Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) — Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университети ҳамда иқтисодиёт, молия, бизнес, бошқарув ва солиқ соҳаларида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасаси. 1931-йил 13-августда Ўрта Осиё молия-иқтисод институти сифатида ташкил этилган университет Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги энг йирик иқтисодий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Халқаро номи
Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс
Илгариги номи
Тошкент халқ хўжалиги институти
Тури Давлат университети
Асос солинган санаси 1931-йил
Ректори Тўлқин Тешабоев
Факултетлар 14
Талабалари ~48 653[1]
Бакалавриат 4 йил
Магистратура 2 йил
Аспирантура бор
Докторантура бор
Фан докторлари 225
Профессорлари 232
Ўқитувчилари 1 355
Манзили
Ислом Каримов кўчаси 49
, ,
100066
,
Ўзбекистон

41°17′57″Н 69°16′08″Э / 41.2992°Н 69.2689°Э / 41.2992; 69.2689
Веб-сайти цуэ.уз
Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti is located in Uzbekistan
Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг жойлашуви

Университетнинг тарихи Туркистон халқ университети ҳузурида 1918-йилда ташкил этилган савдо соҳаси мутахассисларини тайёрлаш курсларига бориб тақалади. ХХ аср давомида муассаса бир неча бор қайта ташкил этилиб, Тошкент молия-иқтисодиёт институти ва Тошкент халқ хўжалиги институти номлари остида фаолият юритган. 1991-йилда унга Тошкент давлат иқтисодиёт университети номи берилган[2].

ТДИУ бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида таълим дастурларини амалга оширади ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун илмий ва педагогик кадрлар тайёрлайди. Университет таркибига факултетлар, кафедралар, илмий-тадқиқот марказлари, академик лицей ва техникумлар киради. 2024-йилда университет қайта ташкил этилиб, унинг таркибига Тошкент молия институти ва Фискал институт қўшилган[3][4].

Тарихи

Ташкил этилиши тарихи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети тарихи 1918-йилда Туркистон халқ университетида савдо соҳаси мутахассислари учун қисқа муддатли курслар ташкил этилиши билан бошланган[5].

1924-йилга келиб ушбу курслар негизида университет қошида ижтимоий-иқтисодиёт факултети очилган. Мазкур тузилма 1925-йилда Ижтимоий фанлар факултетига айлантирилиб, унинг таркибида маҳаллий иқтисодиёт ва ҳуқуқ факултети фаолиятини бошлаган.

Ўзбекистонда иқтисодий таълимни тизимлаштириш мақсадида 1931-йилда Тошкентда режалаштириш институтини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу муассаса кейинчалик Ўрта Осиё давлат савдо ва кооперация институти билан бирлаштирилиб, Ўзбекистон халқ хўжалиги институти номи билан юритила бошланган. Шу йилнинг 13-августида Ўрта Осиё молия-иқтисод институти ҳам ташкил этилиб, кейинчалик у Тошкент молия-иқтисодиёт институтига айлантирилган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Олмаотага эвакуация қилинган Ленинград ҳисоб-иқтисод институти 1946-йилда Тошкент молия-иқтисодиёт институтига қўшилгач, муассасада кредит-иқтисод ҳамда бухгалтерия ҳисоби-иқтисод факултетлари очилган. 1947-йилда ташкил этилган режалаштириш-иқтисод факултети Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларида саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги учун мутахассислар тайёрлашни бошлаган.

Иқтисодчиларни бевосита ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитиш мақсадида 1948-йилда кечки, 1955-йилда эса сиртқи факултетлар фаолияти йўлга қўйилган. Сиртқи бўлим кейинчалик умумий иқтисодиёт ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молия мутахассисликларига ажратилган.

Тошкент халқ хўжалиги институти

Тошкент молия-иқтисодиёт институти 1962-йилда Тошкент халқ хўжалиги институти деб қайта номланган ва 1991-йилгача шу ном остида фаолият кўрсатган.

Ўқув жараёнларини кенгайтириш доирасида 1967-йилда тайёргарлик курслари, 1970-йилда эса тайёргарлик бўлими очилган. 1968-йилда ташкил этилган иқтисодий кибернетика факултетида математик фанлар улушини ошириш ҳисобига талабаларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари мустаҳкамланган.

1970-йилда савдо-иқтисод факултети ташкил этилиб, кейинчалик амалий фанларни олиш мақсадида бизнес йўналишлари бўйича ўқув режалари кенгайтирилган, бу эса институт томонидан тайёрланаётган кадрлар ассортиментини сезиларли даражада оширган.

Институтнинг ҳудудий тармоқлари ҳам ривожланиб, 1973-йилда Тошкент тўқимачилик комбинатида кечки факултет таркибида филиал, бироз вақт ўтгач эса Самарқанд ва Қарши ўқув-маслаҳат марказлари, Андижон ва Қўқон филиаллари ҳамда умумий иқтисодий сиртқи факултетнинг янги бўлимлари очилган. 1981-йилда эса савдо-иқтисод факултетидан ажралиб чиққан меҳнат ва таъминот иқтисодиёти факултети ташкил этилган.

Университет мақоми ва замонавий давр

Олий таълим муассасаси 1991-йил 19-июндан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети номини олган. Таркибий қисмини кенгайтириш мақсадида 1993-йилда Самарқанд шаҳрида университет филиали очилган[6]. 1999-йилдан бошлаб эса магистратура ташкил этилган[7].

Ҳозирги кунда университет таркибида иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, туризм, менежмент ва рақамли иқтисодиёт каби факултетлар, магистратура ва сиртқи бўлим ҳамда 24 та кафедра мавжуд. Университет қошида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий тадқиқот маркази, ахборот-ресурс маркази, ахборот технологиялари маркази ҳамда университет тарихи музейи фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 7-февралдаги қарорига биноан Тошкент давлат иқтисодиёт университети тубдан қайта ташкил этилди[8]. Ушбу ислоҳот доирасида Тошкент молия институти ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт университет таркибига бирлаштирилган[9].

Таълим йўналишлари

Кундузги таълим йўналишлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025/2026 ўқув йили — бакалавриат кундузги таълим шакли[10]
Шифр Таълим йўналиши Ўтиш бали (давлат гранти) Ўтиш бали (тўлов-контракт)
Ўзбек Рус Ўзбек Рус
60410100 Иқтисодиёт 185.50 185.70 169.30 157.40
60410200 Бухгалтерия ҳисоби 181.60 182.40 148.20 127.30
60410300 Солиқлар ва солиққа тортиш 178.00 178.90 126.40 114.70
60410500 Молия ва молиявий технологиялар 184.10 184.60 157.20 140.60
60410600 Банк иши 182.40 182.40 157.50 131.40
60410700 Статистика 170.50  — 120.90 —
60410800 Менежмент 179.10 179.30 140.80 135.50
60410900 Бизнесни бошқариш 180.20 180.20 135.70 130.00
60411000 Инсон ресурсларини бошқариш 169.90  — 114.40 —
60411100 Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар 186.80 186.80 173.20 161.40
60411200 Маркетинг 175.10 175.30 130.80 124.20
60411300 Савдо иши 174.30  — 120.00 —
60610100 Ахборот тизимлари ва технологиялари 151.00 163.50 106.90 66.60
60610200 Ахборот хавфсизлиги 166.70 173.30 131.10 70.70
60610500 Сунъий интеллект 149.90 152.20 91.50 59.80
61010100 Туризм ва меҳмондўстлик 162.80 169.80 126.80 128.80
61010400 Логистика 168.80  — 116.70 —

Масофавий таълим йўналишлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025/2026 ўқув йили — бакалавриат масофавий таълим шакли
Шифр Таълим йўналиши Ўтиш бали (тўлов-контракт)
Ўзбек Рус
60410100 Иқтисодиёт 112.70 116.00
60410200 Бухгалтерия ҳисоби 82.10 98.20
60410300 Солиқлар ва солиққа тортиш 59.80 74.00
60410500 Молия ва молиявий технологиялар 79.10 102.10
60410600 Банк иши 93.50 102.10
60410700 Статистика 56.70 —
60410800 Менежмент 74.80 95.00
60410900 Бизнесни бошқариш 75.90 102.00
60411000 Инсон ресурсларини бошқариш 56.80 —
60411200 Маркетинг 76.90 104.30
60411300 Савдо иши 56.80 —
61010100 Туризм ва меҳмондўстлик 78.90 99.00
61010400 Логистика 65.50 —

Кечки таълим йўналишлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025/2026 ўқув йили — бакалавриат кечки таълим шакли
Шифр Таълим йўналиши Ўтиш бали (тўлов-контракт)
Ўзбек Рус
60410100 Иқтисодиёт 154.70 130.20
60410200 Бухгалтерия ҳисоби 138.80 118.70
60410500 Молия ва молиявий технологиялар 142.60 122.20
60410600 Банк иши 143.50 121.30
60410800 Менежмент 135.40 120.40
60410900 Бизнесни бошқариш 131.30 —
60411000 Инсон ресурсларини бошқариш 119.20 —

Қўшма таълим дастурлари

Ҳозирги кунда университет дунёнинг турли минтақаларидаги 14 та етакчи олий таълим муассасаси билан қўшма таълим дастурларини амалга оширмоқда:

Ушбу таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган талабалар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда ҳамкор университетнинг икки томонлама (дуал) дипломига эга бўладилар[39].

Рейтинглар

Университет ҚС Старс 5 юлдузига эга бўлган Марказий Осиёдаги иккинчи ва Ўзбекистондаги биринчи олий таълим муассасасидир[40].

Халқаро рейтинглардаги ўринлар
Рейтинг 2023 2024 2025 2026 Изоҳ
ҚС Wорлд Университй Ранкингс  —  — 1001–1200-ўрин 1201–1400-ўрин 2026-йил 18-июн ҳолатига кўра[41]
ҚС Асиа Университй Ранкингс  — 451-450-ўрин 357-ўрин  274-ўрин Ўзбекистонда 3-ўрин, Марказий Осиёда 15-ўрин (2025-йил нашр)[42][43]
ҚС Сустаинабилитй Ранкингс  — 1161-1180-ўрин 951-ўрин  — Барқарор ривожланиш боъйича жаҳондаги етакчи университетлар рейтинги[44]
ҚС бй Субжеcт
(Иқтисодиёт ва эконометрика)
 —  — 401–450-ўрин 251-300-ўрин Иқтисодиёт ва эконометрика фанларини ўқитиш борасида дунё рейтинги[45]
Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ)
(Университетларнинг барқарор ривожланиш рейтинги)
1001+ўрин 801–1000-ўрин 401–600-ўрин  101-200-ўрин Университетларнинг барқарор ривожланиш рейтинги[46]
УИ Греэнметриc 365-ўрин 300-ўрин 250-ўрин  — Экологик барқарорлик соҳасида Ўзбекистонда 1-ўрин[47]
Wебометриcс  —  —  —  Ўзбекистонда 1-ўрин Рақамли макондаги фаоллик бўйича[48]
ҚС Старс Ўзбекистонда биринчи, Марказий Осиёда иккинчи 5 юлдузли университет[49]

Илмий фаолият

Илмий салоҳият

Бугунги кунда университет асосий штатида 1355 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда ва университетнинг илмий салоҳияти 63,4 фоизни ташкил этмоқда. Университетда жами 1940 нафар изланувчи фаолият олиб бормоқда: 26 нафар докторант, 306 нафар таянч докторант, 4 нафар стажор-тадқиқотчи, 301 нафар мустақил изланувчилар (ДСc) ва 1303 нафар мустақил изланувчилар (ПҳД). Университет ҳузурида 5 та илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолият юритиб, 12 та ихтисослик бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. 2025-йил давомида 271 нафар тадқиқотчи томонидан диссертация ишлари муваффақиятли ҳимоя қилинган: 53 нафари фан доктори (ДСc) ва 218 нафари фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини қўлга киритган.

Илмий нашрлар

Профессор-ўқитувчилар томонидан 2025-йилда 224 та монография, 2809 та илмий мақола ва республика миқёсидаги илмий анжуманлар тўпламида 1600 дан ортиқ тезис нашр қилинди.

Сcопус базасидаги публикациялар сони 2021-йилдаги 130 тадан 2025-йилга келиб 926 тага етди — беш йил ичида 7,1 баробар ўсди. Журналлар тоифаси бўйича таркиб ҳам ўзгарди: 2021-йилда мақолаларнинг 44,6 фоизи Қ4, 25,4 фоизи Қ3 тоифали журналларда чоп этилган бўлса, 2025-йилда Қ1 улуши 43,4 фоизни, Қ2 улуши 16,9 фоизни ташкил этган; Қ4 улуши эса 6 фоизга тушган.

Wеб оф Сcиэнcе базасида индексланган журналларда 2023-йилда 181 та, 2024-йилда 320 та ва 2025-йилда 400 та — жами 901 та илмий мақола чоп этилган. Халқаро коллаборация асосидаги публикациялар сони 1420 тани, иқтибослар сони эса 13 523 тани ташкил этиб, ҳар бир халқаро ҳамкорликдаги публикацияга ўртача 9,5 та иқтибос тўғри келмоқда. Сcопус базасидаги публикацияларга жами иқтибослар сони 17 191 ни, сўнгги 5 йилликдаги ўртача иқтибос частотаси эса 7,3 ни ташкил қилади.

Сcопус базасида мақолалари нашр этилган профессор-ўқитувчилар сони 1335 нафарни ташкил қилиб, шундан 91 нафари ҳ-индекси 5 ва ундан юқори бўлган олимлардир (жами чоп этган ўқитувчилар ичидаги улуши — 6,8%).

Талабалар ютуқлари

2025–2026–ўқув йилида университетнинг 1 нафар магистранти бизнес ва бошқарув йўналиши бўйича Президент стипендияси, 1 нафар талаба Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 1 нафар талаба Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси, 1 нафар талаба Абу Райҳон Беруний номидаги давлат стипендияси, 21 нафар талаба Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси ҳамда 1 нафар талаба Президент гранти соҳиби бўлган.

Шу ўқув йилида 101 нафар талаба халқаро олимпиадаларда, 47 нафари республика фан олимпиадалари ва танловларида, 95 нафари эса университет олимпиадалари ҳамда танловларида ғолиб бўлган.

Инновация ва тадқиқот инфратузилмаси

Университет ҳузуридаги „Дигитал Финанcе“ акселерация марказида талабалар ва ёш тадқиқотчилар иштирокида 58 та стартап лойиҳа шакллантирилиб, 750 дан ортиқ иштирокчи жалб этилди. Энг истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш учун 1,2 млрд сўм миқдорида молиявий маблағлар ажратилган.

Университетда „Экспериментал Иқтисодиёт“ лабораторияси фаолият юритади. Лабораторияда Моодйʻс Аналйтиcс ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида ОРБиС молиявий маълумотлар базасига тўлиқ кириш таъминланган бўлиб, 600 миллиондан ортиқ ташкилотнинг молиявий, эгалик ва юридик маълумотларини олиш имконияти мавжуд. Базадаги тахминан 400 миллион ташкилот фаол статусга эга бўлиб, бу эмпирик тадқиқотлар учун кенг қамровли ва ишончли маълумотлар манбаи ҳисобланади.

Ижтимоий ҳаёти

Клублар фаолияти

Университетда 2022-йилдан буён турли йўналишдаги клублар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда уларнинг умумий сони 22 тани ташкил этмоқда:

  • Спорт cлуб
  • Арт cлуб
  • Заковат клуби[50]
  • Томчи волонтёрлар ҳаракати
  • Цуэ Wики Cлуб[51]
  • Нетwоркинг cоммунитй
  • Дебате cлуб
  • Травел cлуб
  • ИТ cлуб
  • Боок cлуб
  • Иқтисодчи юлдузлар клуби[52]
  • Студенцъ Унион
  • Ҳандмаде cлуб
  • Иқтисодчилар клуби
  • Руннинг cлуб
  • Спеакинг cлуб
  • Эcо cлуб
  • Интернатионал cлуб
  • Киберспорт клуби
  • Мушоира клуби
  • Ижодкор клуби
  • ТДИУ Рекордлар китоби[53]

Халқаро ҳамкорлик

Халқаро шартномалар ва меморандумлар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети 200 дан ортиқ хориж олий таълим муассасалари билан икки ва кўп томонлама халқаро шартномалар, ўзаро англашув меморандумлари ҳамда келишув хатлари имзолаган. Шартномалар асосан халқаро рейтингларнинг ТОП-1000 талиги рўйхатига кирувчи университетлар билан тузилган.

Ҳамкорлик ўрнатилган университетлар қаторига АҚШнинг МИТ университети (ҚС-2), Италиянинг Сапиэнза университети (ҚС-128), Хитойнинг Уҳан университети (ҚС-186) ва Шанхай университети (ҚС-465), Япониянинг Цукуба университети (ҚС-350), Малайзиянинг Мара технология университети (ҚС-542), Индонезиянинг Паджажаран университети (ҚС-515), Руминиянинг Бухарест Иқтисодий тадқиқотлар университети (ҚС-351–400), АҚШнинг Кент давлат университети (ТҲЕ-801–1000) киради.

Шартнома ва меморандумлар қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, инвестиция маблағларини жалб этиш, илмий-амалий марказлар ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларни малака ошириш ва стажировакаларга юбориш ҳамда талабалар академик алмашинуви йўналишларини қамраб олган.

Хорижий профессор-ўқитувчилар

2025-йилда университетнинг ўқув жараёнига жами 152 нафар хорижий профессор-ўқитувчи жалб қилинган: шундан 129 нафари етакчи хорижий олий таълим муассасалари педагог ходимлари ва мутахассислари, 23 нафари чет элда фаолият юритаётган ватандошлар (онлайн ва офлайн тарзда). Жалб этилган хорижий педагоглар орасида Буюк Британиянинг Университй Cоллеге Лондон (ҚС-9), Швециянинг Лунд университети (ҚС-72), Хитойнинг Уҳан университети (ҚС-186), Япониянинг Цукуба университети (ҚС-350) ва Малайзиянинг Университи Утара Малайсиа (ҚС-441) каби университетларнинг вакиллари бор.

Хорижий талабалар

2025/2026-ўқув йилида университетда бакалавриатура, магистратура ва докторантура босқичларида 610 нафар хорижлик талаба таҳсил олади. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 56 фоизга ошган.

Хорижий талабалар 15 та давлатни қамраб олган: Афғонистон, Беларус, Германия, Ҳиндистон, Фаластин, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Индонезия, Украина ва Хитой.

2025-йилда ТДИУ ва Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасидаги қўшма таълим дастури орқали 124 нафар тожикистонлик талаба қабул қилинган (ўсиш — 7,8 фоиз). Хитойдан 51 нафар (ўсиш — 142 фоиз), Озарбайжондан эса Боку шаҳрида ўтказилган халқаро таълим кўргазмасида университетнинг иштироки натижасида 51 нафар талаба қабул қилинган. Университетнинг 100 нафардан ортиқ хорижий талабаларига талабалат турар жойларидан жой ажратилган.

Талабалар алмашинуви

2025-йилда 150 нафарга яқин талаба хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга юборилган: шундан 98 нафари академик алмашинув дастурлари доирасида бир семестр давомида (олдинги йилга нисбатан 2,7 баробарга кўп), 43 нафари қисқа муддатли алмашинув дастурларида иштирок этган.

Талабалар юборилган университетлар қаторига Хитойнинг Пекин университети (ҚС-14) ва Уҳан университети (ҚС-186), Малайзиянинг Малая университети (ҚС-58), Италиянинг Рим Сапиэнза университети (ҚС-128), Словакиянинг Братислава Комений университети (ҚС-650–700), Кореянинг Кемюнг (ҚС-1001) ва Кюнгдонг университетлари киради.

Талабалар Европа Иттифоқининг Эрасмус дастури, Словакиянинг миллий стипендия дастури, Корея Республикасининг Глобал Корея стипендиялари дастури, Германиянинг Саксония олий таълим муассасалари иттифоқи таълим грантлари ва Австриянинг Кремс университети билан тузилган келишувлар асосида юборилган.

Ўз навбатида, 2025-йилда ТДИУ хорижий университетлардан 100 нафардан ортиқ талабани алмашинув дастурлари ва „ёзги ва қишки мактаблар“ лойиҳалари доирасида қабул қилган. Қабул қилинган талабалар Тожикистон, Қирғизистон, Беларус, Хитой ва Индонезия каби давлатлардан келган.

Профессор-ўқитувчиларни малака ошириш

2025-йилда 210 нафар профессор-ўқитувчи АҚШ, Хитой, Швеция, Чехия, Корея, Туркия, Германия ва Малайзия олий таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировакаларга юборилган. Бу кўрсаткич университетнинг асосий штатидаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан 15,8 фоизни ташкил этган (Ўзбекистон Республикаси олий таълимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадли кўрсаткич — 15 фоиз). 2025-йилда ушбу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 40 фоизга ошган.

Стажировка ва малака ошириш дастурларида иштироки учун юборилган университетлар қаторига Швециянинг Лунд университети (ҚС-72), Эстониянинг Тарту университети (ҚС-362), Россиянинг Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети (ҚС-609), Кореянинг Гачон университети (ҚС-701), Испаниянинг Ровира ва Виржили университети (ҚС-770), АҚШнинг Ваёминг университети (ТҲЕ-801) ва Чехиядаги Европа амалий фанлар ва менежмент институти киради.

Ҳамкорлик марказлари

Малайзиянинг Мара технология университети билан имзоланган келишув асосида ТДИУда Инклюзив таълим маркази ташкил этилди. Марказнинг услубий таъминоти хорижий олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилган. 2025-йилда 10 нафар профессор-ўқитувчига тренерлик сертификати берилди. Малайзиядаги халқаро инклюзив таълим форумида ТДИУ профессор-ўқитувчиси томонидан тайёрланган „Уйғун таълим“ ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаси лойиҳаси 50 дан зиёд лойиҳа ичида икки номинацияда олтин ва кумуш совринларни қўлга киритган.

Германиянинг Анҳал амалий фанлар университети билан тузилган меморандум асосида ТДИУда „Яшил иқтисодиёт маркази“ фаолияти йўлга қўйилган. Марказда яшил иқтисодиёт лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий университетнинг профессор-ўқитувчиси эксперт сифатида жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орқали Полшанинг Гданск университети билан ҳамкорликда поляк тили бўйича мутахассис жалб этилган.

Ректорлари

1931—1962-йиллар: Ўрта Осиё молия-иқтисод институти/
Тошкент молия-иқтисодиёт институти
№ Ректорнинг исми фамилияси Фаолият йиллари
1 Ҳолиқов И. У. 1931—1934-йиллар
2 Сейдузов С. С. 1934—1938-йиллар
3 Сирихов К. А. 1938—1940-йиллар
4 Попов М. Г. 1940—1943-йиллар
5 Власенко 1943—1945-йиллар
6 Каракозов Э. А. 1945—1947-йиллар
7 Турсунов М. Т. 1947—1952-йиллар
8 Қориев М. М. 1952—1974-йиллар
1962—1991-йиллар: Тошкент халқ хўжалиги институти
№ Ректорнинг исми фамилияси Фаолият йиллари
8 Қориев М. М. 1952—1974-йиллар
9 Искандаров И. И. 1974—1976-йиллар
10 Шарифхўжаэв М.Ш. 1976—1986-йиллар
11 Зоидов М. А. 1986—1988-йиллар
12 Ғуломов С. С. 1988—1998-йиллар
1991-йилдан ҳозиргача: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
№ Ректорнинг исми фамилияси Фаолият йиллари
12 Ғуломов С. С. 1988—1998-йиллар
13 Алимов Р. Ҳ. 1998—2004-йиллар
14 Ғуломов С. С. 2004—2006-йиллар
15 Ходиев Б.Ю. 2006—2010-йиллар
16 Жумаев Н. Х. 2010—2012-йиллар
17 Ваҳабов А. В. 2012—2014-йиллар
18 Усманов Б. Б. 2014—2015-йиллар
19 Болтабаев М. Р. 2015—2016-йиллар
20 Ходиев Б.Ю. 2016—2019-йиллар
21 Шарипов К. А. 2019—2024-йиллар
22 Тешабаев Т. З. 2024-йилдан ҳозиргача

Машҳур битирувчилари

Галлерея

Манбалар

  1. ↑ „"Нархоз", Молия ва Фискал олийгоҳлари бирлаштирилди - талабалар қаерга ко'чади?“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 26-март 2024-йил.
  2. ↑ „Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳақида“. Қаралди: 2026-йил 26-июн.
  3. ↑ „Тошкент давлат иқтисодиёт университети қайта ташкил этилди. Унга Тошкент молия ҳамда Фискал институтлари қўшилди“ (2024-йил 9-феврал). Қаралди: 2026-йил 24-июн.
  4. ↑ таркибига-отказилди „Молия ва Фискал институтлари «Нархоз» таркибига ўтказилди“ (2024-йил 8-феврал). Қаралди: 2026-йил 24-июн.
  5. ↑ „О ташкентском государственном экономическом университете“ (ру). Цуэ.уз.
  6. ↑ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-майдаги „Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида“ 438-сон қарори
  7. ↑ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратура ташкил қилиниши [1]
  8. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2024 йилдаги ПҚ-62-сон қарори“.
  9. ↑ „Ўзбекистондаги учта ОТМ битта университетга бирлаштирилади“.
  10. ↑ „Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриат таълим ё'налишлари ҳамда магистратура мутахассисликларида 2025/2026 о'қув йили учун қайта тақсимотга ко'ра ажратиладиган таълим грантлари тасдиқланди“ (2025-йил 4-апрел).
  11. ↑ „Тошкент давлат иқтисодиёт университети Лондон университети билан қо'шма дастурни ё'лга қо'йди“. Кун.уз (2021-йил 15-март). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  12. ↑ „Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс — Университй оф Лондон Теачинг Cентре“. Университй оф Лондон. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  13. ↑ „ТДИУ ва ИМC Кремс амалий фанлар университети қо'шма та'лим дастури“. ТДИУ расмий сайти. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  14. ↑ „ИМC Университй оф Апплиэд Сcиэнcес Кремс — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  15. ↑ „ТДИУ халқаро қо'шма та'лим дастурлари ро'йхати“. О'збекистон Давлат Қабул Комиссияси. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  16. ↑ „Прагуэ Университй оф Эcономиcс анд Бусинесс — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  17. ↑ „Индонезия та'лим университети ва ТДИУ о'ртасида қо'шма та'лим дастури“. ТДИУ расмий сайти. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  18. ↑ „Университас Пендидикан Индонесиа — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  19. ↑ „ТДИУ ва Урал давлат иқтисодиёт университети қо'шма та'лим дастури“. О'збекистон Давлат Қабул Комиссияси. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  20. ↑ „Урал Стате Университй оф Эcономиcс — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  21. ↑ „ТДИУ халқаро қо'шма та'лим дастурлари ро'йхати“. О'збекистон Давлат Қабул Комиссияси. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  22. ↑ „Беларусиан Стате Университй — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  23. ↑ „ТДИУ халқаро қо'шма та'лим дастурлари ро'йхати“. О'збекистон Давлат Қабул Комиссияси. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  24. ↑ „Кйргйз Эcономиc Университй намед афтер М. Рйскулбеков — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  25. ↑ „ТДИУ халқаро қо'шма та'лим дастурлари ро'йхати“. О'збекистон Давлат Қабул Комиссияси. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  26. ↑ „Тажик Стате Университй оф Лаw, Бусинесс анд Политиcс — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  27. ↑ „ТДИУ ва Паджаджаран университети о'ртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди“. ТДИУ расмий сайти. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  28. ↑ „Университас Паджаджаран — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  29. ↑ „Трансформациялашув ва инновацион ёндашув халқаро э'тироф ва муваффақиятга ё'л очмоқда“. Юз.уз (2023-йил 2-декабр). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  30. ↑ „Финанcиал Университй ундер тҳе Говернмент оф тҳе Руссиан Федератион — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  31. ↑ „Трансформациялашув ва инновацион ёндашув халқаро э'тироф ва муваффақиятга ё'л очмоқда“. Юз.уз (2023-йил 2-декабр). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  32. ↑ „Натионал Ресеарч Нуcлеар Университй МЕПҳИ — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  33. ↑ „Wорлд Эcономй анд Интернатионал Эcономиc Релатионс — ТДИУ ва Wуҳан Университй ҳамкорлиги“. ТДИУ расмий сайти. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  34. ↑ „Wуҳан Университй — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  35. ↑ „Университет вакиллари Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети фаолияти билан танишмоқда“. ТДИУ расмий сайти. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  36. ↑ „Азербаижан Стате Университй оф Эcономиcс — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  37. ↑ „ТДИУ халқаро қо'шма та'лим дастурлари ро'йхати“. О'збекистон Давлат Қабул Комиссияси. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  38. ↑ „Алл-Руссиан Аcадемй оф Фореигн Траде — Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  39. ↑ „ТДИУ қо'шма та'лим дастури — икки диплом имконияти“. Кун.уз (2021-йил 3-август). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  40. ↑ „Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети - О'збекистондаги илк 5 юлдузли олий та'лим муассасасига айланди“. Кун.уз (2023-йил 27-август). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  41. ↑ „Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  42. ↑ „Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  43. ↑ „ҚС Асиа Университй Ранкингс 2026“. ПР Неwсwире (2025-йил 4-ноябр). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  44. ↑ „Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро рейтингларда кўрсатган натижалари эътироф этилди“. Гов.уз (2025-йил 8-июл). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  45. ↑ „8 ранкингс оф Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс 2026“. Университй Гуру. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  46. ↑ „Сустаинабилитй Импаcт Ратингс 2026: ресулц анноунcед“. Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (2026-йил 24-июн). Қаралди: 2026-йил 25-июн.
  47. ↑ „Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс – УИ ГреэнМетриc“. УИ ГреэнМетриc. Қаралди: 2026-йил 25-июн.
  48. ↑ „Ранкинг Wеб оф Университиэс – Асиа“. Wебометриcс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  49. ↑ „Ташкент Стате Университй оф Эcономиcс – Ранкингс“. ҚС Топ Университиэс. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  50. ↑ „ТДИУ Заковат Клуби томонидан супер янгилик“ (2023-йил 23-феврал). Қаралди: 2026-йил 20-июн.
  51. ↑ „ТДИУда "WикиCлуб" о'з фаолиятини бошлади“. ТДИУ расмий сайти (2024-йил 2-апрел).
  52. ↑ „ТДИУ "Иқтисодчи юлдузлар" клуби томонидан 8-март консерт дастури ташкил этилади“ (2024-йил 5-март).
  53. ↑ „ТДИУ “Рекордлар китоби" лойиҳа жамоаси томонидан навбатдаги мусобақа ўйинлари ташкил этилди“ (2024-йил 14-апрел).
  54. ↑ „САИДОВ Бахтиер Одилович | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.
  55. ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1013880384
  56. ↑ „Назаров Восилжон Шуҳратович“. 2024-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-май 2024-йил.
  57. ↑ „ДМИТРИЙ СҲОКИН“. 2018-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-июн.
  58. ↑ „Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Талабалар лигаси" спорт мусобақаларининг очилиш маросими бо'либ о'тди“ (2024-йил 27-сентябр). Қаралди: 2026-йил 22-июн.э
  59. ↑ „ГЕВОРГЯН ИРИНА МУРАДОВНА“. ООО "СЕҲРЛИ СҲАҲМАТ" веб-сайти. 2023-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-август.
  60. ↑ „КАРИМОВ БАХТИЙОР РАҲМАНОВИCҲ (Фалсафа фанлари доктори, профессор)“. Қаралди: 2026-йил 22-июн.
  61. ↑ Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  62. ↑ „Саидаҳмедова Нодира“.

Ҳаволалар