Умар ибн ал-Хаттоб ал-Форуқ (Умар ибн Хаттоб) (арабча: عمر بن الخطاب‎‎; ўқилиши: ъОмар ибн ал-Хаттāб; милодий тах. 584-йил – 644-йил) — дастлабки тўрт халифадан иккинчиси (ҳ. 634–644), жаннат башорати берилган 10 та саҳобалардан бири. Шунингдек, Буюк Умар номи билан ҳам машҳур.

Умар
Таваллуди
Умар Ибн Ал-Хаттоб Ал-Форуқ (арабча: عمر بن الخطاب‎‎)

Ҳаёти

Асли Қурайш қабиласининг Бану Ади сулоласидан. „Хулафа ур-Рошидун“ („Тўғри йўлдаги халифалар“) номини олган халифалардан бири. Исломни тах. 616-йили қабул қилган. Муҳаммад пайғамбарнинг яқин сафдошларидан бири, у олиб борган барча жангларда қатнашган. Абу Бакр Сиддиқ ўлимидан аввал Умарни ўз ўрнига тавсия этган. Умарнинг халифалик даврида ислом Ироқ, Сурия, Миср, Ливияга тарқалди. Эрон ҳудудлари халифаликка қўшилди. Араб-мусулмон салтанати таркиб топа бошлади. Унинг даврида барча асосий маъмурий-ҳуқуқий муассасалар, аввало солиқ-ўлпон тизими тузилди. Мусулмонлар жамоаси тез орада мўминлар идора этадиган давлатга айланди. Бу ҳол Умар халифа унвонига биринчи бўлиб қўшимча амир ал-мўминин (мўминлар амири) унвонини қабул қилишида ҳам ифодаланди.

Умар янги мусулмон йил ҳисоби – ҳижрий йил тақвимини жорий этган. Суннийлар тарихий анъанасида Умар рисоладагидек ҳукмдор, яъни тақводор, мусулмонларга нисбатан адолатли, душманларга бешафқат инсон сифатида таърифланади. Унинг даври исломнинг „олтин асри“ деб улуғланади. Умар Муҳаммад пайғамбарнинг Мадинадаги қабри ёнига дафн этилган[1].Умар ибн Ҳаттобдан сўнг Усмон ибн Аффон мўминларга амир бўлган.

Манбалар

Ҳаволалар