Тюдорлар (Тудор) — Англиядаги к,ироллар сулоласи (1485—1603). Қизил ва Оқ гуллар урушидан сўнг ҳокимият тепасига келган. Янги дворянлар ва шаҳар буржуазиясига таянган. Т. ҳукмронлиги даврида абсолютизм шаклланган, инглиз черкови Ватикандан ажраб чиқиб, мустақил бўлган ва қирол ҳокимиятига тобе эттирилган (1534); 1588-йил Атлантика океанидаги савдо йўллари устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун Испания билан муваффақиятли уруш олиб борилган (1588-йил испанларни "Енгилмас армада" деб аталмиш флотининг тормор этилиши); Рус давлати билан савдо алоқалари ўрнатилган (1553). Энг машҳур вакиллари: Генрих ВИИ, Генрих ВИИИ, Эдуард ВИ, Мария И Тюдор, Елизавета 1.