УНЕСCО (инглизча: Унитед Натионс Эдуcатионал, Сcиэнтифиc анд Cултурал Организатион — Бирлашган Миллатлар Таълим, Билим ва Маданият Ташкилоти), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус ташкилотларидан бири бўлиб, иккинчи дунё урушидан соънг, 1946-йил ташкил қилинган.

Бу ташкилотнинг қурилишига, 1945-йил Ноябр ойида Лондонда 44 давлатнинг вакиллари қатнашган ҳолда қарор қилинган. Ташкилотнинг маркази Парижда. Уч органдан – Умумий йиғилиш, Бошқарув, Котибликдан иборат бўлган УНЕСCО ташкилотининг асл мақсади, таълим, билим ва маданиятни, унга аъзо бўлган ҳар бир давлатдаги Миллий комиссиялар орқали амалга ошириш.

УНЕСCО – Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти – халқаро ҳукуматлараро ташкилот; БМТнинг ихтисослашган муассасаси. Давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946-йил тузилган. 188 мамлакат (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси 1993-йил 26-октябрдан) аъзо (2004). УНЕСCО низомига кўра, „… ирқи, жинси тили ва динидан қатъи назар, барча халқлар учун адолатга, қонунийликка, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурматни таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига“ кўмаклашиш ташкилотнинг устувор вазифасидир. 400 га яқин халқаро ноҳукумат ташкилотлар ва жамғармалар, халқаро ва ҳудудий бирлашмалар УНЕСCО билан ҳамкорлик қилади. УНЕСCО бюджети аъзомамлакатлар бадалларидан ташкил топади.

Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари ялпи саводсизликка қарши кураш, маориф тизими ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, миллий маданиятларни ўрганиш ва тарқатиш, атроф муҳитни ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, океанография, геология, гидрология, социология, коммуникация ва бошқалар соҳаларда глобал илмий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишдан иборат. Ахборот ва информатика – коммуникация масалалари унинг фаолиятида катта ўрин эгаллайди. Ташкилотга аъзо мамлакатларда УНЕСCО ишлари бўйича Миллий комиссиялар тузилган. УНЕСCО ана шу комиссияларга таяниб иш олиб боради. Ўзбекистон Республикасининг УНЕСCО ишлари бўйича Миллий комиссияси 1994-йил 29-декабрда ташкил этилган бўлиб, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган. Бош конференсия УНЕСCОнинг олий органи ҳисобланади. 2-йилда 1 марта унинг сессиялари ўтказилади. Сессиялар оралиғида Ижроия кенгаши (унга 58 давлат, жумладан, Ўзбекистон 1997-йил октябр да аъзо этиб сайланган) иш олиб боради. Ижроия кенгаши ҳар-йили 2 марта йиғилади. Унинг 155-сессиясининг якуний йиғилиши Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган (1998-йил 6-ноябр). Ташкилот қароргоҳи Парижда, Бош директор (Кончиро, Мацсура, 1999-йилдан, 2025-йил ноябрдан Мисрлик Холид ал-Ананий (12-директор)) бошчилик қилувчи Котибият ҳам шу ерда жойлашган. Ташкилот 50 дан ортиқ ахборотнома ва 20 дан ортиқ даврий нашрлар чиқаради. Улардан энг кенг тарқалгани „УНЕСCО курери“ журнали (30 тилда нашр қилинади), „Келажак“ (таълим соҳасидаги ҳафталик), „Музей“, „Ижтимоий фанлар халқаро ойномаси“, „Табиат ва ресурслар“, „Муаллифлик ҳуқуқи бўйича ахборотнома“, „Таълим бюроси халқаро ахборотномаси“, „Импакт: фан ва жамият“ кабилардир. УНЕСCО ҳар 2-йилда бир марта жаҳонда таълим, фан, маданият ва коммуникация ҳолати ҳақида маърузалар чоп этади. УНЕСCО „Инсониятнинг илмий ва маданий ривожланиши тарихи“ (6 жилд), „Ислом маданиятининг турли жиҳатлари“ (6 жилд), „Лотин Америкаси давлатлари тарихи“ (7 жилд), „Кариб ҳавзаси давлатлари тарихи“ (6 жилд), „Африка умумий тарихи“ (8 жилд) каби фундаментал китобларни чоп этмоқда. Шунингдек, 6 жилдли „Марказий Осиё сивилизацияси тарихи“ халқаро ҳамкорлик доирасида яратилмоқда, унда 1навбатда мазкур минтақа давлатлари, жумладан, Ўзбекистон олимлари иштирок этмоқда. Китобнинг дастлабки 4 жилди 1992, 1994, 1996 ва 1998-йилларда босилиб чиқди. „Ипак йўли – мулоқот йўли“ жаҳон дастури УНЕСCОнинг Марказий Осиё сивилизациялари тарихини ўрганишга бағишланган бўлиб, у БМТнинг маданий тараққиёт бўйича бутун дунё ўн-йиллиги (1989—99-йиллар) тадбири доирасида ўтказилди. УНЕСCОнинг саъйҳаракати билан бутун инсоният мулкини ташкил этувчи буюк маданий ва табиий ёдгорликлар Жаҳон мероси рўйхатига олинди.

УНЕСCО Ўзбекистоннинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишига бевосита ёрдам кўрсатиш мақсадида бир қатор олий ўқув юртларида УНЕСCО кафедралари, шунингдек, УНЕСCО мактаблари ташкил этган. УНЕСCО доирасида Абу Райҳон Беруний (1973), Абу Али ибн Сино (1980) таваллудининг минг йиллик, Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллик (1994), Амир Темурнинг 660 йиллик (1996) тантаналари нишонланди. УНЕСCОнинг Париждаги бош қароргоҳида Амир Темур ҳафталиги ўтказилиб, „Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллабяшнаши“ мавзуида илмий конференсия ва кўргазма ташкил этилди. Бу тадбирда Ўзбекистон Президенти И.Каримов, Франсия Президенти Ж.Ширак иштирок этди (1996-йил 20—26-апрел). Тошкент шаҳрининг 2000-йиллиги (1980), Хива (1997), Бухоро (1997), Термиз (2002) шаҳриларининг 2500-йиллиги, Шаҳрисабз шаҳрининг 2700-йиллиги (2002), Аҳмад алФарғонийнинг 1200-йиллиги, Имом Бухорийннинг 1225-йиллиги (1998), „Алпомиш“ халқ достони яратилганлигининг 1000-йиллиги (1999), Авесто китоби яратилганлигининг 2700-йиллиги (2001) нишонланди. УНЕСCО раҳнамолигида Самарқанд шаҳрида „Шарқ тароналари“ халқаро мусиқа фестивали, Бойсун туманида фолклор фестивали ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов инсоний идеалларни эъзозлагани, маданий қадриятларни тиклаш ва сақлашдаги, илмий меросни ўрганишдаги хизматлари учун УНЕСCОнинг Абу Али ибн Сино номидаги олтин медали билан мукофотланган (1998).

Умумий Мажлис

Ташкилотга аъзо давлатларнинг вакилларидан ташкил топган Умумий Мажлис, 1946-1953-йиллар орасида ҳар-йил ўтказилган бўлиб, 1954-йилдан эътиборан ики-йилда бир маротаба ўтказилмоқда. Ташкилотнинг ташкил қилинишидан бугунгача жами 26 Умумий Мажлис бўлиб ўтган.

Мажлис, Ташкилотнинг энг муҳим органи бўлиб, бошқарув аъзоларини ва Бош Директорни танлаб, УНЕСCОнинг ишлаш режаларини қабул қилади ва бюджетни аниқлайди.

Умумий Бошқарув Ҳақида

УНЕСCО Бошқарувининг, Умумий Мажлисга қўшилган ва ҳукуматларнинг номзод бўлган вакиллари, 58 азодан ташкил топади.

УНЕСCО Бошқарув аъзоларининг сайлови, 4-йилда 1 маротаба ўтказилади.

УНЕСCОнинг Ўзбекистондаги Бошқарув аъзолари

Котиблик

УНЕСCО умумий мажлисда олти-йил учун сайланган бош президентнинг қўл остида ишлаётган УНЕСCО Котиблиги таълим, билим, маданият ва алоқа бўлимларига айрилган. Котибликнинг бош вазифаси, УНЕСCОнинг икки йиллик режаларини амалга оширишдан иборат.

Ҳозир УНЕСCОга аъзо давлатларнинг сони 191дан иборат.

Ҳаволалар