи. Айниқса, Алишер Навоий номидаги миллий боғ, Ғафур Ғулом, Фурқат, Бобур номидаги, „Боғи эрам“, „Аквапарк“ боғлари машҳур. Ундан ташқари дендрапарк, ботаника боғи, ҳайвонот боғи, Гагарин бош фаолият кўрсатади. Амир Темур хиёбони ва бошқа бор. Тошкентдаги зиёратгоҳ жойлардан Шайх Зайниддин, Чўпонота, Каффол Шоший, Хўжа Аламбардор мақбаралари мавжуд.
Тошкентда 18,6 минг ўринли (10 минг кишига 86,8 ўрин) 99 касалхона муассасасида 16,5 минг врач, 25,2 минг ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. Шаҳарда 115 поликлиника, 594 дорихона фаолият кўрсатади. Республика аҳамиятидаги шошилинч тиббий ёрдам, урология, кўз микрохирургияси, кардиология, жаррохлик, онкология марказлари Тошкентда жойлашган.
Тошкентда 5 санаторий, 19 та санаторий-профилакторий, дам олиш уйи бор, шулардан, Чинобод санаторийси, Тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий тадқиқот институти қошидаги даволаш клиникаси ва болалар стационари ва бошқа фаолият кўрсатади. Тошкент яқинида Тошкент минерал суви балнеологик курорти жойлашган.
1994-йилда Тошкентда „Юнусобод“ теннис саройи қурилиб, унда ЎзР Президенти соврини учун теннис бўйича катта халқаро мусобақалар ўтказилмоқда. Шаҳарда Олимпиада ўринбосарлари билим юрти, „Пахтакор“ спортмашғулот бирлашмаси, „Қибрай“ ўқувмашғулот марказлари, енгил атлетика бўйича „Янгиобод“ ўқувмашғулот базаси жойлашган. „Ёшлик“ спорт аренаси, „Пахтакор“ марказий стадиони ва бошқа халқаро спорт талабларига жавоб берадиган спорт иншоотлардир. Шу боис Тошкентда катта халқаро спорт мусобақалари ўтказиб турилади. 1995-йил сентабрда 1Марказий Осиё ўйинлари, 1998-йил ноябда „сув парией“ синхрон сузиш бўйича 1халқаро турнир, 1999-йил 7-июнда „Динамо“ теннис кортида „Ташкент опен“ хотинқизлар турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ футбол жамоаси ўз стадионида жаҳон ва Осиёнинг нуфузли жамоалари билан учрашувлар ўтказиб келмоқда. Машҳур ўзбек кураши бўйича ҳам Тошкентда халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. 2004-йил июл ойида тошкентлик Рустам Қосимжоновнннг шахмат бўйича жаҳоннинг энг кучли шахматчиларини енгиб Жаҳон чемпиони унвонини олиши ўзбек шахмат спортининг буюк ғалабасидир. Тошкентда спорт мавзусига бағишланган бир қанча журнали ва газ.лар чиқади. Шулардан „Спорт“, „Ўзбекистон футболи“ ва бошқаларни айтиш мумкин. Ўзбекистонда спорт кадрларини, асосан, Ўзбекистон давлат жисмонии тарбия институти тайёрлайди. Инт қошида 1993-йилдан Ўзбекистон Олимпия академияси фаолият кўрсатади.
Тошкентда 19 номда республика газеталари, 2 вилоят газ. („Тошкент ҳақиқати“, „Ташкенцкая правда“), 2 шаҳар газета („Тошкент оқшоми“, „Вечерний Ташкент“), 44 кўп тиражли газ. нашр этилади. Республикада нашр этиладиган 67 номдаги журналнинг 62 таси Тошкентда чиқади (қаранг Матбуот). Тошкентда 4 та информация агентлиги фаолият кўрсатади. Ўзбекистондаги нашриётларнинг асосий қисми Тошкент шаҳридадир (қаранг Ноширлик). Ўзбекистон радиоэшиттиришларида Тошкент радиоси етакчи ўринни эгаллайди. Тошкент шаҳри ва вилоят радио тингловчилари учун ҳар куни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят радиоэшиттириши бош таҳририятида тайёрланган эшиттиришлар берилади (1971-йилдан). Бош таҳририятда ахборот ва ижтимоий сиёсий бўлимлар бор (қаранг Радиоэшиттириш). Тошкент телестудиясининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун мўлжалланган кўрсатувлари бош таҳририяти махсус кўрсатув туркумларини тайёрлайди (қаранг Телевидение).
Тошкентдаги тарихий меъморий ёдгорликлардан: Кўкалдош мадрасаси (ХВИ аср), Шайх Зайниддин бобо мақбараси (13- ХИВ асрлар), Хўжа Аламбардор мақбараси (тахминан Х аср), Абулқосим шайх мадрасаси (ХИХ аср), Юнусхон мақбараси (ХВ аср охири), Шайх Хованди Тоҳур мақбараси (ХВ аср), Қалдирғочбий мақбараси (ХВ асрнинг 1ярми) ва бошқалар сақланган.
Ҳамдўст шаҳарлар

Тошкент бир неча нуфузли шаҳарлар билан ҳамдўстлик аълоқаларига эгадир:[27]
Манбалар
- ↑ Тошкентда яшовчи доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Ҳудудлар бўйича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони (2010–2021-йиллар)“ (ўзбек). Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси (16-июл 2021-йил). Қаралди: 16-июл 2021-йил.
- ↑ Сведения о населении города на официальном сайте хокимията г. Ташкент, 22-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 17-ноябр 2012-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Тошкент шаҳри почта индекс (лар)и“ (русча). Почта.уз. 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-август 2021.
- ↑ „Ўзбекистонда ялпи ички (ҳудудий) маҳсулот (2018-йил январ-июн)“ (ўзбекча). Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси. 16-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-июн 2018-йил.
- ↑ „ЙИМ шаклланишида вилоятларнинг ҳиссаси очиқланди“ (ўзбекча). Қалампир.уз. Қаралди: 28-октабр 2019.
- ↑ Прайинг Тҳроугҳ тҳе 100 Гатеwай Cитиэс оф тҳе 10/40 Wиндоw ИСБН 978-0-927-54580-8 с. 89
- ↑ Тошкент шаҳрининг 2 200 йиллиги олдидан Эртанги тўйга ҳозирлик бугундан бошланмоғи керак[сайт ишламайди]
- ↑ „Юбилей Ташкента. Такое бывает только раз в 2200 лет“. Фергана – международное агентство новостей. Қаралди: 10-декабр 2017.
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2009/04/06/ташкент/
- ↑ Тошкент шаҳар Ҳокимияти — Тошкент тарихи, 16-июн 2011-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 1-май 2011-йил
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 27 (ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Жаҳон об-ҳаво ахборот сервиси – Тошкент“. Жаҳон метеорология ташкилоти. 2019-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-август 2012.
- ↑ 13,0 13,1 Упдатед Асиан мап оф тҳе Кöппен cлимате cлассифиcатион сйстем
- ↑ Ташкент Травел. „Ташкент wеатҳер фореcаст“. 2009-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-июн.
- ↑ Ҳаппй-Теллус.cом. „Ташкент, Узбекистан травел информатион“. Инфоcентер Интернатионал Лтд.. 2009-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 11-июн.
- ↑ „ТАШКЕНТ (город)“. Диc.аcадемиc.ру. Қаралди: 24-ноябр 2013.
- ↑ „Ресиденц оф Ташкент cитй эхcеэдс 2.48м пеопле“. Уздаилй.cом. 13-октабр 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октабр 2018.
- ↑ „Постоянное среднее число населения“ (русча). Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси (27-сентабр 2013-йил). 21-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-апрел 2014-йил.
- ↑ „Wорлд Урбанизатион Проспеcц - Популатион Дивисион - Унитед Натионс“. Қаралди: 23-июл 2018-йил.
- ↑ Первая Всеобщая перепис населения Российской империи 1897 года. Наличноэ населениэ в губерниях, уэздах, городах Российской Империи (без Финляндии)
- ↑ Всесоюзная перепис населения 1959 г. Численност городского населения союзних республик (кроме РСФСР), их территориалних эдиниц, городских поселений и городских раёнов по полу
- ↑ Всесоюзная перепис населения 1970 г. Численност городского населения союзних республик (кроме РСФСР), их территориалних эдиниц, городских поселений и городских раёнов по полу
- ↑ Всесоюзная перепис населения 1979 г. Численност городского населения союзних республик (кроме РСФСР), их территориалних эдиниц, городских поселений и городских раёнов по полу
- ↑ Всесоюзная перепис населения 1989 г. Численност городского населения союзних республик, их территориалних эдиниц, городских поселений и городских раёнов по полу
- ↑ 25,0 25,1 25,2 „Лотинда ёзилган 1930-йилги ҳужжат: Ўзбекистон пойтахтини Тошкентга кўчириш ҳақида“ (ўзбекча). Дарё.уз (2020). Қаралди: 2.1.23.
- ↑
Олд Ташкент (ўзбекча) Телеграм месенжерида
- ↑ „Ну, здравствуй, брат! Города-побратимы Ташкента“ (русча). вот.уз. Тҳе Воиcе оф Ташкент (10-ноябр 2015-йил). 3-феврал 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-ноябр 2020-йил.
- ↑ „Анкаранıн Кардеş Şэҳирлери“ (тр). анкара.бел.тр. Анкара. 25-октабр 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
- ↑ „Кострома ис лоокинг фор а тwин cитй ин Туркменистан“. ориэнт.тм. Ориэнт (2020-йил 15-июл). 12-ноябр 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.(Wайбаcк Мачине сайтида 12-ноябр 2020-йил санасида архивланган)
- ↑ „Бротҳерҳоод & Фриэндшип Агреэменц“. cаиро.гов.эг. Cаиро. 2021-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-ноябр.
- ↑ „Международный авторитет Астаны повышают города-побратимы“ (ру). информ.кз. КазИнформ (2016-йил 6-июл). Қаралди: 2020-йил 30-ноябр.
Адабиётлар
- Тошкент [энсиклопедия], Т., 1992;
- Азадаев Ф., Ташкент во второй половине ХИХвека, Т., 1959;
- Соколов Ю. А..Ташкент, ташкенци и Россия, Т. 1965;
- Доброемислов А. И., Ташкент в прошлом и настояшем. Исторический очерк. Т., 1912;
- Бартолд В. В., Сочинения, 3т.; М., 1965;
- Мўминова Р. Г., Филанович М. И., Ташкент на перекрестке истории, Т., 2001;
- Ўринбоев А., Бўриев О., Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида, Т., 1983;
- Бейсембиев Т. К., „Таърихи Шаҳрухи“ как исторический источник, АлмаАта, 1987; Муниров К., Ирисов А., Носиров А., Тошкент тарихида баъзи сиймолар, Т., 1983;
- Содиқова Н. С.,’Буряков Ю. Ф., Қадимги ва ҳозирги Тошкент, Т., 1965;
- Булатова В. А., Манковская Л., Памятники зодчества Ташкента (ХИВ-ХИХ), Т,, 1983, Муҳаммаджонов А. Р., Қадимги Тошкент, 2002;
- Тошкент атласи, М., 1984.
Ҳаволалар
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- ZiyoSfera:Manbasiz taʼkidli maqolalar
- Osiyo mamlakatlari poytaxtlari
- Toshkent tumanlari
- Oʻzbekiston viloyatlari
- Toshkent
- Oʻzbekiston shaharlari
- Buyuk Ipak yoʻli boʻyidagi aholi punktlari
- Pages with non-numeric formatnum arguments
- Pages using duplicate arguments in template calls
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar
