Университéт (олмонча: Университäт сўзидан, у эса ўз навбатида лотинча: университас магистрорум эт счолариум — „ўқитувчилар ва олимлар жамоати“ иборасидан келиб чиққан) фундаментал ва амалий фанлар ўқитилиб, мутахассислар тайёрланадиган олий таълим муассасасидир. Одатда, илмий-тадқиқот ишларини ҳам олиб боради. Бугунги кундаги университетларнинг аксарияти ўқув-илмий-амалий мажмуалар сифатида фаолият юритишади. Университетлар ўз таркибларига бир неча факултетларни олади.

Университет (лот. университас — йиғинди, мажмуа) — табиий, ижтимоий ва гуманитар йўналишда юксак малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган коъп тармоқли, олий ўқув-илмий муассаса. У ўз битирувчиларининг келажакдаги илму-амалий ва педагогик фаолиятлари учун чуқур назарий тайёргарлик кўришларини таъминлайди. Ўқув ва илмий тадқиқот ишларининг узвий равишда қўшиб олиб борилиши учун катта ҳисса қўшади. Ва таълимнинг асосий ўзига хос жиҳатидир. У мусулмон Шарқидаги олий (Мадраса ёки мадрасаи олия (қаранг: Мадраса) макрмига тўғри келади. Яқин Шарқ мамлакатларида дорилфунун деб аталади.

Ўрта асрлар Европасида дастлаб турли шерикчилик бирлашмалари, савдогарлар гилдиялари, саноат-тижорат сехлари ва бошқа ширкатлар Университет деб юритилган. Европада Университетнинг юзага келиши муайян иқтисодий тараққиётга эришилганлиги, шаҳарларнинг кўпайиши, ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши, маданиятнинг юксалиши, шунингдек, илм-фаннинг тараққий этиб, турли фалсафий оқимларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам илк Университетлар иқтисодий жиҳатдан ривожланган Италия, Испания, Франсия сингари Ғарбий Европа мамлакатларида ташкил топди. Дастлабки Университетлар Италиянинг Болоня (ХИ аср), Салерно (ХИИ аср охирлари), Франсиянинг Париж (1215), Монпеле (1289), Букж Британиянинг Кембриж (1209), Оксфорд (1096), Испаниянинг Саламанка (1218), Португалиянинг Лиссабон (1290) шаҳарларида пайдо бўлди. ХИВ асрга келиб Марказий Европада ҳам бир нечта Университетлар очилди. Университет ва илмфан тараққиёти туфайли 1348 и. Прага, 1364-йил Краков, 1365 и. Вена Университетлари юзага келди.

Ўрта асрлардаги Университетларда, одатда, артистлик (тайёрлов), илоҳиёт, тиббиёт, ҳуқуқ сингари 4-та факултет бўлган. Артистлик факултети ҳамма учун мажбурий бўлиб, унда рицарлар учун зарур „этти эркин санъат“ ўргатилган. Артистлик факултетининг грамматика, риторика, диалектика асосларини ўрганган талабасига санъат бакалаври даражаси берилган. Факултетнинг фалсафа, арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқа назариясининг тўлиқ курсини ўзлаштирган талаба санъат магистри даражасига эришган ва у қолган 3 факултетдан бирига кириб ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган. Дастлабки Университетларда худди мадрасалардаги каби ўқиш муддати ҳам, талабаларнинг ёш чегараси ҳам белгилаб қўйилмаган. Амалда Университетда ўқиш 12—14 ёшга қадар давом этган.

Чет эллардаги ҳозирги Университетлар ташкилий тузилишига кўра, мустақил факултет, институт, мактаб ва коллежларнинг ўзига хос бирлашмасидан иборат дунёнинг кўп Университетларида илмий тадқиқотчилар билан бирга ўрта мактаб ўқитувчилари ҳам тайёрланади. Одатда, аксар замонавий Университетларда табииёт, тиббиёт, ҳуқуқ, филология, фалсафа, иқтисод, муҳандислик, айримларида илоҳиёт факултетлари мавжуд. Дунёда Университет таълимининг Буюк Британия, Франсия ва Испания тизимлари кенг ёйилган. Жумладан, Буюк Британияда Университет таълими ҳар бири 2 йил давом этадиган 3 босқичдан иборат. 1-босқич оралиқ босқич деб аталади ва унда асосан умумтаълим фанлар ўрганилади. 2-босқич мутахассислик босқичи дейилади ва талабанинг бакалавр даражасини олиши билан тугалланади. 3-босқич юқори босқич деб номланади ва битирувчи магистр даражасига эришади. Франсияда университет таълим тизими доимий босқичларга ажратилмаган. Бу ерда қайси касбни эгаллашига қараб, талаба 4 йилдан 7 йилгача ўқийди. Испания университет таълим тизими ҳам Франсия университет таълим тизимига яқин келади.

Туркистонда университет, яъни мадрасаи олия Х асрдаёқ юзага келган бўлса-да, замонавий маънодаги дастлабки Университет Тошкентда 1918-йил 21 апрелда Туркистон халқ университети номи билан очилган. Аммо бу У. рус ва европалик аҳоли учун мўлжалланган эди. Орадан 20 кун ўтиб, ўзбек жадидлари ташаббуси билан 1918-йил 12-майда Мунавварқори Абдурашидхонов раҳбарлигида „Туркистон мусулмон халқ дорилфунуни“ ташкил этилди (қаранг: Ўзбекистон миллий университети). Ўзбекистонда иккинчи Университет 1933-йил Самарқанд шаҳрида очилган (қаранг: Самарқанд университети). 1976-йилда Қорақалпоғистон университети ташкил этилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар мамлакатимизда 3 университет фаолият кўрсатган. 2002-йил Ўзбекистонда 20 Университет бўлиб, уларда 113,7 минг талаба таълим олди. Республикадаги кўп Университетлар мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари сингари тузилмаларни ҳам ўз ичига олади. Иккита университет (Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент техника университети) ўз институтларига ҳам эга.

Манбалар