Turkmanlar
| Туркманлар | |||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Файл:Туркман гирл ин натионал дресс.жпг | |||||||||||||||||||||
| А Туркман қизи туркманларнинг миллий кийимида. | |||||||||||||||||||||
| Умумий аҳоли сони | |||||||||||||||||||||
|
~7,5миллион | |||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | |||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||
| Тиллар | |||||||||||||||||||||
| Туркманча | |||||||||||||||||||||
| Динлар | |||||||||||||||||||||
| Сунний, Ислом | |||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | |||||||||||||||||||||
| Туркий халқлар |
Туркманлар — халқ, туркманлар Ўрта Осиёдаги миллат, асосий аҳолиси (2537 минг киши, 1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, Ўзбекистон, Шимолий Кавказ, Астрахон вилояти ва Россия Федерациясининг бир нечта шаҳарларида, Афғонистон, Эрон ва Туркияда яшайди. Умумий сони 7,5 млн. киши. Туркман тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Туркманларнинг Тарихий Давлатлари — Хоразмшоҳлар Давлати Беғдили уруғидан Туркман давлати (Ёвмид), Салжуқийлар империяси Қиниқ уруғидан Туркман давлати (Теке), Афшорлар давлати, Афшор уругиʻдан Туркман давлати.[1]
Т.нинг этногенезида маҳаллий дахмассагетлар, шунингдек, сарматлар, аланлар қабилалари, қисман қад. Марғиёна, Парфия ва Хоразм давлатлари аҳолиси қатнашган. 1минг йиллик ўрталарида Каспий бўйи чўлларида туркий қабилалар, ИХ асрда ўғузлар пайдо бўлган. Улар Т.нинг этногенезида муҳим рол ўйнаган. Ўғузларнинг асосий гуруҳи ХИ асрда шимоли-шарқдан келиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. ХВ асрда туркман элати шаклланган. ХХ асргача Т.да қабилауруғларга ажралиш сақланган. Улардан энг йириклари: такалар, ёвмутлар, эрсари, солурлар, сариклар, гёклан ва чоудорлар бўлган.
Туркманлар (туркм. Türkmenler) — Туркий миллат. Туркман тилида гапиришади. Асосий халқи Ислом динига эътиқод қилади. Туркманларнинг бир қисми Эрон, Афғонистон ва Россияда истиқомат қилишади. Бошқа туркий халқлар қардош халқлар ҳисобланишади. Энг яқинлари турклар ва озарбайжонлар. Асосий машғулоти кўчманчи чорвачиликдир. Туркманлар дунёга ўзларининг отлари билан жуда машҳурдирлар, айниқса ахалтекин отлари.
Тарих

- Эрамиздан олдинга 2000-йилларда ҳозирга Туркманистон ҳудудида Марғиёна давлати ташкил топган.
- ВИ—ИВ асрларда бу ҳудуд Аҳамонийлар кейин эса, Искандар Зулқарнайн қўли остида бўлган.
- Эрамиздан олдинги ИИИ-асрда Парфия қироллиги таркибида (пойтахти — Ниса), кейинчалик Сосонийлар империяси таркибида.
- В-ВИИИ асрларда эфталийларга қарам бўлган, кейин Турк хоқонлиги таркибига кирган, кейин эса араблар томонидан босиб олинган. 776—783-йилларда халқ Муқанна бошчилигида арабларга қарши қўзғалон лўтарган (Муқанна қўзғалони).
- ИХ-Хасрларда Тохирийлар ва Сомонийлар таркибига кирган.
- ХИда Туркманистон ҳудудини ўғузлар ишғол қилишади ва маҳаллий эроний халқлар билан аралшган ҳолда туркман этносини вижудга келтиришади.ХИ асрда биринчи туркман давлати ташкил топади ва бу давлатни номи Салжуқийлар империяси деб аталган пойтахти Марв шаҳри бўлган.
- ХИИ аср бошларида мўғуллар томонидан босиб олинади ва Илхонлар давлати таркибига киради. Кейин эса Темурийлар давлати таркибига киради.
- ХВИ-ХВИИ асрларда Хива ва Бухоро хонликлари таркибида бўлган.
- 1869—1885 йилларда Россия томонидан босиб олинади (Каспиёрти вилояти).
- 1917-йилнинг ноябр-декабр ойларида совет тузуми ўрнатилган.1921-йилнинг 7-августида Туркманистон ҳудуди Туркистон АССР таркибига киритилади.1924-йилнинг 27-октябрида миллий чегараланиш туфайли Туркманистон ССРга айлантирилади.
- 1991-йилда Туркманистон эркинлика эришади.
Тили
Туркманча Олтой тиллар оиласининг Туркий тиллар бўлими Ўғуз гурухига мансубдир. Туркманчанинг Араб алифбосидаги, Лотин алифбосидаги ва Кирилл алифбосидаги ёзувларини учратиш мумкин. Мустақилликдан сўнг ҳукумат Кирилл алифбосидан Лотин алифбосига ўтишга қарор берди ва айни пайтда бу давом этмоқда.
Дин
Араблар келгунига қадар туркманлар Тангританлик, Зардуштийлик, Буддизм динларига сиғинар эди. Милодий ВИИИ асрлардан бошлаб туркманлар Ислом динини қабул қила бошладилар. Айни пайтда туркманлар мусулмонликнинг Суннат мазҳабидадир.
Манбалар
- ↑ Проф Др.Айдıн Танери, Ҳарезмşаҳлар..
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |