Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Ulugʻbek rasadxonasi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Улуғбек расадхонаси
Улуғбек расадхонаси

Улуғбек расадхонасининг олд томони
Муқобил номлари Улуғбек обсерваторияси
Умумий маълумот
Мақоми Давлат муҳофазасида
Тури Расадхона
Манзили М2Ф4+W7М, Тошкент йўли, Самарқанд
Шаҳар Самарқанд
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган 1420-йил
Қурилиши тугаган 1428-йил
Бузилган сана ХВИ аср
Эгаси Мирзо Улуғбек
Ўлчамлари
Диаметр 48 м
Техник ҳолати
Материал Пишиқ ғишт
Қаватлар сони 3
Дизайн ва конструксия
Меъмор Ғиёсиддин Коший
Бошқа дизайнерлар Мирзо Улуғбек
Қозизода Румий
Map
Улуғбек расадхонасининг ўрни харитада

Тарихи

Расадхона бунёдкори Муҳаммад Тарағай Улуғбек Амир Темурнинг неварасидир. У бобоси вафотидан 11 йил аввал, яъни, 1394-йилда туғилган. Шаҳзоданинг устозлари ёзувчи ва файласуф Ориф Озарий ва буюк математик Қозизода Румий бўлиб, кейинчалик расадхона фаолиятида уларнинг ҳам хизматлари катта. Улуғбек болалигида қобилиятли ва математика фанига қизиқиши баланд эди. 1409-йилда Самарқанд ҳукмдори бўлган Улуғбек илм-фанни ривожлантиришга ҳаракат қилди ва орадан 10 йил ўтиб ўзининг орзуси — расадхона ташкил этишни амалга ошира бошлади. Улуғбек Қозизода Румийни бу катта ишдаги маслаҳатчиси деб билади. "Устоз кўмаги ва ёрдами билан, — деб ёзади у — илм байроғини кўтарган, ҳақиқат ва изланиш йўлини кўрсатган буюк олим Қозизода Румий расадхона ташкил этишга киришди.

Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи расадхонада

Расадхона ўзига хос турдаги бино бўлиб, унинг қурилишида асосий рол меъморга эмас, балки бинога ўрнатилган асбобларнинг жойлашуви ва ҳажмини аниқлаган олимларга, яъни Улуғбек ва Румийга тегишли бўлган. Айтиш керакки, улар қабул қилган қарорлар ўша давр тақозосига кўра дадил қадамлар эди. Қурилиш тахминан уч йил давом этди. 1428—1429-йилларда расадхона биноси тайёр ҳолга келди[1]. Асбобларни ўрнатиш ва мослаштириш бошланди. Буни Улуғбекнинг илтимосига кўра, кошонлик астроном ва моҳир математик Жамшид ал-Коший (1373—1430) амалга оширди.

Расадхонанинг илмий дастури камида 30 йилга мўлжалланган (Сатурннинг орбитал даври). Давлат ишлари Улуғбекнинг расадхонада узоқ вақт фаолият юритишига имкон бермади. Расадхонага 60 дан ортиқ математик ва астроном таклиф қилинган. Расадхона ташкил этилгандан сўнг унга ўн йил давомида Жамшид ал-Коший раҳбарлик қилган. Унинг вафотидан кейин бу лавозимни етмиш ёшли Қозизода Румий эгаллади. Аммо орадан олти йил ўтиб, 1436-йилда Румий ҳам вафот этади. Шундан сўнг расадхона бошқаруви Али Қушчи қўлига ўтади[2]. Самарқанд расадхонаси астрономлар ва математикларнинг янги кашфиётлар топишда ҳамкорлик қиладиган маскани бўлган.

Советлар ҳукмронлиги даврида 1449-йилда Улуғбек ўлдирилганидан сўнг расадхона фаолияти тўхтаб, бино диний ақидапарастлар томонидан вайрон қилингани ҳақида хато маълумотлар берилган[3]. Улуғбекдан сўнг расадхона унинг шогирди Али Қушчи раҳбарлигида йигирма йил фаолият юритган. Фақат 1469-йилда Самарқанд ҳукмдори Абу Саид Ғарбий Эронга қарши юришда вафот этгач, олимлар обод Ҳиротга кўча бошлайдилар. Шундай қилиб, Али Қушчи шогирдлари билан расадхонани ташлаб, Ҳиротга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Ҳиротда Ҳусайн Бойқаронинг вазири, шарқнинг атоқли шоири ва темурийлар Хуросонининг давлат арбоби Алишер Навоий[4] олимлар, мутафаккирлар, рассомлар, мусиқачилар ва шоирларга ҳомийлик ва моддий ёрдам кўрсатган. Тез орада самарқандлик астроном Али Қушчи Константинополга таклиф қилинди. У ерда расадхона ишлари фаолиятига доир китоблар нашр эттиради. Улуғбек расадхонасида тузилган астрономик жадваллар шарқда муносиб шуҳрат қозонган ва узоқ вақт давомида тенгсизлигича қолган. Европада ушбу жадваллар ҳақида маълумотлар биринчи марта 1650-йилда нашр этилган.

Расадхона биноси Улуғбек вафотидан сўнг, узоқ йиллар қад ростлаб турган, астрономик тадқиқотлар Самарқандда яна етмиш беш йил давом этган[5][6]. В. Вяткиннинг фикрича, расадхонанинг вайрон бўлишига табиий ҳодисалар сабаб бўлмаган[7]. ХВИ аср охирида Самарқанд аҳолиси расадхона ғиштларини кўчириб олганлар. Расадхона архитектурасининг тафсилотлари топилмалари бунга далилдир.

Қурилиши

Улуғбек расадхонаси Носириддин ат-Тусий томонидан ишлаб чиқилган Мароға расадхонасининг режалари асосида қурилган[8]. Расадхона тўғрисида Абу Тоҳирхўжа шундай маълумот беради:

Мадрасага асос солинганидан то'рт йил кейин Мирзо Улуг'бек Қозизода Румий, Мавлоно Г'иёсиддин Жамшид ва Мавлоно Муиниддин Кошонийлар билан маслаҳатлашиб, Ко'ҳак тепалигида Оби Раҳмат ариг'ининг бо'йида расадхона биносини қурдиради. Унинг атрофида эса баланд ҳужралар барпо этади[9][10].

Улуғбек фармойиши билан 1428–1429-йилда Кўҳак (Чўпонота) тепалигида улкан силиндр шаклида бунёд этилган; айрим қўлёзмалар („Бобурнома“)га кўра, баландлиги 30,4 м дан иборат 3 қаватли қилиб қурилган. Унда ўндан ортиқ турли астрономик қурилма ва асбоблар бўлган. Улардан энг асосийси радиуси 40,2 м ли қўшалоқ ёйдан иборат квадрант (ёки секстантга яқин) қурилма ҳисобланади. Квадрантнинг жан. қисми ер остида, қолган қисми шим. томонда ер сатҳидан 30 м ча баландда жойлашган. Асбоб айланасида бир градус ёй 701,85 мм ва бир минут ёй 11,53 мм га тўғри келади. Ушбу қурилма жуда кўп қиррали эди. У уфқдан қуёшни, юлдуз баландлигини ва бошқа сайёраларни аниқ ўлчаши мумкин эди. Йилнинг давомийлиги, сайёралар даври ва тутилишлар ушбу қурилма билан ўлчанди. Улуғбекнинг сайёралар ўлчовлари бугунги ўлчов билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бизга қурилманинг ажойиб аниқлигини кўрсатади. Расадхона ўрта асрларда асбоб ускунаси жиҳатдан ҳам беқиёс бўлган. Асбоб астрономиянинг асосий доимийликлари — экватор ва эклиптика орасидаги бурчакни ўлчаш, йиллик прецессия доимийсини, тропик йил давомийлигини ва бошқа фундаментал астрономик доимийликларни аниқлашга имкон берган. Расадхонада кичик ўлчамли асбоблар: армилляр сфера, 2, 4 ва 7 ҳалқадан иборат ўлчов асбоблари, триангула, қуёш ҳамда юлдуз соатлари, астурлоб ва бошқалар бўлган. Бу илмий ускуналар ёрдамида Қуёш, Ой, сайёралар ва алоҳида юлдузлар кузатилган. Мирзо Улуғбекнинг энг йирик астрономик асари „Зижи Кўрагоний“ расадхонада яратилган. Унинг қурилиши ва кейинги илмий фаолияти Улуғбек таклифи билан йиғилган қатор машҳур олимлар Ғиёсиддин Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи ва бошқалар номи билан боғлиқ.

Бугун Улуғбек расадхонасига ташриф буюрган одамлар мармар квадрантнинг фақат пойдевори ва кўмилган қисмини кўришлари мумкин[8]. Булар расадхонадан олинган ягона асл қолдиқлардир. Расадхонанинг таназзулга учрашининг катта қисми Улуғбекнинг тахминан 1449-йилда унинг ўғли Абдулатиф томонидан ўлдирилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин[11].

Меъморчилиги

Улуғбек расадхонаси меъморчилиги ўша даврда қурилган бошқа бинолардан фарқ қилган. Улуғбек унга ёрдам берадиган моҳир меъморга муҳтож бўлиб, Қозизода Румий билан маслаҳатлашиб, ундан тажрибали ва моҳир меъмор топишни сўрайди. Қозизода Румий математик ва меъмор Кошонийни тавсия қилган. Иншоотни қуришда Ҳулокухон ва Мангухон томонидан барпо этилган Мароға расадхонасидан намуна олинган. Мароға расадхонаси меъмори Носириддин ат-Тусий чизмаларидан фойдаланилган[12]. Улуғбек расадхонаси ердан 21 метр баландликдаги тепалик устида қурилган. Бино ғиштдан қурилган. Секстантнинг радиусига кўра, бино анчагина баланд бўлиши керак эди. Бироқ бинонинг тепалик устида баланд қилиб қурилиши унинг қулаш хавфини юзага келтирарди. Бинокорлар секстантнинг ярмини ер остида қуриш орқали бу муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Бу секстантнинг ўлчамини баландлиги хавфли даражада баланд бўлмаган ҳолда сақлашга имкон берди[13]. Секстант Ғиёсиддин Жамшид бошчилигида ўрнатилади. Самарқанд секстанти ўша даврда Шарқда маълум бўлган секстантларнинг энг йириги ҳисобланган. Али Қушчи унинг баландлигини Истанбулдаги машҳур Аё София ибодатхонасининг баландлигига (баландилиги 50 метр) қиёслаган[14].

Расадхона уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда ходимлар яшаган. Барча кузатувларни кўздан кечириш иккинчи ва учинчи қаватлардан олиб борилган. Расадхонанинг томи текис бўлиб, асбобларни бинонинг томи устида ҳам ишлатиш мумкин эди[13]. Сўнгги йилларда расадхонанинг кириш қисми бир неча бор ўзгартирилган.

Қазишма ишлари

Улуғбек расадхонасининг ички кўриниши.

Мирзо Улуғбекнинг „Зиж“ асари Европага тарқалиши билан унинг расадхонасига бўлган қизиқиш ҳам ортди. Самарқандни кўздан кечирган сайёҳлар расадхона ўрнини топишга ҳаракат қилганлар. Баъзилар Тиллакори мадрасасининг слиндрсимон гумбазини расадхона деб ўйлашган. Чунки Тиллакори мадрасаси Самарқанднинг Регистон майдонида, Улуғбек мадрасасининг ёнгинасида жойлашган эди. Мовароуннаҳрга келган венгер шарқшуноси Армени Вамбери (1832-1913) ҳам савдогар сифатида 1863-йилда Самарқандга келган. У ҳам расадхонани Улуғбек мадрасасининг ичида бўлган деб ўйлайди. Расадхона барпо этилган жойни қидириш ишларига рус олимлари билан бирга, 1873-йилда тузилган Тошкент расадхонаси астрономлари ҳам қатнашганлар. Василий Вяткин ерга эгалик қилиш ҳақидаги ХВИИ асрга оид ҳужжатни ўрганиб, расадхона жойлашган ернинг аниқ тавсифини топган. Расадхона Самарқанд шаҳридан 2 км узоқликда, Тошкент йўлининг ўнг тарафида экани маълум бўлган[15].

Ўрта ва Шарқий Осиёни ўрганиш қўмитаси озроқ маблағ ажратгани ҳисобига Вяткин ҳудудда қазишма ишларини бошлаб юборади. Улуғбек расадхонасининг археологик қолдиқлари 1908-йил В. Л. Вяткин раҳбарлигида олиб борилган қазилма ишлари натижасида топилган[16]. Бу оламшумул воқеа эди. Қоя ичи ўйилиб қилинган чуқурликда турли жинслар билан кўмилиб кетган иккита мармар айлана мармар ёй топилган. Тозалш ишлари натижасида меридианда ўрнатилган асбобнинг бир қисми топилади. Вяткин уни радиуси 40.2 метрли кавдрантнинг бўлаги деб ўйлаганди ва янглишмади[15].

В.Вяткин бошчилигидаги қазишма ишларининг кейинги босқичи 1914-йилда бошланди. Бироқ, биринчи жаҳон уруши туфайли ишлар тўхтаб қолди. Расадхона бузиб ташлангандан сўнг, фақат радиуси 23.8 метр бўлган ташқи слиндрик девор қолдиқлари сақланиб қолган. 1915-йилда асбобнинг қолдиқларини сақлаш мақсадида юқорисида слиндр шаклида ғиштдан гумбаз ишланган. Навбатдаги ўрганиш ишлари 1941-йилда бошланди. Бу пайтда Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан ўша даврдаги меморий ёдгорликларни тиклашга алоҳида эътибор қаратилган эди. Кейинчалик бошланган иккинчи жаҳон уруши тадқиқот ишларини яна 7 йилга тўхтатиб қўйди.

1948-йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Тарих ва археология институти археологи Василий Шишкин (1893–1966) бошчилик қилган экспедиция қазишма ишларини ниҳоясига етказди. Расадхона пойдевори ва бино фрагменти тозаланиб очилди. Расадхонани ўрганиш тўғрисидаги тўлиқ ҳисобот экспедиция раҳбари томонидан эълон қилинди.

Хусусан, бу ерда диаметри 48 м келадиган, қалинлиги бир ғишт бўлган айланма девор борлиги ва унинг марказида қўшалоқ ёйдан иборат улкан бош қурилманинг қолдиқ қисмлари аниқланган. Унинг катта заллари, турли катта — кичик хоналари бўлган. Бобурнинг ёзишича, Улуғбек расадхонасининг сирти кошин ва сирли парчинлар билан безатилган. Расадхона ичига ўрнатилган жуда катта асбоб ёрдамида Қуёш, Ой, сайёра ва юлдузлар катта аниқлик билан ўрганилган. Расадхонада кутубхона ҳам бўлган. Ички деворда осмон тасвири, юлдузлар харитаси, тоғ, денгиз, мамлакатлар белгиланган Ер шари тасвири ишланган. Кейинчалик у қаровсиз қолиб, ХВИ асрда вайрон қилинган. Ҳозир Улуғбек расадхонасидаги катта асбоб — квадратнинг ер остида сақланган қисми баландлиги билан 11 м келади. 1964-йил Улуғбек расадхонаси ёнида Улуғбек музейи очилган. Улуғбек расадхонасининг асл кўриниши, ички тузилиши, бош қурилмаси ҳақида Ўзбекистон ва чет эл олимлари томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Илмий муҳити

ХВ асрда яшаган астроном ва математик Жамшид Ал-Коший Самарқандга кўчиб ўтиб, у ерда бўлаётган илмий жараёнларга ўз таъсирини ўтказади. Улуғбекдан таклиф олган Ал-Коший Эроннинг шимолидаги Кошонни тарк этиб, Самарқандга боради. Ал-Коший Самарқандда бўлганида отасига ёзган мактуби Кеннеди (1960) ва Саййили (1960) томонидан таржима қилинган. Форс тилида ёзилган бу мактуб расадхонада олиб борилаётган илмий ишлар ҳақида етарли маълумот бермаса-да, Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси фаолияти доир баъзи маълумотлар учрайди. Бироқ Эронда ҳам Ал-Кошийнинг отасига ёзган янги мактуби топилган ва ушбу мактубни таржима қилган Бағирийнинг фикрига кўра Самарқанднинг илмий муҳитини кўпроқ ёритилиб, биринчи таржима қилинган мактубдаги айрим ноаниқ элементлар камаяди[17][18][19].

Ал-Кошийнинг отасига ёзган мактубига кўра, Улуғбек расадхонаси қурилишида ўзига хос янгилик қилинади. Яъни секстант бир қисми ўйилган қоя тепасида қурилган. Ал-Коший буни Мараға расадхонасига қиёслаб, сексант Марағада баландроқда жойлашганлигини айтади, лекин Самарқандда мавжуд расадхонанинг текис томи „унинг устига асбоблар қўйилиши“ мумкинлигини таъкидлайди[19].

Багерийнинг Ал-Кошийнинг мактуби таржимаси бўйича маълумот беришича, расадхонада дарслар Ҳиротдаги астрономлардан сабоқ олган ўқитувчилар томонидан олиб борилган[19]. Қолаверса, Ал-Коший мактубни ёзган пайтда ислом фиқҳи (ҳуқуқшунослик)ни яхши биладиган учта устозни тилга олади, улар: Қозизода, Мавлоно Муҳаммад Хони ва Мавлоно Абу’л-Фатҳ[19] эди. Хатда, шунингдек, Улуғбекнинг дарс беришга тез-тез келмаслиги қайд этилган[19].

Улуғбек ўша даврнинг энг яхши астрономлари тўплаб илмий муҳит яратган ва уларнинг барчаси минглаб юлдузларнинг жойлашишини кузатган ва ҳисоблаган[20]. Улуғбекнинг асосий асари „Зиж-и Султоний“дир[21]. 1437-йилда ёзилган бу асар форс тилида бўлиб, унга Носириддин Тусий ҳам катта таъсир кўрсатган[18]. Шунингдек, расадхонада мусиқа ўрганилгани ва ўқитилаётгани қайд этилган. Жамшид ал-Коший билан бирга таҳсил оладиган олимлардан бири Ҳирот, Миср, Сурия, Анадолу ва унга туташ ҳудудларда дарс бериб, катта тажрибага эга бўлган Юсуф Ҳаллождир[19]. Юсуф Ҳаллож Мавлоно Ҳалложнинг ўғли бўлиб, у Ал-Коший расадхонани бошқарган кезларда Самарқандда истиқомат қилган[19].

Расадхонанинг ички деворларида коинот ва ер курраси тасвирлари туширилган. Шунинг учун ҳам бу жой маҳаллий халқ тилида „Нақши жаҳон“ деб ном олган.

Зижи жадиди Кўрагоний

Зижи жадиди Кўрагоний (форсча: زیجِ سلطانی) — 1437-йилда Мирзо Улуғбек томонидан ёзилган Зиж астрономик жадвал ва юлдузлар каталоги[22]. Зиж — бу астрономларга дуч келадиган ҳар қандай муаммоларни ҳисоблаш имконини берувчи рақамли жадваллар ва тушунтиришлардан ташкил топган астрономик жадвал. У вақтни қандай ўлчашни, сайёралар ва юлдузларнинг ўрнини қандай ҳисоблашни тушуниши учун етарли маълумот бериши керак. „Зиж“да астрономик жадваллардаги математика ва назарияларнинг исботи ҳам бўлиши мумкин[23].

Улуғбекнинг „Зижи жадиди Кўрагоний“ асарида 1000 га яқин юлдузлар санаб ўтилган. У „Зиж-и Улуғбек“, „Зиж-и Султоний“, „Зиж-И Жадид-и Султоний“, „Заиж-И Кўрагоний“ деб ҳам аталган[23]. Улуғбекка „Зиж“ини яратишда 150 та китоб ёзган Носириддин Тусий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин[24].

„Зиж-И Султоний“да қайд этилган маълумотлар учун асосий восита Улуғбекнинг расадхонаси квадрантидан олинган. Улуғбек ёлғиз ишламаган, унга шогирдлари ва бошқа мусулмон астрономлари, жумладан Жамшид ал-Коший ва Али Қушжий ёрдам берган[23]. Юлдузларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш учун 17 йил керак бўлди, улар 1420-йилда, Улуғбек 26 ёшда эканлигида бошланган ва 1437-йилда тугатилган. „Зиж-и Султоний“нинг энг муҳим қисмларидан бири Улуғбекнинг синус жадвалидир. Жадвал 18 саҳифадан иборат бўлиб, 0° дан 87° гача бўлган ҳар бир даража учун синуснинг вергулдан кейинги тўққиз касргача бўлган аниқликдаги қийматларига эга, шунингдек, 87° дан 90° даражагача бўлган бурчаклар учун вергулдан кейинги 11 касргача аниқликдаги синус қийматини ўз ичига олади. Асар кўплаб тилларга, жумладан араб, турк ва иброний тилларига таржима қилинган. Али Қушчи каби таниқли астрономларнинг шарҳлари ҳам бошқа тилларга ўгирилган[23].

Улуғбек тропик йилнинг узунлигини 365 кун 5 соат 49 дақиқа 15 сония деб белгилаган, бу хатолик +25 сония бўлиб, бу Николай Коперникнинг +30 сония хатоси бўлган тахминидан аниқроқ бўлган. Улуғбек ҳам Ер ўқи оғишини 23 соат, 30 дақиқа 17 сония деб белгилаган, бу эса ўнли саноқ систамасида 23,5047 даражага айланади[25].

Улуғбек музейи

Ўзбекистон ҳукумати расадхона қолдиқларини ўрганиш ва сақлаб қолишга эътибор қаратди. 1949-йили расадхона ўрнига мармар тошдан ёдгорлик ўрнатилди[26].

Улуғбек расадхонаси музейи

Музейда Улуғбек расадхонасида қўлланган бўлиши мумкин бўлган асбоблар ва Улуғбекгача бўлган астрономия тарихининг тасвири намойиш этилган. Бу 1970-йилда қурилган думалоқ бино бўлиб, асл расадхона биносига ўхшаб яратилган. Музейда Улуғбекнинг юлдуз жадвалларининг асл форс тилидан араб, лотин, франсуз ва инглиз тилларига таржима қилинган нусхаларини кўриш мумкин[27].

Манбалар

  1. ↑ Язди, Ҳамид-Реза Гиаҳи (2015). "Чронологй оф тҳе Эвенц оф тҳе Самарқуанд "Обсерваторй анд Счоол" Басед он соме Олд Персиан Техц: а Ревисион". Суҳайл: 145–65. 
  2. ↑ Проф. Айдıн Сайıлı (1960). Тҳе Обсерваторй ıн İслам, Анкара, Тüрк Тариҳ Куруму, сай. 271
  3. ↑ Бунларıн баşıнда Семеркантъдаки Накşибенди şэйҳи Ҳоcа Убейидуллаҳ Акрар булундуğу белиртилмиşтир. Ҳеатҳер Ҳобден (1999) Улугҳбек анд ҳис Обсерваторй ıн Самарканд, Линcолн: Cоşмиçэлк ИСБН 10 — 1-871443-18 0 сай.12.
  4. ↑ „Мирза Мухаммад Хайдар Дуглат «Тарихи Рашиди»“. 2016-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-май.
  5. ↑ Джеббар, А., Уне ҳистоире де ла сcиэнcе арабе, Ле Сеуил, Парис, 2001, п.187–188
  6. ↑ Лоуис-Пиэрре-Эугèне Сéдиллот, Генерал Сурвей оф Арабиc Астрономй, энcйcлопаэдиа, Рéгис Морелон, 1853, волуме 1, п. 14
  7. ↑ „Обсерваториэс ин Исламиc Ҳисторй“. Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Жуҳел, Алаин (2007). "Принcе оф Самарқанд Старс". Тҳе Матҳематиcал Тоурист: 44–50. 
  9. ↑ Абу Тоҳирхўжа Самарқандий. Самария, Тошкент, 1969 — 25-бет. 
  10. ↑ Ма'навият юлдузлари. Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1999 — 157-бет. ИСБН 5-86484-072-6. 
  11. ↑ „Улугҳ Бег Обсерваторй“. Атлас Обсcура. Қаралди: 2019-йил 22-ноябр.
  12. ↑ Сафиаи, Моҳд Ҳафиз; Ибраҳим, Ибнор Азли (2016), „Траcинг тҳе Ҳисторй оф Астролабе Инвентионс Аcросс Cивилисатионс“, Исламиc Перспеcтивес он Сcиэнcе анд Течнологй, Спрингер Сингапоре, 373–82-бет, дои:10.1007/978-981-287-778-9_26, ИСБН 978-981-287-777-2
  13. ↑ 13,0 13,1 Таҳери, Жафар (2009), „Матҳематиcал Кноwледге оф Арчитеcтуре ин тҳе Wоркс оф Кâшâнî“, Нехус Нетwорк Жоурнал, Биркҳäусер Басел, 77–88-бет, дои:10.1007/978-3-7643-8974-1_7, ИСБН 978-3-7643-8973-4, С2CИД 120471241
  14. ↑ Муҳаммаджонов, Абдулаҳад. Темур ва темурийлар салтанати. Қомуслар бош таҳририяти, 1994 — 118-бет. 
  15. ↑ 15,0 15,1 Шеглов, Владимир. Улуг'бек расадхонаси. Тошкент: О'збекистон ССР Фан нашриёти. 
  16. ↑ „Улугҳ Бег Обсерваторй“. Атлас Обсcура. Қаралди: 2019-йил 22-ноябр.
  17. ↑ А Леттер оф Жамшıд ал-Кашı то Ҳис Фатҳер: Сcиэнтифиc Ресеарч анд Персоналитиэс ат а Фифтеэнтҳ Cентурй Cоурт, Ориэнталиа 29 (1960), 191–213; репринтед ин Эдwард С. Кеннедй, cоллеагуэс анд формер студенц, Студиэс ин тҳе Исламиc Эхаcт Сcиэнcес, Беирут: Америcан Университй, 1983, пп. 722–44.). 
  18. ↑ 18,0 18,1 ; Феза ГüнергунСcиэнcе ин Исламиc Cивилисатион: Проcеэдингс оф тҳе Интернатионал Сймпосиа: "Сcиэнcе Институтионс ин Исламиc Cивилисатион", & "Сcиэнcе анд Течнологй ин тҳе Туркиш анд Исламиc Wорлд". ИРCИCА, 2000. ИСБН 9789290630951. 
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 19,4 19,5 19,6 Багҳери, Моҳаммад (1997). "А Неwлй Фоунд Леттер оф Ал-Кашı он Сcиэнтифиc Лифе ин Самарканд". Ҳисториа Матҳематиcа 24 (ҲМ962145): 241–56. дои:10.1006/ҳмат.1996.2145. ИССН 0315-0860. ҳттпс://cоре.аc.ук/доwнлоад/пдф/82060301.пдф. Қаралди: 23 Новембер 2019. Улуғбек расадхонаси]]
  20. ↑ Луминет, Жеан-Пиэрре (2018). Улугҳ Бег, Принcе оф Старс. 
  21. ↑ Фазлиоглу, И. : Тҳе Самарқанд Матҳематиcал-Астрономиcал Счоол: А Басис фор Оттоман Пҳилосопҳй анд Сcиэнcе, Жоурнал фор тҳе Ҳисторй оф Арабиc Сcиэнcе 14, 22–23, 2008.
  22. ↑ Ажабов, А (1991). „Дунёда бешдан бир расадхона бу“ (ПДФ). Фан ва турмуш. № 2. 4–5-бет. 2023-11-14да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 14-ноябр 2023-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 23,3 Кеннедй, Э. С. (1956). "А Сурвей оф Исламиc Астрономиcал Таблес". Трансаcтионс оф тҳе Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй 46 (2): 123–77. дои:10.2307/1005726. ИССН 0065-9746. 
  24. ↑ Cавин, Жеррй Д. (2011-08-20), „Улугҳ Бег“, Тҳе Аматеур Астрономер'с Гуиде то тҳе Деэп-Скй Cаталогс, Патриcк Мооре'с Праcтиcал Астрономй Сериэс, Спрингер Неw Ёрк, 51–54-бет, дои:10.1007/978-1-4614-0656-3_3, ИСБН 978-1-4614-0655-6
  25. ↑ Л. П. Э. А. Сéдиллот, Пролéгомèнес дес таблес астрономиқуэс д’ОлоугБег: Традуcтион эт cомментаире (Парис: Фирмин Дидот Фрèрес, 1853), пп. 87 & 253.
  26. ↑ Абдураҳмонов, Абдуманнон. Улуг'бек академияси. Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти — 9-бет. ИСБН 5-89890-078-0. Қаралди: 29-декабр 2023-йил. 
  27. ↑ Ҳеатҳер Ҳобден. Улугҳбек анд ҳис Обсерваторй ин Самарканд. Энгланд: Тҳе Cосмиc Элк, 1999. Қаралди: 6-октабр 2023-йил. 

Ҳаволалар