Туюқ — туркий халқлар мумтоз шеъриятидаги лирик жанр. Т. 4 мисрали шеър боълиб, арузнинг рамал баҳрида ёзилади; а-а-б-а, баъзан а-б-в-б тарзида ва фавқулодда ҳолларда — а-а-а-а ўлчовида қофияланади. Т. соъз оъйини асосида тажнис қофиясида берилади. Тажниссиз туюқлар ҳам бор. Туюқнинг дастлабки намуналари халқ огъзаки ижодида учрайди. Бизгача етиб келган Туюқлар Бурҳониддин Сивосий (ХИВ аср) қаламига мансуб. "Қутадгъу билиг" да ҳам тажнисли тоъртликлар бор, бироқ улар мутақориб баҳрида ёзилган. Алишер Навоий "Мезон улавзон" асарида Т.ни биринчи марта жанр сифатида белгилаб ўтган ва шакллантирган. Бобур ўзининг "Аруз рисоласи" асарида Т.ни туркий шеърият шаклларидан бири сифатида баҳолаган. Т. ҳозирги шеъриятда бирмунча бошқачароқ номларда учрайди. Хусусан, озарбайжонларда баёт, туркларда маъни, туркманларда лаъли. Мумтоз адабиётда Лутфий, Навоий, Бобур, ХХ аср шоирларидан Ғ. Ғулом, Ҳабибий, Чархий, Собир Абдулла ва бошқа ижодида Т. жанрининг етук намуналари мавжуд.

Адабиётлар

  • Орзибеков Р., Лирикада кичик жанрлар. Т., 1976.