Tut
Тут (Морус) — тутдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми; мевали дарахт; Ўзбекистонда 5 тури ўстирилади. Оқ тут (М. алба) ва қора Т. (М. нигра) меваси истеъмол қилинади. Сершох тут (М. мултиcаулис), кагаяма тут (М. Кагаямаэ) ва ипак қурти тутни (М. бомбйcис) турларидан, асосан, ипак қурти боқишда фойдаланилади. Тут тез ўсади, қурғоқчилик ва совуққа чидамли. Шохшаббаси зич, кенг юмалоқ, овал ва пирамида шаклида. Бўйи 15— 18, баъзилариники 20–25 м, йўғонлиги 1,5 м гача. Катта ёшдаги баланд танали Т. дарахтларидан 20–40 кг гача барг, 50–60 кг мева ҳосили олинади. Тутнинг эгрибугри (илонўт) ва пастга қараб ўсадиган (мажнун тут) хиллари ҳам бор. Дарахти 300, айримлари 500 йил яшайди.
Оқ тут (қаранг Балхи тут) ва шотут меваси ширин, шифобахш, ҳар хил витаминларга бой. Ўзбекистонда тут қадимдан экиб кўпайтирилади. Янгилигида истеъмол қилинади, шинни, мураббо, майиз, спиртли ичимлик тайёрланади. Барги тут ипак қурти боқишда ишлатилади. Тут икки уйли ўсимлик. Гуллари бир жинсли. Тут уруғидан, қаламчасидан, пайванд ва пархиш қилиб кўпайтирилади.
Қурт боқиш учун экиладиган тут навлари барг ҳосили мўл, бўйи баланд, кўп каллакли ёки бута шаклида ўстирилади. Тутни новдалари кесилганда тезда янги новда чиқаради. Ҳар йили қурт боқиш учун кесилганлиги туфайли 60—70 йилда қариб, ҳосилдан қолади. Бундай тут ёшартирилади тутнинг танаси мустаҳкам чидамли, тут ёғочидан бочкалар, бешиклар, новдаларидан саватлар, замбиллар, кажавалар, енгил стуллар ясалади. Ипак қурти боқиш учун тут ниҳоллари ва кўчатларини етиштириш, тутзорлар барпо этиш — тутчилик пиллачиликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. 1970—1991 йилларда ипакчилик уҲcмумймуда ипак қурти боқишга мўлжалланган тутнинг 9 нави (Манкент, Пионер, САНИИСҲ33, Сурхтут, Ўзбекистон ва бошқалар) ва 3 дурагайи чиқарилган ва ривожлаштириш учун давлат реестрига киритилган.
Касалликлари: бактериоз, вилт, илдиз чириши, пўкакланиш ва бошқа
Зараркунандалари: тут одимчиси, тут парвонаси, Комсток қурти, кузги тунлам, трипслар, бўртма нематодлар, симқуртлар, ўргимчаккана.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |