Tvorog

Творог (русча: тво́рог) — сутни сут ачитқи бактериялар билан ивитиб, зардобини ажратиб тайёрланадиган маҳсулот. Қаймог'и олинган ёки олинмаган сутдан тайёрланишга қараб ёғли (18%), камёғ (9%) ва ёғсиз бўлади. Қабул қилинган стандартга кўра ёғли творог таркибида кўпи билан 65% сув, 11% оқсил, 2,4% сут қанди бўлади, 100 г калорияси 230 ккал (960 кж)га тенг, 1 кг бундай творог учун ёғлилиги 3,0—3,5% бўлган 5,9—6,9 кг сут сарфланади. Творогда сут таркибидаги фойдали моддалар сақланади. Творог оқсилида инсон ҳаёти учун зарур барча аминокислоталар бор.
Творогни уй шароитида тайёрлаш учун 3—4 литр қайнатилган илиқ сутга 1 стакан қатиқ қўшиб аралаштириб кастрюлкага солинади (баъзан пепсин ёки калсий глюконат тузидан фойдаланилади). Ҳосил бўлган қуйқа бўлакланади ва кастрюлкани сувли тоғорага солиб паст алангада иситилади (қайнаб кетмаслиги керак). Қуйқа бир хил исиши, зардоби ажралиб чиқиши учун аралаштириб турилади. Бўлаклар юзага қалқиб чиққач, элак ёки ғалвир устига икки қават тоза дока солиб сузилади. Зардоб тоза оқиб тушгач, совитилади ва докага сиқиб ўраб устига тахта қўйиб, юк бостириб қўйилади. Пўлат Турсунхўжаев.
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |