Умр, умр кўриш — организм яшаш даврининг давомийлиги (онтогенези). У. организмни қарилик ва ўлимга олиб келадиган, емирадиган ва қайта тиклайдиган физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг ўзаро таъсиридан иборат. Одатда, физиологик, экологик ва ўртача У. фарқ қилинади. Физиологик У. тур индивидининг қулай яшаш шароитидаги максимал ёши бн; экологик У. эса унинг табиий шароитдаги максимал ёши билан белгиланади. Ўртача У. популяция индивидлари умрининг ўртача арифметик қийматидан иборат. Ўртача У. ташқи муҳит шароити таъсирида ўзгариб туради; физиологик ва экологик У. эса ўзгармас констант ҳисобланади.

Ҳайвонлар У.и суяк қолдиқлари ва тишлари, балиқларники — тана ўлчамлари, тангачалар ва сузғич нурлари кесими; моллюскалар У.и чиғаноқ ҳалқалари орқали тахминан аниқланади. Табиий муҳитда ёввойи ҳайвонлар ёшини тўғри аниклаш қийин. Қўлда боқиладиган ҳайвонларнинг фақат физиологик У.ни аниқлаш мумкин. Узоқ У. кўриш ҳайвонларнинг ҳар хил систематик гурухлари учун хос. Масалан, осётрсимонлар 50—100-йил, қурбақа ва тритонлар — 25—30 йилгача, бақалар 12—13-йил, тимсо)у1ар ва тошбақалар 50—100-йил; бойқуш, қарға, бургут, оқ сақоқуш, тўти 50—70-йил, балиқчи қуш, турна, қузғун, африка туяқуши 30—40-йил, айрим сут эмизувчилар 70— 110-йил У. кўради. Битта систематик гуруҳга мансуб турлар У.и бирбиридан бир неча баравар фарқ қилади. Масалан, сут эмизувчилар синфига мансуб кемирувчилар (сичқон, каламуш) 3—4 йилгача; жуфт туёқлилар (чўчқа, қўй, сигир) 15—30-йил; тоқ туёқлилар (зебра, эшак, от) 30—70-йил У. кўради. Сут эмизувчиларнинг тана ёки айрим органлари (жигар, мия, буйрак усти бези) оғирлиги билан У. ўртасида мусбат; тана ҳарорати билан У. ўртасида манфий корреляция кузатилади. Тана ҳароратининг 10 даражага пасайиши бн, одатда, тана харорати пасаядиган иссиқ қонли ҳайвонлар уйқуга кетмайдиган ҳайвонларга нисбатан бир неча марта кўпроқ У. кўради. Иккига бўлиниб кўпаядиган бир ҳужайралилар (мас, амёбалар) ва тўхтовсиз кўпаядиган тўқималар қулай шароитда чексиз узоқ; айрим туфелкалар клони 10 йилгача У. кўради.

Эволюция жараёнида узоқ яшашга имкон берадиган белгилар тўпланиб бориши натижасида турлар У.и узайиб борган ва узоқ У. кўрадиган янги турлар пайдо бўлган. Айрим маълумотларга қараганда кейинги 60 йил давомида туёкли ва йиртқич сут эмизувчиларнинг физиологик умри 2—3 марта ортган.

Одам У.и кўп жиҳатдан ижтимоий шароит билан боғлиқ. Масалан, ўртача У. Қадимги Грецияда 18 йилга, Қад. Римда 22 йилга яқин, ривожланган Европа мамлакатларида Уйғониш даврида — 35 йилга, ХИХ аср ўртасида — 40 йилга тенг бўлган. ХХ асрда тиббиёт фанларининг ютуғи ва ижтимоий юксалиш натижасида одамнинг уртача умри 20 йилдан кўпроқ узайган. ХХ аср 80-йилларида ривожланган мамлакатларда ўртача У. эркаклар учун 70-йил, хотинқизлар учун 76 йилга тўғри келган. Атрофмуҳит шароити ва турмуш тарзи энг қулай бўлганида одамнинг ўртача У.и 85 йилга етиши мумкин. Одам У.ининг янада узайиши қариш сирасрорларини чуқурроқ билиб олиш билан боғлиқ.

Юксак ўсимликлар У.и яшаш муддатига биноан бир, икки ва кўп йиллик бўлади. Бундай бўлиниши шартли, чунки муҳит шароитига қараб турнинг У.и ўзгариши мумкин. Мас, ғўза ва канакунжут тропикада куп йиллик, мўътадил иқлимда бир йиллик; кўнғирбош пасттекисликларда бир йиллик, тоф шароитида кўп йиллик бўлиб ўсади. Бир йиллик ўсимликлар орасида эфермерлар айниқса қисқа (бир неча ой) У. кўради. Кўп йиллик ўтлар У.и ҳар хил: айрим папоротниклар 100 йилдан ортиқ; гулли усимликлардан ут, бута, чалабуталар бир неча 10 йилдан 100 йилгача; баланд тоғларда усадиган айрим чалабуталар (саурарча) 300-йил, ҳатто 800-йил У. куради. Ўсимликлар орасида, айниқса, дарахтларнинг У.и узоқбўлади. Масалан, мамонт дарахти 4 минг й., баобаб 4—5 минг й. У. кўради. АҚШнинг Калифорния ва Невада штатлари чегарасида 4300 ва 4680-йил умр курган қарағайлар; Сурхон водийси Сайроб қишлоғида 700 йилга яқин У. кўрган чинорлар бор. Лекин купчилик дарахтларнинг умри бир неча 10 йилдан ошмайди. Дарахтлар У.и поядаги йиллик ҳалқалар сони, танасининг югонлиги, йиллик қўшимча усиши, шохланиши, пустлогининг ранги ва тузилишига қараб аниқланади.

Тирик организмлар, жумладан, одамнинг қариши жараёнини геронтология урганади.

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

  • Урмание Б. С., Эволюция продолжителности жизни, М., 1978;
  • Феномен долгожителства антропологоэтнографический аспект исследования, М., 1982;
  • Фролкис В.В., Старение и биологические возможности организма, М., 1975.

Ҳаволалар